Коррупцияга қарши курашувчи субъектлар тизими
Махсус ваколатли органлар
Умумий ваколатли
давлат органлари
Нодавлат
субъектлар
Коррупцияга қарши курашиш
агентлиги;
Бош прокуратура;
Давлат хавфсизлик хизмати;
Ички ишлар вазирлиги;
Адлия вазирлиги;
Бош прокуратура
ҳузуридаги Иқтисодий
жиноятларга қарши курашиш
департаменти.
Президент;
Парламент;
Ҳукумат;
Вазирлик ва
идоралар;
Маҳаллий давлат
ҳокимияти
органлари.
Фуқаролар
ўзини ўзи
бошқариш
органлари;
Нодавлат
нотижорат
ташкилотлари;
Фуқаролар.
Умуман олганда, коррупцияга қарши курашувчи субъектлар сифати
-
да давлат, жамият ва ҳар бир шахсни тушунишимиз мумкин.
1.4. Коррупцияга қарши курашишнинг маънавий-ахлоқий
жиҳатлари
Мазкур мавзунинг асосий мақсади жамиятда коррупцияга қарши
муросасизлик маданиятини шакллантиришда иштирок этадиган жа
-
миятдаги мавжуд омилларни ёритишдан иборатдир. Ушбу омиллардан
бири, шубҳасиз, жамиятда шаклланган жамиятнинг маънавий-ахлоқий
қадриятлари ҳисобланади.
Коррупцияга қарши курашишда шахслар онгида шаклланган
ахлоқий қадриятлари муҳим аҳамиятга эга. Яъни, ҳалоллик ва тўғрилик,
адолат ва тенглик каби тамойиллар шахсларни ўзаро муносабатлар
-
18
да турли ҳақсизликлардан ҳимоя қилади. Зеро ривожланган корруп
-
циясиз жамиятни маънан етук ва коррупцияга қарши қарашга эга
фуқаролар ёрдамидагина барпо этиш мумкин. Шунингдек, коррупция
-
га қарши курашиш нафақат ҳуқуқий мажбурият, балки маънавий бурч
ҳам ҳисобланмоғи лозим. Шу маънода, фуқароларнинг коррупцияга
қарши онги уларнинг фаол фуқаролик позициянинг ажралмас қисми
ҳамдир.
Кўпгина манбаларда фуқаровийлик бир давлатга мансубликни
анг лаш, давлатга содиқлик ҳамда ватанпарварлик ҳисси сифатида
талқин этилади. Бунда давлатни, Конституцияни, давлат рамзларини
ҳурмат қилиш, давлат тузумини ва қонун устуворлигини ҳимоя қилишга
тайёрлик назарда тутилади. Фуқаровийликни инсонга ҳуқуқий, ижти
-
моий, маънавий ва сиёсий жиҳатдан лаёқатли эканлигини ҳис этишни
таъминловчи, жамиятдаги жиноятчилик ҳолатларига қарши тура олиш
қобилиятларини жамловчи тушунча сифатида ҳам талқин этиш мум
-
кин. Шу билан барга, “Фуқаровийлик бир тарафдан жамиятда шахс-
нинг олий даражада мустақиллигини, иккинчи тарафдан эса киши
-
ларнинг жамият ҳаётидаги иштирокида намоён бўладиган юқори да
-
ражадаги бирдамликни назарда тутувчи қарашлар мажмуини ифода
этади”
5
.
Фуқаронинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини тушуниши ва уни амалиётда
қўллаш кўникмаси, бошқа фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳурмат
қилиш, фуқаронинг ўз хатти-ҳаракати учун шахсий жавобгарлиги, дав
-
лат ва жамият олдида ўзининг ҳуқуқий ва ахлоқий масъулиятини анг-
лаш, фуқароларнинг тенглиги, юксак маънавий-ахлоқий мезонларга
асосланган ҳолда ижтимоий воқеликка нисбатан холисона ва танқидий
ёндашув, ҳокимият билан, бошқа фуқаролар ва жамоат бирлашмалари
билан ижобий мулоқот юритиш қобилияти, бир мамлакат, жамият ва
давлатга, шунингдек, унга тегишли ҳуқуқий, маданий ва тил маконига ман
-
субликда ифодаланган фуқаровий ўзликни англаш – фуқаровийликни
ифода этувчи муҳим жиҳатлар қаторига киради.
Фуқаровийликнинг тугал ёки тўкис эканлигини қуйидаги мезон
-
лар воситасида талқин қилиш мумкин. Агар фуқаровий позиция ҳали
шаклланмаган, фуқаровий хусусиятлар, ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун кура
-
шиш истаги тўлиқ намоён бўлмаса, фуқаровийликнинг энг қуйи дара
-
жаси намоён бўлади. Фуқаро ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун курашишга мойил
5
Фуқаролик жамияти асослари: ўқув қўлланма/ А. Жалилов, У. Муҳаммадиев,
Қ. Жўраев ва бошқ. — Т, 2015. 86 б.
19
бўлса, у ҳақда ўз билим ва қобилиятини намоён қилишга тайёр бўлса,
бунда фуқаровийликнинг ўрта даражаси намоён бўлади. Агар фуқарода
фуқаровий хусусиятлар ҳамда фаол фуқаролик позицияси тўлиқ шакл-
ланган, ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун амалий ҳаракатга кириш иштиёқи яққол
намоён бўладиган бўлса уни юқори даражада фуқаровийлик сифати
-
да талқин этиш мумкин.
Хорижий мамлакатлар тажрибасининг кўрсатишича, коррупция
-
га қарши курашни фақатгина давлат ҳокимияти органлари, жумла
-
дан, фақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар зиммасига юклаб
қўйиш коррупция кўламининг қисқаришига эмас, аксинча, кенгайиши
-
га олиб келган. Чунки ушбу идораларнинг коррупцияни бартараф этиш
билан боғлиқ фаолиятида муайян муддатда ижобий натижаларнинг
сезил маслиги аҳоли орасида ҳуқуқий нигилизмни келтириб чиқариш
эҳтимоли юқори. Чунки бундай ҳолат жамоатчиликни давлат органла
-
ри коррупцияга қарши курашиб, уни енголмаётган экан, демак, буни
бартараф қилиб бўлмайди, деган хулосага олиб келади. Коррупцияга
қарши кураш бефойда, деган кайфиятнинг ҳукм суриши эса аҳолининг
муайян қисмида коррупцияга қарши курашиш эмас, унга мослашиш
керак, деган хулосани келтириб чиқариши мумкин.
Мамлакатимизда жамиятдаги муаммоларга ечим топишда жамоат
-
чилик назоратига таяниш лозимлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Зеро, коррупцияга қарши кураш олиб борувчи субъектлар тизимида
жамоатчилик назорати субъектлари ҳам муҳим ўрин тутади. Мазкур
институт жамиятда юз бераётган коррупция ҳолатини аниқлашда кат
-
та имкониятларга эга. Бу бир жиҳатдан жамоатчилик назорати жараё
-
нида кенг омманинг иштироки билан боғлиқ бўлса, иккинчи томондан,
аниқланган коррупция ҳолатларини юқори давлат органларига етказиш
орқали бундай салбий ҳодисани чеклаш имконияти билан боғлиқ.
Жамоатчилик назорати, бир томондан, коррупция ҳолатларини
аниқлаб, унга давлат ҳокимияти органлари эътиборини қаратса, иккин
-
чи томондан, коррупцияга нисбатан кенг аҳоли орасида салбий муноса
-
батни шакллантириш орқали ҳам олиб борилаётган кураш самарадор-
лигининг ортишига ҳисса қўшади.
Бир қатор мамлакатлар тажрибасига кўра, коррупцияга қарши ку
-
рашишда юқори сифатли ҳуқуқий меъёрларнинг ишлаб чиқилиши бун
-
дай салбий ҳодисани бартараф этиш тугул, камайтиришга ҳам таъсир
қилолмас экан. Коррупцияни чеклаш ва минимал даражага тушириш
учун, бир томондан, сиёсий ирода талаб этилса, иккинчи томондан, бу
20
курашга жамоатчиликни жалб этиш, яъни жамоатчилик назоратини
кучайтириш талаб этилади. Бу эса, ўз навбатида, жамият аъзолари
ўртасида коррупцияга нисбатан фаол муросасизлик кайфиятини шакл-
лантиришни ҳам талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |