Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


 Давлат фуқаролик хизмати этикасининг



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

2.2. Давлат фуқаролик хизмати этикасининг 
ҳуқуқий табиати
Давлат хизматчиси қонунларда белгиланган кўплаб ҳуқуқ ва мажбу
-
риятларга эга. Шунга мувофиқ, давлат хизматчиси муайян ахлоқий си
-
фатларга эга бўлиши талаб этилади ҳамда давлат хизматида ахлоқий 
мажбуриятларни бажариш давлат хизматчиси фаолиятининг ажралмас 
7
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг умумҳарбий низомлари. – 
Т.: Шарқ, 2007. – 207 б.


24
қисми ҳисобланади. Шу сабабли давлат хизмати одоби ўзининг ҳуқуқий 
асосларига эга.
Давлат хизматчиларининг муайян ахлоқий талабларни бажариши 
ҳақидаги талаблар нафақат миллий, балки халқаро ҳужжатларда ҳам 
белгилаб қўйилган. Уни биз қуйидаги универсал халқаро ҳуқуқий 
ҳужжатларда ҳам кўришимиз мумкин:
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси (1948 йил 10 декабрь);
БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1979 йил 17 декабрда қабул 
қилинган 34/169-сонли Резолюция;
Жиноят қурбонлари учун ва ҳокимиятни суиистеъмол қилишга 
қарши одил судловнинг асосий тамойиллари тўғрисидаги Декларация 
(1985 йил 29 ноябрь);
БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1996 йил 12 декабрда қабул 
қилинган Давлат мансабдор шахсларининг одоб-ахлоқи тўғрисидаги 
Халқаро Кодекс;
Хорижий давлатларнинг мансабдор шахсларига пора беришга 
қарши кураш тўғрисида Конвенция (1999 йил 27 январь);
БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2003 йил 31 октябрда қабул 
қилинган Коррупцияга қарши БМТ Конвенцияси кабиларни келтириш 
мумкин.
Миллий қонунчилигимизда давлат хизматчиси одоб-ахлоқига оид 
нормалар доираси кенг бўлиб, улар қаторида Ўзбекистон Республикаси 
Конституцияси (1992), Меҳнат кодекси (2022), “Ҳуқуқбузарликлар про
-
филактикаси тўғрисида”ги, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги 
(2017), “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги (2018), “Давлат 
фуқаролик хизмати тўғрисида”ги (2022) қонунлари, 2017–2021 йил
-
ларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси (2017), “2022–2026 йилларга 
мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги 
(2022), Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий 
қоидалари (2022) кабиларни қайд этиш ўринлидир.
Меҳнат қонунчилигига мувофиқ ходим муайян ташкилотда ўрна-
тилган тартиб-қоидаларга риоя этиш мажбуриятига эга. Унга кўра, кор
-
хонанинг меҳнат тартиби иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси ёки 
ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқлайдиган 
ички меҳнат тартиб-қоидалари билан белгиланади. Бундан ташқари, 
халқ хўжалигининг баъзи тармоқларида ходимларнинг айрим тоифала
-
ри учун интизом тўғрисидаги устав ва низомлар ҳам амал қилади.


25
Умуман олганда, ходим ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан 
бажариши, меҳнат интизомига риоя қилиши, иш берувчининг қонуний 
фармойишларини ўз вақтида ва аниқ бажариши, технология интизоми
-
га, меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санита
-
рияси талабларига риоя қилиши, иш берувчининг мол-мулкини авайлаб 
асраши шарт.
Меҳнат қонунчилигига мувофиқ ходимнинг меҳнат вазифалари: 
ички тартиб-қоидаларида, интизом тўғрисидаги устав ва низомларда, 
корхонада қабул қилинадиган локал ҳужжатларда (жамоа шартномала
-
рида, йўриқномалар ва ҳоказоларда), меҳнат шартномасида аниқ бел
-
гилаб қўйилади. Шу билан бирга, давлат хизматчиларининг меҳнатини 
тартибга солиш хусусиятлари қонун билан белгиланиши ҳам назарда 
тутилган.
Меҳнат қонунчилигида давлат хизматчиси одоб-ахлоқига оид та
-
лаблар батафсил белгилаб берилмаган. Шу сабабли, ушбу соҳада мах
-
сус норматив-ҳуқуқий ҳужжат, яъни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизмат
-
чилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъмин
-
лаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сонли қарори 
тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг наму
-
навий қоидаларига мурожаат қилиши зарур. 
Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий 
қоидаларида касбий маданиятга оид умумий одоб-ахлоқ қоидалари, 
хизмат фаолиятига оид одоб-ахлоқ қоидалари, хизматдан ташқари одоб-
ахлоқ қоидалари, жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари 
билан муносабатларга оид одоб-ахлоқ қоидалари, хизмат фаолиятидаги 
ташқи кўриниш ва кийиниш услубига оид одоб-ахлоқ қоидалари, ман
-
фаатлар тўқнашувини олдини олиш чоралари, давлат хизматчиларининг 
манфаатини ҳимоя қилиш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини 
назорат қилиш масалалари тартибга солинган. Шунингдек, одоб-ахлоқ 
қоидаларига риоя этмаганлик учун жавобгарлик тартибини белгилайди.
Одоб-ахлоқ қоидалари эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, 
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият орган
-
лари ходимларининг касбий одоб-ахлоқининг умумий принциплари ва 
хизматдаги хулқ-атворининг асосий қоидалари йиғиндисидан иборат 
эканлиги белгиланган. Шунингдек, мазкур ҳужжатда давлат хизматчила
-
ри қонун ҳужжатлари ва Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш
-
лари шарт эканлиги белгиланган.


26
Шу билан бирга, ҳар бир давлат органи фаолиятига оид соҳавий 
қонунчилик ҳам мавжудки, улар шу соҳада фаолият юритадиган хизмат
-
чиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб беради. Масалан, про
-
куратура, ички ишлар, солиқ, божхона, таълим, тиббиёт ва бошқа соҳалар 
ходимлари учун соҳавий қонунчилик базалари яратилган. Шу нуқтаи 
назардан, давлат хизматчилари одоб-ахлоқига оид норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар доираси кенг бўлиб, унга амал қилиш давлат бошқарувининг 
барча соҳаларида қонунийлик ва интизомни таъминлашга хизмат 
қилади.

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish