Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

Манфаатлар тўқнашуви
 — шахсий (бевосита ёки билвосита) ман-
фаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим 
даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши 
мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, 
ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний 
манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага 
келиши мумкин бўлган вазият.


42
ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик 
билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг 
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юза
-
га келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият сифатида таъриф 
берилган
17
.
Қонун чиқарувчи манфаатлар тўқнашувининг келиб чиқишига асос 
сифатида шахсий манфаатдорликни асосий ўринга қўяди. Бундан ту
-
шуниш мумкинки, манфаатлар тўқнашувининг бевосита ёки билвосита 
омиллар орқали юзага келганлиги аҳамиятга эга эмас ва вазиятнинг ква
-
лификациясига таъсир этмайди. Бошқача қилиб айтганда, шахсий ман
-
фаатдорлик бевосита – давлат хизматчисининг ўзи билан боғлиқ бўлса 
ҳам ёки билвосита – давлат хизматчисига тўғридан-тўғри манфаат олиб 
келмаса-да, унинг қариндошига, бошқа танишларига, шунингдек, у билан 
ишбилармонлик муҳитида бўлган шахслар билан боғлиқ ҳолда юз берса 
ҳам ҳолатга манфаатлар тўқнашуви сифатида баҳо бериш мумкин.
Бундан ташқари, манфаатлар тўқнашуви ва унинг юридик табиа
-
ти халқаро доирада қабул қилинган турли ҳужжатларда ҳам ўз аксини 
топган. Хусусан, Давлат мансабдор шахсларининг халқаро хулқ-атвор 
кодексида ўзида манфаатлар тўқнашувини ифода этадиган қуйидаги 
нормалар белгиланганини кўришимиз мумкин:
– давлат мансабдор шахслари хизмат лавозимларидан ўзи ёки 
оиласининг шахсий, ёки молиявий манфаатлари йўлида ҳуқуққа хилоф 
равишда фойдаланмасликлари;
– давлат мансабдор шахслари ҳеч қандай битимларда қатнашмас-
лиги, бирор-бир позицияни эгалламаслиги, хизмат вазифалари ва 
функция ларини амалга оширишда ҳеч қандай молиявий манфаатларга 
эга бўлмасликлари;
– хизмат давомида юзага келадиган шахсий, тижорат ёки молиявий 
манфаатдорлик ҳақида белгиланган тартибда хабар беришлари ва ман
-
фаатлар тўқнашувини бартараф этишга ҳаракат қилишлари;
– мансабдор шахслар хизмат вазифаларини бажариш вақтида 
ўзларига маълум бўлган хизмат сиридан ғайриқонуний мақсадда фой
-
даланмасликлари;
– давлат мансабдор шахслари хизмат лавозимидан кетганидан сўнг 
ҳам қонунчилик ёки маъмурий регламентда белгиланган тартибда ҳара-
кат қилиши, аввалги лавозимни суиистеъмол қилмасликлари керак
18

17
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 1-сон, 2-модда.
18 
Давлат мансабдор шахсларининг халқаро хулқ-атвор кодекси. https://
www.un.org /ru/documents/decl_conv/conventions/int_code_of_conduct.shtml


43
Мазкур нормалар мазмуни эса, бевосита манфаатлар тўқнашуви акс 
этадиган ҳолатларни ўз ичига олиб, шу шаклларда ҳам намоён бўлиши 
мумкинлигини кўрсатмоқда.
Манфаатлар тўқнашуви турли шаклларда ва ҳолатлар натижасида 
юзага келади. Уларга мисол сифатида эса, қуйидагилар кўрсатилади:
мансабдор шахслар, давлат хизмати ходимлари, депутатларнинг 
тижорат фаолиятида шахсий ёки корпоратив наф кўриш учун бевосита 
иштирок этиши;
давлат пул маблағларини ўзлаштириш ниятида тижорат тузилмала
-
рига ўтказиш учун ўз хизмат мавқеидан фойдаланиши;
ўз корпоратив (сиёсий, диний, миллий ва ш.к.) гуруҳига давлат 
ресурслари ҳисобидан имтиёзлар бериш;
шахсий ёки корпоратив наф кўриш мақсадида, оммавий ахборот 
воситаларига тазйиқ ўтказиш учун ўз хизмат мавқеидан фойдаланиш;
мансабдор шахслар ва давлат хизмати ходимлари шахсий бойиш 
мақсадида, тижорат тузилмаларида сохта шахслардан ва қарин дош-
ларидан фойдаланиши;
муайян гуруҳ манфаатларида норматив-ҳужжатлар қабул қилиш 
ҳақидаги карорларни илгари суриш;
айрим номзодларнинг сайлов фондларига давлат молиявий ва мод
-
дий ресурсларини тақдим этиш;
шартномалар, битимлар тузишга имконият яратиб берганлик учун 
ҳақ талаб қилиш;
давлат бюртмаларини жойлаштирганлик учун воситачилик ҳақи 
сўраш;
давлат хизматчилари учун хизматлар кўрсатиш;
чет элган дам олишга, сафарга юбориш;
масалаларни тез ҳал қилиб бериш ёки ҳужжатларни тайёрлаб бер
-
ганлик учун ҳақ сўраш;
қариндош-уруғ, дўстларни ишга жойлаштириш;
раҳбарнинг ўз ходими томонидан ундирилган порадан улуш олиши.
Манфаатлар тўқнашуви давлат хизматчиси хизмат вазифаларига 
кирадиган ҳаракатларни амалга ошириши ва ёки оширмаслиги нати
-
жасида шахсий манфаатдорлик асосида учинчи шахсларнинг, давлат ва 
жамият ҳаётининг турли соҳаларига иқтисодий ва бошқа тусдаги зарар
-
ларни етказишга сабаб бўлади.


44

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish