Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

Назорат саволлари
1. “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойили 
мазмунини тушунтириб беринг?
2. Нодавлат нотижорат ташкилот деганда нимани тушунасиз?
3. Коррупциянинг олдини олишда нодавлат нотижорат ташкилот 
ўрнини тушунтириб беринг.
4. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида нечта нодавлат нотижо
-
рат ташкилот мавжуд?
5. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг коррупция
-
нинг олдини олишдаги ўрнини тушунтириб беринг.
6. Оммавий ахборот воситаларининг коррупциянинг олдини олишда
-
ги ўрнини тушунтириб беринг.
7. Оммавий ахборот воситаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тав
-
сифланг.
8. Коррупциянинг олдини олишда журналистлар қандай ҳуқуқларга 
эга?
9. Жамоатчилик назорати қандай шаклларда олиб борилади?


139
VIII. БОБ. КОРРУПЦИЯГА ОИД ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР
УЧУН ЖАВОБГАРЛИКНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
8.1. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик тушунчаси 
ва унинг турлари
Жамиятда шундай иллатлар борки, у маълум бир шахс ёки соҳага 
эмас, балки бутун жамият тараққиётига тўсиқ бўлади. Давлатни ич-ичидан 
емирадиган ана шундай иллат – коррупция ва унинг бир кўриниши 
бўлган порахўрликдир. Айнан шу иллат сабабли кўплаб давлатларнинг 
инқирозга юз тутгани ҳам тарихдан маълум. Сўнгги йилларда юртимизда 
коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият 
қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга 
қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.
БМТнинг халқаро миқёсда коррупцияга қарши кураш бўйича маъ
-
лумотида “коррупция” тушунчасига қуйидагича таъриф берилади: “Кор
-
рупция – бу шахсий мақсадларда наф кўриш учун давлат ҳокимиятини 
суиистеъмол қилиш”. 
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Корруп
-
ция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, ҳуқуқбузар-
ликларнинг олдини олиш масалаларини самарали ечиш устувор вазифа
-
ларимиздан бири бўлиб қолади”
69

Мамлакатда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш чоралари 
кўрилмоқда ҳамда “Коррупциясиз соҳа” лойиҳалари амалга оширил-
моқда. 
Ушбу лойиҳадан мақсад – коррупцияга қарши курашиш самара
-
дорлигини ошириш, энг юқори даражада қулай бўлган ишбилармонлик 
муҳитини яратиш ва мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-
эътиборини оширишга қаратилган.
Мамлакатимизда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун 
қабул қилинди. Ушбу Қонуннинг қабул қилиниши БМТнинг Коррупцияга 
қарши конвенциясида белгиланган талаблар бажарилганидан далолат 
беради. 
Жумладан, ҳар бир аъзо давлат коррупцияга қарши курашиш бора
-
сида ҳалоллик ва содиқлик, ошкоралик ва масъулиятлилик тамойилла
-
рини акс эттирадиган самарали сиёсатни олиб бориши ва коррупция
-
69
https://www.adolatnashr.uz/uzs/news/news/korrupcia-zamiat-kusandasi


140
нинг олдини олишга қаратилган самарали амалиёт турларини белгилаш 
ва рағбатлантиришга ҳаракат қилиши керак. 
Шунингдек, тегишли халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан 
ҳамкорлик коррупциянинг олдини олишга қаратилган халқаро дастур 
ва лойиҳаларда иштирок этишни қамраб олиши мумкин. “Коррупцияга 
қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши билан “кор
-
рупция” тушунчасига расмий таъриф берилди. 
Зеро, Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ, “Коррупция – шахснинг 
ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга 
шахс ларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш 
мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек 
бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш”дир. Ушбу Қонуннинг 
қабул қилиниши асосида коррупцияга қарши курашиш фаолиятининг 
барча тегишли халқаро стандартларини ўз ичига олган, хорижий аналог-
ларидан қолишмайдиган даражадаги қонуний асоси яратилди.
“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг 27-моддаси
-
да коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланган. 
Ушбу моддага кўра, “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этган
-
лик қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши, шунингдек, 
коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар суднинг қарорига 
кўра, муайян ҳуқуқлардан, шу жумладан, муайян лавозимларни эгаллаш 
ҳуқуқидан қонунга мувофиқ маҳрум этилиши мумкинлиги ҳамда юри
-
дик шахслар коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун 
қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлиши белгиланган”.
Бугунгача коррупция дейилганда, Ўзбекистон Республикаси Жи
-
ноят кодекси (ЖК)нинг (210-моддаси) пора олиш, (211-моддаси) пора 
бериш, (212-моддаси) пора олиш-беришда воситачилик қилишни на
-
зарда тутувчи диспозициялар тушунилган эди. Ваҳоланки, шахснинг 
мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига 
таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шах
-
сий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жами
-
ятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида 
қарама-қаршилик, гуруҳлар манфаатлари йўлидаги ҳаракатлар, хо
-
димларни пора ва бошқа ҳақ эвазига оғдириш йўлидаги ҳаракатларга
эътибор кам. 
Бу иллатга қарши курашиш – мамлакатимизда жадал суръат
-
ларда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар шароитида инсон ва 
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилишнинг 


141
муҳим воситаларидан бири бўлиб келмоқда. Мамлакатимизда корруп
-
цияни енгиш, ҳокимият амалдорларининг ҳалол ишлашини таъминлаш, 
бозор иқтисодиётини янада ривожлантириш, тадбиркорлар олдида 
турган бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш, халққа ва тадбиркорлар
-
га халақит бераётган тўсиқларни бартараф этиш мақсадида бир қатор 
қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Хусусан, Ўзбекистон 
Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Жамоат
-
чилик назорати тўғрисида”ги, “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунлари, 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида 
коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чо
-
ра-тадбирлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга 
қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тад
-
бирлар тўғрисида”ги фармонлари ва “Ўзбекистон Республикаси Корруп
-
цияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 
қарори муҳим аҳамият касб этмоқда. 
Шу билан бирга, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фао
-
лиятининг очиқлиги кенгайтирилди, жамоат ва парламент назоратини 
таъминлаш механизмлари такомиллаштирилди, шунингдек, ҳуқуқни 
муҳофаза қилиш ва суд органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари ислоҳ 
қилинди. Мазкур ҳужжатларда коррупцияга қарши курашиш соҳасида 
ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, коррупциянинг олдини олишга доир 
чора-тадбирлар, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга 
чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги каби масалалар аниқ белги
-
лаб қўйилган.
Қонунда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг 
коррупцияга қарши экспертизасини ташкил этиш давлат бошқаруви 
соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлардан бири 
сифатида белгиланган. Зеро, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги 
давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири – коррупцияга оид 
ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг 
оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни 
бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик 
учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашдан ибо
-
ратдир.
Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият 
органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларида
 
корруп
-
цияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун жиноий, маъмурий, 
интизомий, моддий жавобгарли турлари назарда тутилган.


142

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish