Текшурув саволлари.
1. Моддалар неча холатда бўлади? Санаб беринг.
2. Бирламчи кристалланиш нима?
3. Металл қуймаларнинг кристалланиш жараёнида турли зоналар
хосил бўлишига сабаб нима?
4. Кристалланиш жараёнини ўрганишнинг амалий ахамиятини айтиб беринг.
2-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
КОНСТРУКЦИОН МАТЕРИАЛЛАРНИНГ МЕХАНИК ХОССАЛАРИНИ (СТАТИК, ДИНАМИК ВА ЦИКЛИК ЮКЛАМАЛАР ТАЪСИРИДА) АНИКЛАШ
Ишдан мақсад. Конструкцион материалларнинг механик хоссаларини аниқлаш усуллари билан танишиш, турли табиатли юкламалар таьсирида асосий механик хоссаларни аниқлаш олинган натижаларга кўра тегишли ГОСТ жадвалларидан маркасини ва ишлатиш жойларини белгилаш.
Умумий маълумот. Материалларнинг турли ташқи юкламалар таъсирига ёрилмай, синмай қаршилик кўрсатиш хусусияти унинг мустахкамлиги дейилади. Конструкторлар машина деталларини ёки турли конструкция элементларини лойихалашда уларнинг иш шароити (қўйиладиган юклама табиати ва миқдори, мухит харорати ва бошқа кўрсаткичлар)ни ҳисобга олган ҳолда, техника-иқтисодий талабларга жавоб берадиган бўлишлари учун уларнинг механик хоссаларини, статик юклама таъсирида чўзилишга кўрсатадиган муваққат кучланиши (vч), оқувчанлик чегараси кучланиши (v0), нисбий чузилувчанлиги (δ), нисбий ингичкаланувчанлиги (ψ), қаттиқлиги (НВ ёки HR), зарбий кучларга чидамлиги, яъни қовушоқлик (КС) қийматини, йўналиши ва қиймати ўзгарувчан (циклик) кучларга чидамлилигини билишлари керак. Бу кўрсаткичларга кўра технологлар заготовкаларга оқилона ишлов бериш усулларини ва режимларини белгилайди.
Маълумки, реал материаллар турли технологик сабабларга кўра мутлақ тоза бўлмайди. Уларда жуда оз бўлсада, бегона қўшимчалар бўлади. Уларнинг баъзи бирларининг атомлари металларнинг фазовий панжараларига ўтиши, кристалл панжара тугунларида бўш жойлар бўлиши, чизиқли силжишлар ва бошқа нуқсонлар ҳосил этади. Шулар сабабли реал материалларнинг мустахкамлиги ва бошқа хоссалари идеал металларникидан анча заиф бўлади.
Масалан, реал техник темирнинг чўзилишига кўрсатган муваққат каршилик кучланиши vч = 25 - 30 кг.к/мм3 бўлса, идеал ипсимон толали темирнинг чўзилишга кўрсатган муваққат қаршилик кучланиши vч = 1200 - 1300 кг.к/мм2 дир. Бундан кўринадики, реал металларнинг хоссаларини анча кўтариш имкониятлари бор экан.
Лаборатория иши 8 соатга мўлжалланган бўлиб, тубандаги босқичларда олиб борилади:
1) Синаладиган материалдан тайёрланадиган намуналар статик (ўзгармас ёки аста-секин ортиб борувчи) юкламада чўзилишга синалиб, уларнинг асосий механик хоссалари (vч, v0, δ ва ψ) аниқланади ва синилма юзасининг характери кузатилади;
2) Қаттиқлиги Бринелл ва Роквелл усулларида аниқланади;
3) Намуналар зарбий кучларга синалиб, уларнинг зарбий кқовушоқлиги аниқланади;
4) намуналар циклик кучларга толиқишга синалиб, чидамлилиги аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |