Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


 Фуқаролик жамияти институтларининг коррупцияга қарши



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

7.3. Фуқаролик жамияти институтларининг коррупцияга қарши 
курашишдаги иштироки
Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғри-
сида”ги Қонунида коррупцияга қарши курашишнинг асосий принципла
-
ри қаторида давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги алоҳида 
принцип сифатида кўрсатилган. Бу принцип фуқаролик жамияти инсти
-
тутлари фаолияти орқали таъминланади.
Коррупцияга қарши кураш соҳасидаги давлат сиёсатининг йўна-
лишлари қонунда белгиланган бўлиб, уларнинг орасида, аҳолининг 
ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда корруп
-
цияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш қайд қилинган.
Мана шу вазифани рўёбга чиқаришда фуқаролик жамияти институт
-
лари фаол иштирок этиши зарур ва уларда етарли имкониятлар мавжуд. 
Бу уларнинг асосий вазифаларидан келиб чиқади. Масалан, Ўзбекистон 
Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонунида, уларни 
тузишдан мақсадлардан бири – улар ўз вакиллари орқали жамият ва 
давлат ишларида иштирок этишидир. Бундай иштирок этиш турли усул
-
лар билан бирга, жамоатчилик назорати орқали ҳам амалга оширилади. 
Бошқа фуқаролик институтлари ҳужжатларида ҳам шундай вазифалар 
мавжуд. Қонунда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг, 
НТТнинг коррупцияга қарши курашишда иштирок этишининг асосий 
усуллари белгилаб қўйилган. 
Булар:
- коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурлари ва 
бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
- аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда, 
жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шаклланти
-
ришда иштирок этиш;
- коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг 
ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
- коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини 
такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;


131
- коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат органлари ва ташки
-
лотлар билан ҳамкорлик қилиш ҳисобланади. 
Фуқаролик жамияти институтлари фақат коррупцияга қарши кура
-
шишга оид давлат дастурлари ишлаб чиқишда иштирок этмасдан бошқа 
дастурларни ишлаб чиқишда ҳам иштирок этади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши ку
-
рашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини 
амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 2 февралдаги 
қарорида уларга Давлат дастурига киритилган тадбирларни ўз вақтида 
амалга оширишни таъминлаш вазифаси юкланган. Шу қарор иловаси 
билан тасдиқланган, 2017-2018 йилларга мўлжалланган Коррупцияга 
қарши курашиш бўйича Давлат дастурининг бир неча банди ижросига 
фуқаролик институтлари масъул этиб белгиланган. Мисол тариқасида 
дастурнинг 1-бўлими, 6-бандини келтириш мумкин.
Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий 
маданиятининг юксак бўлиши муҳим омилдир. Ана шу масалаларнинг 
юксаклигига эришишда фуқаролик жамияти институтларининг иштиро
-
ки муҳимдир. Уларнинг иштирокисиз аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий 
маданиятини юксалтириш қийин масала. Ҳуқуқий онг ва маданият юксак 
бўлмаса коррупцияга қарши курашиш самара бермайди. Аввало корруп
-
ция бузғунчи иллат эканлигини фуқаролик институтларининг ҳар бири 
ўз аъзолари онгига сингдириши, коррупцияга нисбатан нафрат уйғотиши 
зарур. Ҳуқуқий онг, билимга эга бўлиш масаланинг бир томони, фақат 
у билан қўйилган мақсадга эришиб бўлмайди. Онгни, билимни ҳаётда 
қўллаш керак. Бунинг учун эса ҳуқуқий маданият керак. Юксак ҳуқуқий 
маданиятга эришиш онгга эришишга қараганда мураккаб масала. Бунинг 
учун фуқаролик жамияти институтлари ташвиқот-тарғибот ишларидан 
ташқари, шахсий ўрнак, намуна бўлиш орқали фуқароларнинг ҳуқуқий 
маданиятига таъсир қилиши керак. Қисқаси, қонунларни билиш эмас, 
уни бажариш шартлиги фуқаролар онгига киритилиб, қонунга итоат 
этиш, унга ҳурмат қилиш ҳиссини шакллантириш зарур.
Фуқаролик институтларининг коррупцияга қарши курашида, корруп
-
цияни келтириб чиқарувчи сабабларга қарши кураши устувор фао лият 
бўлиш керак. Бунда, айниқса, ННТ аъзолари ўртасида қонунга ҳурмат 
руҳини шакллантириш, коррупциянинг ҳар қандай кўринишлари ва 
уни келтириб чиқарувчи сабабларга муросасизлик кайфиятини яра
-
тиш, коррупция жиноятларига нафратни вужудга келтириш муҳимдир. 
Коррупцияни вужудга келтирувчи сабаблар: хушомадгўйлик, иккиюзла
-
мачилик, камчиликларни кўриб туриб, уни кўрмасликка олиш, танқидга 


132
чидамсизлик, журъатсизлик, бепарволик, беғамлик ҳам ҳисобланади. 
ННТ бор имкониятлардан фойдаланиб, шу иллатларга қарши курашиши 
зарур.

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish