Жамоатчилик назоратининг шакллари:
Давлат
органларига
мурожаатлар ва
сўровлар
Жамоатчилик
Эшитуви
Давлат органлари
-
нинг очиқ ҳайъат
мажлисларида
иштирок этиш
Жамоатчилик
фикрини ўрганиш
Давлат органлари
мансабдор шахслари
-
нинг ҳисоботлари ва
ахборотини эшитиш
Жамоатчилик
мониторинги
Жамоатчилик
муҳокамаси
Жамоатчилик
экспертизаси
134
Жамоатчилик назоратини ривожлантириш давлат сиёсатига айлан
-
ди. Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида бу
масалага алоҳида урғу берилди. 2020 йил 24 январдаги Мурожаатно
-
мада жамоатчилик назоратини янада кучайтириш, давлат ва жамият
ўртасида ўзаро яқин ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида, Ўзбекистон Респуб-
ликаси Жамоатчилик палатасини ташкил этиш таклиф этилди.
Хорижий мамлакатлар тажрибасида бундай органлар мавжуд.
Жумладан, Россия Федерациясида Жамоатчилик палатаси бошқа кўплаб
вазифалар билан бирга, коррупцияга қарши курашда самарали фаолият
кўрсатмоқда.
Жамоатчилик назоратини кучайтириш учун янги тузилмалар
-
ни ташкил этиш билан бирга, Қонунда назарда тутилган воситаларни,
механизмларни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Мурожаатно
-
масида Олий Мажлисга “... қабул қилинган ҳужжатлар ижросини ташкил
этишда, жамоатчилик иштироки ва назорати кенг йўлга қўйилади. Жум
-
ладан, “жамоатчилик эшитувлари” ва “жамоатчилик мониторинги” тизими
жорий қилинади.
Бу жараёнга фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот
воситалари ва фуқаролар ҳам фаол жалб этилади”,
67
– деб таъкидланди.
Эндиги вазифа шу ва бошқа қонунда белгиланган, жамоатчилик на
-
зоратининг бошқа усулларини тажрибада кенг ва мунтазам қўллашдир.
Ана шунда жамиятимиздаги энг катта хавфлардан бири коррупцияга
қарши самарали кураш вужудга келади.
Қонунда жамоатчилик назоратининг кучли усуллари мустаҳкамлаб
қўйилган. Лекин масала, муаммо шу билан ҳал бўлмайди. Уларнинг амалга
ошиши учун, биринчидан, шу белгиланган жамоатчилик назорати шакл-
ларини амалга оширишнинг аниқ механизмларини, уларнинг натижаси,
оқибатини белгиловчи аниқ ҳужжатлар бўлиши шарт. Иккинчидан, ушбу
жамоатчилик назорати шаклларида иштирок этувчи, уларни қўлловчи
фуқароларнинг билими, тажрибаси юқори бўлиши, уларда қатиъятлилик,
жасорат етарли бўлиши, улар шахсий манфаатдан жамоа манфаатини
устун қўя олиши керак. Бунинг учун улар ўқитилиши, ўргатилиши, қисқача
қилиб айтганда, етарли малакага эга бўлиши керак.
Демак, жамоатчилик назоратини реал воқеликка айлантириш, уни
67
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Маж
-
лисга Мурожаатномаси. // манба: www.president.uz
135
коррупцияга қарши қуролга айлантириш учун, кучли ННТлар бўлиши ва
жамоатчилик назорати шаклларидан унумли, жойида ва керагича фой
-
даланиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |