2.5. Хорижий мамлакатларда давлат хизмати этикаси
Хорижий мамлакатлар амалиётида давлат хизматчилари хулқ-атвор
стандартларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш давлат хизмати
-
ни ислоҳ қилишнинг мажбурий таркибий қисмига айланди. Халқаро
ташкилотлар (масалан, БМТ, ИҲТТ, Transparency International, Жаҳон
банки) давлатларнинг миллий қонунчилигида давлат хизматчила
-
ри одоб-ахлоқи ҳақидаги нормалар мавжудлигига жиддий эътибор
қаратади ва уларни янада такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар
бериб боради.
Ушбу тавсиялар турли мамлакатларда махсус ишлаб чиқилган кас
-
бий этика қоидаларига асос бўлади. Умуман олганда, давлат хизмат
-
чиларига нисбатан хулқ-атвор стандартларини белгилаб берадиган
ҳужжатлар: “Давлат хизматчилари учун ҳулқ-атвор коидалари”, “Этика
кодекси”, “Хулқ-атвор стандартлари” деб номланиши мумкин. Шу каби
кодекслар Европанинг кўплаб давлатларида (Франция, Германия, Испа
-
38
ния, Буюк Британия, Канада, АҚШ, Япония, Қозоғистон ва бошқаларда)
мавжуд.
Давлат хизматчилари учун хулқ-атвор стандартларининг бундай
мустаҳкамланиши Давлат хизматининг одоб-аҳлоқ қоидаларининг дав
-
лат хизмати қонунчилигининг ажралмас қисми сифатида шакллани
-
шига олиб келган. Бунда давлатлараро ва минтақавий даражада қабул
қилинган модель қонунлар ҳам муҳим аҳамият касб этган. Масалан, БМТ
Бош Ассамблеяси томонидан 1996 йил 12 декабрда қабул қилинган Дав
-
лат мансабдор шахсларининг одоб-ахлоқи тўғрисидаги Халқаро Кодекс
ва 2000 йил 11 майдаги Европа Кенгаши вазирлар қўмитаси томони
-
дан қабул қилинган Давлат хизматчиларининг хулқ-атвор модель кодек
-
си аъзо давлатлар қонунчилигининг бир хилда ривожланишига хизмат
қилмоқда.
Хорижий мамлакатлар амалиётида давлат хизматчиларининг
одоб-ахлоқига риоя этиши устидан нафақат ички идоравий назорат
балки ташқи назорат амалиёти ҳам ривожланиб бормоқда. Масалан,
Жанубий Кореяда Кадрлар бошқаруви вазирлиги давлат хизматчила
-
рининг меҳнат этикаси ва интизоми назорати масалалари билан шуғул-
ланади
13
.
Японияда давлат кадлар сиёсати билан Вазирлар Махкамаси ху
-
зуридаги Кадрлар сиёсати кенгаши иш олиб боради. Давлат хизмати
-
ни мутахассислар билан таъминлашда, кадрлар кенгаши ваколатларига
куйидагилар киради: имтиҳонлар ташкил этиш, ишга тайинлаш ва озод
этиш, малака ошириш, машғулотлар ўтказиш, иш ҳолатини ўзгартириш,
интизомий ҳаракатларни олиб бориш, давлат хизматчиларини одоб-
ахлоқ қоидаларига риоя қилишларини назорат қилиш, адолатли кадрлар
сиёсати олиб борилиши ва кадрлар сиёсатига оид бошқа масалаларни
ҳам ҳал этишда ваколатли ҳисобланади. Бундан ташқари, кадрлар кен
-
гаши сиёсатининг бир тузилмаси сифатида, давлат хизматчиларининг
одоб–ахлоқ нормаларига риоя қилишларини назорат қилиш мақсади-
да – Давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқи Кенгаши хам ўз фаолиятини
олиб боради.
Қозоғистон Республикасида эса, 2002 йилдан буён Президент
ҳузурида Коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича комиссия
фаолият юритади. Шунингдек, давлат хизматчилари одоб-ахлоқига
оид масалалар билан Давлат хизмати ва коррупцияга қарши кураш
13
Ким Пак Сок Давлат бошкарувида инсон ресурслари 2018 йил нигоҳида.
Ministry of Personnel Management. 2018. – 3 б.
39
масалалари бўйича агентлик ваколатли орган ҳисобланади
14
. Эътибор
-
лиси, барча вилоят ва туман (шаҳар)ларда мазкур агентлик томонидан
фаолияти мувофиқлаштириладиган Этика комиссиялари ҳам фаолият
юритади.
Do'stlaringiz bilan baham: |