21
II БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ ОДОБ-АХЛОҚИ
ВА МАДАНИЯТИ
2.1. “Давлат хизматчилари одоб-ахлоқи
тушунчаси” ва унинг маънавий негизлари
Давлат хизмати давлат органларининг вазифалари, функциялари ва
ваколатларини таъминлаш бўйича олиб бориладиган профессионал фао-
лият ҳисобланади. Ушбу фаолият давлат хизматчиси томонидан амалга
оширилгани сабабли, муайян ижтимоий-руҳий асосларга эга. Шунингдек,
ҳар қандай ижтимоий фаолият инсон томонидан амалга оширилади ва
унда инсоний муносабатлар устувор аҳамият касб этади.
Бундан ташқари, давлат хизматининг мақсад ва вазифаларига эри
-
шиш давлат хизматчисидан мустаҳкам ҳамда ишончли, соғлом ахлоқий-
маънавий муҳит яратилишини ҳам талаб этади. Зеро, давлат фуқаролик
хизматининг барқарорлиги ва ишончлилиги
мансабдор шахснинг
нафақат касбий тайёргарлигига, балки унинг маънавий фазилатларига
ҳам боғлиқ.
Одоб-ахлоқ – бу онгнинг ўзига хос шакли ва жамият (ахлоқий) му
-
носабатлари, шунингдек, кадрлар ва давлат хизмати соҳасидаги муно
-
сабатларнинг ўзига хос шаклидир. Одоб-ахлоқнинг ўзига хос томон
-
лари
унинг вазифасининг умумийлиги; анъаналар, одатларга суяниш;
жамоатчилик
фикрини инобатга олиш; жамиятдаги муносабатларда
унинг алоҳида аҳамиятини белгиловчи субъектив-шахсий характери
ҳисобланади. Инсон касбий фаолиятининг ҳар қандай кўриниши ходим
ахлоқини ўзининг одоб-ахлоқ меъёрлари билан тартибга соладиган кор
-
поратив касбий этикани шакллантиради. Касбий этика бошқарув тизими
ва
энг аввало, давлат хизмати учун алоҳида аҳамиятга эга.
Давлат хизматчиси одоб-ахлоқи давлат-хизмат муносабатларида
кенг қўлланилса-да, ўқув адабиётларида унга ягона таъриф берилмаган.
“Одоб-ахлоқ” тушунчаси илмий муомалада “этика”, “одоб”, “ахлоқ” каби
тушунчалар орқали кенг қўлланилади. “Этика” тушунчаси халқаро муно
-
сабатларда махсус атама сифатида ҳам ишлатилади.
Этика [лот. ethiсa юн. ethоs – урф-одат, хулқ-атвор] ахлоқ ва унинг
шахс ҳам да жамият ҳаётидаги ўрнини, ахлоқнинг шаклланиш шарт-
шароитларини ва шакл ларини ўрганувчи фалсафий таълимот сифатида
эътироф этилади. Шунингдек, у бирор синф, ижтимоий гуруҳ ёки бирор
22
касб эгаларига хос одоб-ахлоқ, унинг меъ ёрлари ва қоидалари мажмуи
-
ни ҳам
ифода этади
6
.
Ахлоқ
– кишининг табиати, муомала, хатти-ҳаракат одоби. Ас
-
лини олганда, ахлоқ-маънавиятнинг ўзагини ташкил этади. Ижтимоий
ҳаётимизда маънавиятга алоҳида эътибор қаратилади.
Чунки маъна
-
вият – кишининг ички, руҳий, ахлоқий қиёфаси, тушунчаси бўлиб,
маълум бир ахлоқ меъёрлари, қадриятлар асосида яшаш тарзи, умуман,
ҳаё тидир.
Шахсга тегишли ахлоқнинг икки турини фарқлаш лозим. Биринчиси,
универсал ахлоқ бўлиб, у шахснинг ёши ёки жамиятда тутган ўрнидан
қатъи назар барча шахсларда бўлиши лозим. Иккинчиси,
касбий одоб
бўлиб, унга шахснинг касби ёки жамиятда эгаллаган муайян ижтимо
-
ий мавқеи сабабли эга бўлиши талаб этилади. Давлат хизматчисининг
одоб-ахлоқи ҳам унинг давлат хизмати лавозимларини эгаллаши билан
боғлиқ ҳисобланади. Умуман олганда, ахлоқ одамларни бирлаштиришга,
жипслаштиришга, жамиятда барқарор ва адолатли муносабатларни таъ
-
минлашга қаратилган қадриятларда намоён бўлади.
Давлат бошқарув органлари томонидан давлат функция ҳамда
вазифаларини амалга ошириш жараёнида аҳолига
турли хизматлар
кўрсатилади. Мазкур давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида дав
-
лат хизматчиларининг одоб-ахлоқи алоҳида аҳамият касб этади. Чунки
ахлоқ инсоннинг шахсий қадрияти сифатида унинг фаолиятига кўчади
ва уни натижага йўналтирувчи кучга айланади.
Давлат хизмати этикаси мансабдор шахснинг одоб-ахлоқи моҳиятини
ифодалайдиган нуқтаи назарлар, қоидалар ва меъёрларни қамраб ола
-
ди, шунингдек, унинг давлат, давлат хизматчилари, фуқаролик жамияти
билан муносабатларига доир маънавий талабларни ўзида жамлайди.
Давлат хизматининг одоб-ахлоқ қоидалари деганда, давлат хиз
-
матида бўлган ходимнинг давлат билан ўзаро муносабатлари, у хизмат
қилаётган фуқаролик жамияти, давлат ва унинг фуқаролари ҳуқуқи,
6
Ўзбек тилининг изоҳли луғати // А.Мадвалиев таҳрири остида. Бешинчи
жилд. – Т: ЎзМЭ, 2007. – 61 б.
Do'stlaringiz bilan baham: