2.3. Давлат хизматчисининг ахлоқий сифатлари, фаолият
принциплари ва хизмат одоби
Давлат хизматчиларининг фаолияти давлат-ҳокимият хусусиятига
эга бўлганлиги сабабли, уларнинг ҳуқуқий ва ахлоқий маданияти улар
фаолиятида қонунийликни таъминлашнинг муҳим шартидир. Бундан
ташқари, уларнинг ахлоқий қараш ва қадриятлари уларнинг сиёсий
маданиятини шакллантиришда муҳим асос ҳисобланади. Шунингдек,
давлат хизматчиларининг ҳуқуқий маданияти ва ахлоқи орасидаги
боғланишга эътибор бериш лозим. Шу муносабат билан мансабдор шахс-
ларда касбий ва сиёсий хислатлар билан бир қаторда, ахлоқий фази
-
латларини ҳам шакллантириш долзарб аҳамиятга эга. Чунончи, кадрлар
сиёсати ва кадрлар таркибини шакллантиришда давлат хизматчилари
одоб-ахлоқига алоҳида эътибор қаратилади.
Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий
қоидаларида давлат фуқаролик хизматчиларига тегишли бўлган ва
уларнинг махсус тоифаси – раҳбарлар учун белгиланган ахлоқий тала
-
блар белгиланган. Одоб-ахлоқ қоидаларида белгиланганидек, давлат
фуқаролик хизматчилари қуйидагиларга мажбур:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва бошқа
қонунчилик ҳужжатларига сўзсиз риоя этиши;
мамлакат шаънини эъзозлаш, давлат сиёсатига содиқ бўлиш;
ташқи сиёсат соҳасида давлат манфаатларини қатъий ҳимоя қилиш;
ўз хизмат вазифаларини виждонан, ҳалол ва юксак профессионал
даражада бажариш, расмиятчилик, сохтакорлик ва суиистеъмолчиликка
йўл қўймаслик;
хизмат мажбуриятларини самарали бажариш учун зарур бўлган
билим ва кўникмаларни доимий асосда ошириш;
27
юқори давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда мансабдор шахс-
ларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари ҳамда
берилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш;
ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларга бирон-
бир шахс, гуруҳ ёки идоралар манфаати нуқтаи назаридан ёндашмаслик
ҳамда уларнинг манфаатлари ифода этилишига йўл қўймаслик;
ҳар қандай қонунбузилишига, айниқса, коррупция ҳолатларига
қарши муросасизлик билан курашиш;
хизмат сафарлари, назорат тадбирлари давомида меҳнат фаолия
-
ти билан боғлиқ бўлган ҳар қандай турдаги сарф-харажатларни бошқа
шахслар ҳисобидан амалга оширмаслик;
давлат хизматчилари ёки бошқа шахслар томонидан жиноят ёки
бошқа ҳуқуқбузарлик содир этишга ундовчи мурожаатлар ҳақида,
шунингдек, ҳамкасблари томонидан содир этилган ёки тайёргарлик
кўрилаётган қонунбузилишлар ҳақида ўзининг раҳбарига зудлик билан
маълум қилиш;
чет эл фуқаролари билан алоҳида белгиланган тартибга зид равиш
-
да бевосита ёки бошқа шахслар орқали мулоқотга киришмаслик;
ўз хизмат мажбуриятларини бажараётганда фуқаролар ва бошқа
шахсларни камситмаслик, уларнинг таъсиридан сақланиш, фуқаро-
лар ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва қонуний манфаатларини ҳисобга
олиш;
ўз хизмат мажбуриятларини виждонан бажаришга тўсқинлик қилиши
мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан сақланиш;
давлат сири, қонун билан қўриқланадиган ва хизматга оид бошқа
маълумотларнинг ошкор этилмаслигини таъминлаш юзасидан барча
чораларни кўриш, улардан қонунга зид равишда фойдаланмаслик;
ахборотларни тарқатиш қоидаларига риоя қилиш, Интернет жаҳон
ахборот тармоғи ва ахборот коммуникация воситаларидан фойдала
-
нишда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг белгиланган тартибига
амал қилиш;
бириктирилган хизмат компьютери ҳамда электрон ташувчилари
-
даги хизматга оид маълумотларнинг хавфсиз сақланишини таъминлаш
ва уларни бошқа шахсларга тарқатилишининг олдини олиш чораларини
кўриш;
ижтимоий тармоқларда давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда
мансабдор шахслар фаолиятини муҳокама қилмаслик, ахлоққа зид ибо
-
раларни ишлатмаслик, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга
28
нисбатан одамларда ишончсизлик кайфиятини юзага келтириши мумкин
бўлган материалларни жойлаштирмаслик;
фуқаролар ва ҳамкасбларининг шаъни ва қадр-қимматига доғ
туширувчи маълумотлар, туҳмат, иғво ва уйдирмаларни тарқатмаслик;
меҳнат ва ижро интизоми, ички тартиб қоидаларига, шунингдек,
телефонда сўзлашиш ва кийиниш маданиятига қатъий риоя этиш;
ўзига ишониб топширилган мулкка ва молиявий маблағларга эҳти-
ёткорлик ва тежамкорлик билан муносабатда бўлиш;
жамоада соғлом маънавий муҳитни сақлаш чораларини кўриш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонунда белги
-
ланган тартибда ҳамда муддатларда қонуний, асосли ва адолатли ҳал
қилиш;
меҳнат жамоасида ишчанлик муҳитини шакллантириш ва уни мус-
таҳкамлашга кўмаклашиши;
меҳнат жамоасида ҳамкасбларининг шаъни ва қадр-қимматини
обрўсизлантирадиган шахсий ва касбий фазилатларини муҳокама
қилишдан тийилиши керак.
Одоб-ахлоқ қоидаларида коррупцияга қарши курашга оид муҳим
талаблар ҳам белгиланган. Яъни, ушбу ҳужжатда кўрсатилганидек, дав
-
лат хизматчилари ўз хизмат вазифаларини бажаришда манфаатлар
тўқнашувига сабаб бўладиган шахсий манфаатдорлик ҳолатларига йўл
қўймасликлари керак. Манфаатлар тўқнашуви давлат хизматчиларининг
шахсий манфаатлари уларнинг ўз хизмат вазифаларини холисона ва
беғараз бажаришига таъсир кўрсатадиган ёки таъсир кўрсатиши мумкин
бўлган ҳолатларда пайдо бўлади.
Давлат хизматчиларининг шахсий манфаатдорлиги уларнинг шахсан
ўзи ёки яқин қариндошлари, шунингдек, улар яқин ёки ишбилармонлик
муносабатларида бўладиган бошқа шахслар учун ҳар қандай наф кўриш
ёки афзалликларга эга бўлишни ўз ичига олади.
Шунингдек, манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда, давлат
фуқаролик хизматчиси ўзининг раҳбарига ёки юқори турувчи давлат
органига дарҳол ёзма шаклда хабар қилиши керак.
Манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисида маълумотлар ол
-
ган давлат органининг раҳбари ёки юқори турувчи давлат органи ушбу
тўқнашувни бартараф этиш юзасидан ўз вақтида чоралар кўриши шарт.
Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш масаласи бугунги
кенг қамровли ислоҳотлар даврида янада долзарб аҳамият касб этмоқ-
да. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев: “Жамиятимизда коррупция,
29
турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига
қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо, албатта, муқаррар
экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий
чоралар кўришимиз зарур”
8
, деб алоҳида таъкидлайди. Бинобарин, кор
-
рупция жамият ва давлат ҳаётидаги кўплаб ислоҳотлар самарадорлигига
салбий таъсир кўрсатади.
Миллий қонунчилигимизда коррупцияга қарши курашишга алоҳида
эътибор берилган. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси 2008 йилда
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенция
-
сини ратификация қилди. 2010 йилда Ўзбекистон Иқтисодий ҳамкорлик
ва ривожланиш ташкилоти Коррупцияга қарши курашиш тармо ғининг
Истамбул ҳаракат дастурига қўшилди. 2017 йил 3 январда Ўзбекистон
Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни
қабул қилингани ушбу йўналишдаги ишларнинг мантиқий давоми
бўлди. Қонунда коррупцияга қарши курашишнинг асосий принципла
-
ри ҳамда бу борадаги давлат сиёсатининг муҳим йўналишлари мустаҳ-
камланди.
Коррупцияга қарши курашиш амалиёти таҳлилидан маълумки, давлат
хизматчисининг одоб-ахлоқи коррупцияга қарши курашишнинг муҳим
воситаси ҳисобланади. Буни Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга
қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни нормаларидан ҳам кўриш мумкин.
Масалан, Қонунда давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини
олишга доир чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, унда давлат органлари
ходимларининг касбий ҳамда хизматдан ташқари фаолиятидаги одоб-
ахлоқининг ягона принциплари ва қоидаларини белгиловчи одоб-ахлоқ
қоидаларини самарали амалга ошириш белгиланган. Бундан ташқари,
давлат хизматчисининг Қонунда белгиланган одоб-ахлоқ қоидаларини
самарали амалга ошириш орқали унинг фаолиятида коррупциявий
ҳолатларнинг олди олинади
9
.
Коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган тад
-
бирлар давлат хизматида қонунийлик ва очиқликни таъминлаш, корруп
-
циянинг турли кўринишларига чек қўйишга замин яратади. Фуқаролар
8
Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлати
-
ни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз / Шавкат Мирзиёевнинг
Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маро
-
симига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи.
Манба: president.uz
9
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 1-сон, 2-модда.
30
ва давлат органлари мансабдор шахслари ҳуқуқий маданиятининг
ошишига, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг ривожланишига
хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |