2.4. Давлат хизматчиларида коррупцияга қарши курашиш
маданиятини шакллантириш
Давлат хизматчиларида коррупцияга қарши курашиш маданиятини
шакллантириш давлатнинг коррупцияга қарши курашиш сиёсатининг
устувор йўналишларидан биридир. Чунки давлат хизматчиларида ушбу
маданиятни шакллантирмасдан самарали натижага эришиш имконсиз.
Шу сабабли, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши кура
-
шиш тўғрисида”ги Қонунининг 3-боби (Коррупцияга қарши курашиш
соҳасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш) коррупцияга
қарши ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга бағишланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020
35
йилдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида: “Коррупцияга қарши ку
-
рашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб
қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса,
“ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак
марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг оқибатлари билан ку
-
рашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак”, деб таъкид
-
лайди
12
. Дарҳақиқат, жонажон Ўзбекистонимизда ҳозирги пайтда олиб
борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотларнинг ҳаракатлантирувчи кучи
бўлган ҳалоллик, ростлик, тўғрилик билан ёндашиш орқали юзага кела
-
ётганлигини барчамиз теран англамоғимиз лозим.
Бу Ватани миз тараққиётини жадал, олға суриш учун коррупция
илдизларига болта уриш, ҳар бир одам ўз олдига ҳалолликни бош ва
-
зифа қилиб қўйиши лозимлигини, ҳалол бўлмаган одамларни мажозий
маънода, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмлаш зарурлигини англатади.
Хўш, “ҳалоллик вакцинаси” нима ва у қандай эмланади?
Назаримизда, “ҳалоллик вакцинаси” инсон онги ва қалбида шаклла
-
надиган коррупцияга қарши нафрат туйғуси ва фаол қаршилигида на
-
моён бўлади. Ҳар қандай инсон онгига “ҳалоллик вакцинаси” ёшлигидан
сингдириб борилмоғи лозим. У тарбия ва таълим кўринишида амалга
оширилади. Де мак, ҳар бир одам ўз ишини ҳалол, давлат хизматини хо
-
лис бажарса, у “ҳаллоллик вакцинаси” билан эмланган бўлади. Ана шун
-
дай иммунитетни шакллантириш вазифаси, аввало, ота-оналар, мактаб
-
гача ва умумий ўрта таълим муассасалари ходимлари, турли даражадаги
раҳбарлар, шунингдек, халқимизнинг зиёли, маънавиятли қисми зимма-
сига юкланади.
Тарбия бир кунлик эмас, балки бир умрлик жараёндир. Аслида, биз –
улкан миллий ва диний қадриятларга, миллий урф-одатларга эга бўлган
буюк халқмиз. Миллатимизда азал-азалдан иймон, эътиқод, виждон, ди
-
ёнат, ор-номус, шарм-ҳаё, уят, инсоф, орият, андиша, ғурур, ифтихор, ши
-
жоат, сабр-тоқатлилик, бағрикенглик, меҳмондўстлик ва ҳалоллик каби
инсонийлик хислатлари шакллантирилган. Бу хислатларнинг барчаси
бизнинг миллий қадриятларимиз ва маънавиятимиз саналади. Шу сабаб
-
ли, биз уларни сақлашимиз, ривож лантиришимиз ва фарзандларимиз
қалбига доимий сингдириб боришимиз зарур.
12
Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев-
нинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2020 йил 24 январь. // Манба: www.
president.uz/uz/lists/view/3324
36
“Ҳалоллик вакцинаси”нинг таъсирчанлигини оширишда таълим,
тарбия ва мунтазам асосдаги тарғибот муҳим аҳамиятга эга. Айниқса,
барча таълим ташкилотларида узлуксиз равишда таълим олувчиларда
кор рупцияга қарши маданиятнинг шакл-лантирилиши самарали натижа
беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Кор
-
рупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, дав
-
лат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайти
-
риш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-6257-сон Фармон ва “Коррупцияга қарши курашиш
фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-5177-сонли Қарори асосида, 2022 йилдан мунтазам
равишда, “Ҳалоллик вакцинаси” тамойили асосида давлат хизматчила
-
Do'stlaringiz bilan baham: |