Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТ ПРИНЦИПЛАРИ



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТ ПРИНЦИПЛАРИ:
Давлат хизматчисининг аҳлоқи ҳақида сўз кетганда, унинг прин
-
ципларига ҳам алоҳида тўхталиш жоиз. Ўзбекистон Республикаси 
Конституцияси ва қонунларида давлат хизматчилари фаолиятининг 
прин циплари кўрсатилган. Хусусан, Конституциянинг биринчи бўлими 
“Асосий принциплар” деб номланиб, унинг ҳар бир нормаси дав
-
лат хизматчилари учун раҳбарий қоидалар ҳисобланади. Конститу
-
циянинг иккинчи моддасидаёқ, “Давлат халқ иродасини ифода этиб, 
унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор 
шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар”, деб белгилаб
қўйилган.
Ватанга садоқат ва 
хизмат вазифасига 
фидойилик, юклан
-
ган функционал 
вазифаларини тўлиқ 
бажариш, ижро 
интизомига қатъий 
риоя этиш;
адолатлилик, 
ҳалоллик ва 
холислик;
мансаб ваколатла
-
рини суиистеъмол 
қилмаслик;
қонунийлик;
давлат ва жамият 
манфаатларига 
содиқлик;
хизмат сирини 
қатъий сақлаш;
фуқаролар 
ҳуқуқлари, 
эркинликлари ва 
қонуний манфаатла
-
рининг устуворлиги;
коррупциявий 
ҳолатларга муро
-
сасиз муносабатда 
бўлиш ва қарши 
курашиш;
манфаатлар 
тўқнашувига йўл 
қўймаслик.


31
Бундан ташқари, айрим қонунларимизда ҳам муҳим принциплар 
белгиланган. Масалан, Ўзбекистон Республикаси-нинг “Маъмурий тар
-
тиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасида қуйидаги прин
-
циплар белгиланган. Унга кўра, маъмурий тартиб-таомилларнинг асосий 
принциплари қуйидагилардан иборат:
қонунийлик;
мутаносиблик;
ишончлилик;
тингланиш имкониятининг мавжудлиги;
маъмурий тартиб-таомилларнинг очиқлиги, шаффофлиги ва тушу-
нарлилиги;
манфаатдор шахслар ҳуқуқларининг устунлиги;
бюрократик расмиятчиликка йўл қўйилмаслиги;
мазмунан қамраб олиш;
маъмурий иш юритишнинг “бир дарча” орқали амалга оширилиши;
тенг ҳуқуқлилик;
ишончнинг ҳимоя қилиниши;
маъмурий ихтиёрийликнинг (дискрецион ваколатнинг) қонунийлиги;
текшириш
10
.
Шу билан бирга, давлат хизматчилари учун зарур бўлган ахлоқий си
-
фатлар орасида энг муҳимларидан бири ҳалолликдир. Чунки ҳалоллик 
фазилати коррупцияга қарши курашишининг муҳим воситаси ҳамдир. 
Ўз навбатида, ҳалоллик фаоллик ва интизомлиликни ҳам тақозо қилади. 
Ҳалоллик ирода билан боғлиқ. Иродасиз одам ҳам ҳалол бўла олмай
-
ди. Ҳалолликнинг ахлоқий сифатларидан яна бири – шаън билан ҳам 
мустаҳкам боғлиқ. Ўз шаънини, қадр-қимматини эъзозлаган шахс ҳалол 
бўлади. 
10
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2018 й., 
03/18/457/0525-сон.
Давлат фуқаролик хизматчилари ўз касбий фаолиятини амалга 
оширишлари жараёнида қонунийлик; фуқаролар ҳуқуқлари, эркинлик-
лари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги; ватанпарвар-
лик ва хизмат бурчига фидоийлик; давлат ва жамият манфаат-
ларига содиқлик; адолатлилик, ҳалоллик ва холислик; манфаатлар 
тўқнашувига йўл қўймаслик каби принциплар асосида фаолият 
кўрсатишлари лозим.


32
Давлат хизмати этикасининг ўзига хос қоидаси – хизмат субордина
-
цияси. Бу – давлат ҳокимияти органларида ўзаро муносабатларнинг асо
-
сий одоб-ахлоқ ва ташкилий қоидаларидан бири. Бу – хизмат интизоми 
меъёрларига асосланган кичикларнинг катталарга хизмат бўйича қатъий 
бўйсуниш, фуқаролик хизмати мансабларининг иерархияга мувофиқ 
юқори раҳбарларга бўйсуниш, уларнинг буйруқ ва топшириқларини 
аниқ ва ўз вақтида бажариш тизими. Давлат хизматчисининг очиқлиги – 
давлат хизматининг асосий ахлоқий қоидаси. Қўл остидагилар ва аҳоли 
учун очиқ бўлиш – улар билан мулоқотга доимо тайёр бўлиш, уларнинг 
саволлари, таклифлари, тилакларини эшитишга тайёр дегани.
Раҳбарлар давлат хизматчиси сифатида давлат-хизмат муносабат
-
ларида муҳим роль ўйнайди. Улар давлат органи, корхона, муассаса ва 
ташкилотининг функциялари амалга оширилишини таъминлаб, унга 
бўйсундирилган давлат хизматчилари аппаратининг иш фаолиятини 
йўналтиради. Шунингдек, ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, инти
-
зомий жавобгарликка тортиш, молияга ҳамда товар-моддий бойликлар
-
га эгалик қилиш, рағбатлантириш, мазкур орган номидан имзо чекиш 
ва бошқа юридик аҳамиятли ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига 
эга бўлади. Демак, раҳбарлар давлат-ҳокимият ваколатларини амалга 
ошириб, раҳбарлик қилаётган орган фаолияти учун шахсий жавобгар 
ҳисобланади.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳам ўз чиқишларида доимо 
раҳбар кадрларни танлаш ва уларга қўйилган талабларга алоҳида эъ
-
тибор қаратади. Хусусан, раҳбар кадрларни танлаш ва тайёрлаш тизи
-
мига юксак баҳо бериб шундай дейди: “Янгича ва мустақил фикрлай
-
диган, масъулиятли, ташаббускор, илғор бошқарув усулларини пухта 
ўзлаштирган, ватанпарвар, ҳалол кадрларни танлаш ва тайёрлаш бўйича 
самарали тизим яратилмас экан, давлат бошқарувида сифат ўзгариши юз 
бермайди”. Шу мақсадда, Ҳаракатлар стратегиясида турли даражадаги 
раҳбар кадрларни танлаш ва тайинлаш тизимини такомиллаштиришга 
қаритилган қатор вазифалар белгиланган эди.
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 
йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 
2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор 
йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган 
мажлисидаги маърузасида
 
2017 йил ва ундан кейинги даврга белги
-
ланган вазифаларни амалга ошириш учта энг муҳим талабга ҳал этувчи 
даражада боғлиқдир, деб алоҳида таъкилаб ўтган эдилар. Улар:


33
Биринчи – давлат раҳбари – Президентдан бошлаб барча бўғиндаги 
раҳбарларнинг якуний натижалар учун шахсий жавобгарлиги. 
Иккинчи – ҳамма соҳада аниқ тартиб ва қаттиқ интизомни таъмин
-
лашимиз даркор. Яна бир бор таъкидлайман, ишни биргаликда бажара
-
миз, натижа учун эса ҳар биримиз шахсан жавоб берамиз. 
Учинчи талаб – қаторларимиз ва кадрларимизнинг софлигини 
таъминлаш, ишдаги ҳар қандай салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва 
бундай иллатларнинг илдизини қуритиш”
11
.
Раҳбарлар ўзларига бўйсунган органлар, корхона, муассаса ва ташки
-
лотларнинг оператив (яъни кундалик) ва хўжалик фаолиятига аралашиш, 
уларнинг ишини йўналтириш, назорат қилиш, мажбурий кўрсатмаларни 
бериш ҳуқуқига эгадир. Бу эса, улардан ўзига хос ахлоқий масъулиятни 
ҳам талаб этади.
Давлат хизматига оид ислоҳотлар даврида кадрлар билан ишлаш 
ўта муҳим, амалий аҳамият касб этади. Кадрларни шунчаки танлаб жой-
жойига қўйиш билан иш битмайди. Аввало, давлат хизматчиларининг, 
биринчи галда барча даражадаги раҳбарларнинг ахлоқий талабларни 
қанчалик ўзлаштирилганига алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Шу боис, Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг наму
-
навий қоидаларида раҳбар кадрларга алоҳида мажбуриятлар юкланган. 
Унга кўра, раҳбар бўйсунувидаги давлат хизматчиларига профессиона
-
лизм, ҳалоллик, холислик ва адолатлиликда ўрнак бўлиш; жамоада соғлом 
маънавий муҳит ва ишчан кайфиятни шакллантириш; давлат хизматчи
-
ларини қонунга хилоф хатти-ҳаракатларни амалга оширишга ундамас
-
лик ҳамда улардан бундай ҳаракатларни бажаришни талаб қилмаслик; 
кадрларни маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, таниш-билишчилик ёки 
шахсий садоқат белгилари бўйича танлаш, тайинлаш ёки тавсия этиш
-
га йўл қўймаслик; жамоада гуруҳбозлик ва фаворитизм (айрим ходим
-
ларни яқин олиш ва қўллаб-қувватлаш) кўринишларига йўл қўймаслик, 
шунингдек, хизмат вазифаларини бажариш жараёнида бошқа салбий 
омилларнинг олдини олиш; давлат хизматчиларининг фаолиятига баҳо 
беришда қонуний, асосли ва адолатли қарорлар қабул қилиш; давлат 
11
Мирзиёев Ш.М.
 
Танқидий таҳлил, катъий тартиб-интизом ва шахсий жа
-
вобгарлик — ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. 
Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий 
якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор 
йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажли
-
сидаги маъруза, 2017 йил 14 январь. — Т: “Ўзбекистон”, 2017. – 51 б.


34
хизматчилари томонидан коррупция ва бошқа суиистеъмолчиликлар 
содир этилишининг олдини олиш чораларини кўриш; бўйсунувидаги 
давлат хизматчиларини ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш 
чораларини кўриш; ваколати доирасида шартномалар тузиш, танловлар 
ўтказиш ёки розилик бериш масалаларига холис, адолатли ва қонуний 
ёндашишга мажбур этиб белгиланган.
Раҳбар:
манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уларни тартибга солиш 
юзасидан ўз вақтида чора-тадбирлар кўриши;
коррупциянинг олдини олиш чораларини кўриши; 
ходимларни самарали бошқариши, ўзига ишониб топширилган 
мулкка ва молиявий маблағларга эҳтиёткорлик ва тежамкорлик билан 
муносабатда бўлиши шарт. Раҳбар ўзига бўйсунувчи, хизматдаги хулқ-
атвори принциплари ва қоидаларини бузаётган ходимларнинг хатти-
ҳаракатларига (ҳаракатсизлигига) йўл қўймаслик чораларини кўрмагани 
учун жавоб беради. 
Бундан ташқари, давлат органлари раҳбарлари шахслар қонун-
чиликнинг бузилиши фактлари тўғрисида мурожаат қилганлиги му
-
носабати билан ёхуд билдирилган фикр ва мурожаатдаги танқиди 
учун, худди шунингдек, бошқача шаклда танқид қилганлиги учун 
ишдан бўшатилишига ёки бошқача шаклда таъқиб қилинишига йўл 
қўймаслигини таъминлаши керак.
Раҳбар кадрларга қўйилган юқоридаги талаблар уларнинг ваколат
-
ларини тўлиқ ва сифатли амалга оширишини таъминлайди. Жамоада 
соғлом ва ишчан муҳитнинг яратилишига шароит яратади. 

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish