Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

Назорат саволлари
1. Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга 
оширувчи давлат органлари тизимига қайси давлат органлари киради?
2. Коррупцияга қарши курашиш соҳасида Ўзбекистон Республика
-
си Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг вазифалари нималардан 
иборат?
3. Коррупцияга қарши курашиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси 
Бош прокуратурасининг вазифалари нималардан иборат?
4. Коррупцияга қарши курашиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси 
Ички ишлар вазирлигининг вазифалари нималардан иборат?
5. Коррупцияга қарши курашиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси 
Адлия вазирлигининг вазифалари нималардан иборат?
6. Коррупцияга қарши курашиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси 
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш 
департаментининг вазифалари нималардан иборат?
7. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий 
кенгаши ва унинг ҳудудий кенгашларининг вазифалари нималардан 
иборат?
8. Коррупцияга қарши курашиш бўйича фуқаролар ва нодавлат таш
-
килотлари ҳамкорлиги деганда нимани тушунасиз?


122
VII БОБ. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШДА ФУҚАРОЛИК 
ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИ ИШТИРОКИ
7.1. Фуқаролик жамияти институтлари турлари
Жамият, жумладан, фуқаролик жамияти мураккаб турли тузилмалар 
ва фуқароларнинг бирикмасидан иборат. Унда давлат, унинг органлари 
билан бирга, бошқа тузилмалар ҳам фаолият кўрсатади. Бу тузилма
-
лар ўз характери, вазифасига қараб алоҳида йўналишлар бўйича дав
-
лат ҳуқуқий, конституциявий, ижтимоий-сиёсий масалаларда фаолият 
кўрсатади. Улар ҳуқуқий, илмий манбаларда “институтлар” деб аталади. 
Юридик энциклопедияда: институт – ҳуқуқий ёки ижтимоий сиёсий 
ҳодиса (борлиқ) ва уларга қаратилган ҳуқуқий нормалар ва улар билан 
боғлиқ ижтимоий нормалар йиғиндисидир, дея таъриф берилган
56
.
Фуқаролик жамияти институтлари ҳам давлат-ҳуқуқий ва ижтимоий-
сиёсий муносабатларда иштирок этади, алоҳида тузилма ҳисобланади ва 
фаолияти ҳуқуқий, ижтимоий нормалар билан тартибга солинади. Улар 
фуқаролик жамиятининг энг муҳим хусусиятлари – сиёсий плюрализм 
(турли фикрлилик), кўппартиявийлик ва бошқаларни рўёбга чиқишини 
таъминлайди ва жамият ривожланиб борган сари, уларнинг жамият иш
-
ларидаги иштироки кенгайиб боради, улар ўз зиммасига янги вазифа
-
ларни олади. 
Ана шундай вазифалардан бири – коррупцияга қарши курашдир. 
Коррупция ҳар қандай жамият, тизимда учрайдиган энг жирканч, ўта мак
-
кор ва хавф-хатардир. Унга фақат давлат органлари билангина қарши 
курашиб, муваффақиятга эришиб бўлмайди. Шу ўринда Президентимиз
-
нинг қуйидаги сўзлари диққатга сазовор: “... коррупциянинг ҳар қандай 
кўринишига муросасиз бўлиш кундалик ҳаёт тарзига айланиши шарт. Бу 
иллатга қарши курашишга барча давлат органлари, сиёсий партиялар, 
жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, умуман ҳар бир 
фуқаро сафарбар этилиши зарур”.
57
Президент Ш.Мирзиёев ўз президентлик фаолиятининг дастлабки 
кунлариидаёқ, “Жамият ривожига ғов бўлаётган яна бир иллат – бу кор
-
56
Қаранг. Мустафоев Б. ва бошқалар. Конституциявий ҳуқуқ (энциклопедик 
луғат). – Т., 2006 й. – 204 б.
57 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Маж
-
лисга Мурожаатномаси. 2020 йил 29 декабрь, – Т.: “Ўзбекистон”, 2021 й. – 49-50 б. 


123
рупция балосидир”,
58
-деб эътироф этди. Шунингдек, президентлик лаво
-
зимига иккинчи муддатга киришиши муносабати билан ўтказилган ма
-
росимда сўзлаган нутқида эса “... сўнгги беш йилда коррупцияга қарши 
курашни давлат сиёсати даражасига олиб чиқдик”
59
, деб қайд қилди. 
Коррупцияга қарши курашда давлат катта имкониятларга эга, кор
-
рупцияга қарши курашувчи, унга тегишли чоралар кўрувчи давлат ор
-
ганлари мавжуд. Бу органларнинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва 
уларга услубий ёрдам кўрсатувчи коррупцияга қарши курашиш Миллий 
кенгаши, ҳудудларда ҳудудий кенгашлар ташкил қилинган. Мамлакати
-
мизда ташкил қилинган “Коррупцияга қарши кураш агентлиги”га катта 
умид билан қаралмоқда.
Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, коррупцияга фақат давлат органлари 
фаолияти орқали курашиш етарли бўлмаяпти. Бунга кенг жамоатчилик
-
ни жалб қилмасдан кўзланган мақсадга эришиш мумкин бўлмаслиги аён 
бўлмоқда. Шунинг учун кейинги пайтларда коррупцияга қарши кураш
-
га фуқаролик жамияти институтларини жалб қилишга алоҳида аҳамият 
берилмоқда. Чунки жамият иллати бўлмиш коррупцияга жамиятнинг 
барча элементлари бирдек уруш эълон қилиши, курашиш зарурият бўлиб 
қолмоқда. 
Булар аввало жамоат бирлашмаларидир. Жамоат бирлашмала
-
ри конституциявий тузилма бўлиб, бу Конституциянинг XXIII бобида 
белгилаб қўйилган. Унинг 56-моддасида: “Ўзбекистон Республикасида 
қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган касаба уюшмала
-
ри, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар, фахрий
-
лар ва ёшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар 
ва фуқароларнинг бошқа уюшмалари жамоат бирлашмалари сифатида 
эътироф этилади”, деб мустаҳкамланган. 
Бундан кейинги йўл – фуқаролик жамияти институтларини фаолия
-
тини янада ривожлантиришга қаратилиши белгиланиб, уларнинг ўрни ва 
мақомини конституциявий жиҳатдан мустаҳкамлашга алоҳида эътибор 
бериш зарурлиги белгиланган.
60
58 
Мирзиёев Ш. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, 
янги босқичга кўтарамиз. – Т.:Ўзбекистон, 1-том. 2019 й. 1– 10 б.
59
Манба: www.president.uz/uz/lists/view/4742
60 
Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асосида демокра
-
тик ислоҳотлар йўлини қатъий давом эттирамиз. 2021 йил 7 ноябрь; Конститу
-
ция қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқига 
табрик. // Халқ сўзи. 2021 йил 8 декабрь. 


124
Фуқаролик институтлари нимага асосан коррупцияга қарши кураша
-
ди? –деган савол келиб чиқиши мумкин. Қонунларда бу масала турлича 
тарзда ўз ўрнини топган. Лекин барча фуқаролик жамияти институтлари 
учун бу масалада умумий вазифалар мавжуд, яъни қонунларга асосан, 
фуқаролик жамияти институтлари – фуқароларнинг ҳуқуқларини рўёбга 
чиқариш ва ҳимоя қилиш; фуқароларнинг давлат ва жамият ишларида 
иштирокини ривожлантириш; жамоатчилик назоратини амалга ошириш
-
да иштирок этиши керак. 
Фуқаролар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг самарали усул ва 
механизмларини татбиқ қилиш, жумладан, барча даражадаги ҳокимлар, 
прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг аҳоли олди
-
да ҳисобот бериш тизимини мукаммаллаштиришга эришиш, жойларга 
чиқиб, мавжуд аҳволни шахсан ўрганиш асосида аҳолини қийнаётган 
энг муҳим эҳтиёжларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатиш нафақат 
давлат органлари, балки нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳам 
муҳим вазифасидир. Шубҳасиз, мавжуд муаммоларни ҳал қилишга бир
-
гина давлатнинг кучи етмайди. Бунда нодавлат ташкилотларнинг ёрдами 
зарур. Бежиз ННТлар халқ ва давлат ўртасидаги кўприкка қиёсланмайди. 
Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтлари ривожланишини 
қўллаб-қувватлаш, жамият ва давлат ишлари бошқарилишида уларнинг 
ўрни ҳамда аҳамиятини кучайтириш, аҳолининг ижтимоий, ижтимоий-
иқтисодий фаоллигини ошириш ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, 
инсонларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари
-
ни муҳофаза этиш соҳаларида “учинчи сектор” фаоллигини оширишни 
ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Дунё тобора жадал ривожланмоқда. Ҳозир 
бир жойда депсиниб туриб бўлмайди. Фақат ҳаракат, интилиш, ташаббу
-
скорликни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. 
Ваҳоланки, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг 
очиқлиги тўғрисида”ги, “Экологик назорат тўғрисида”ги, “Ижтимоий ше
-
риклик тўғрисида”ги қонунлар ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларининг 
қабул қилиниши аҳолининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари
-
нинг, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа фуқаролик институт
-
ларининг жамият ҳамда давлат ишлари бошқарувидаги иштирокининг 
ҳуқуқий кафолатларини сезиларли даражада мустаҳкамлади.
Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда фуқаролик 
жамияти бошқа институтларининг давлат органлари қарорларини иш
-
лаб чиқишда, қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва муҳокама қилишда, 
ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари ҳамда норматив-ҳуқуқий 


125
ҳужжатлар ижроси устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш
-
да қатнашиш ҳуқуқи мустаҳкамланган. Бунинг баробарида, 1991 йилда 
атиги 95 тани ташкил этган ННТлар сони бугунги кунга келиб, ўн мингга 
яқинлашди.
Коррупция эса, тўғридан тўғри фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликла
-
рига салбий таъсир қилади, моддий бойликларни адолатли тақсимлашга 
тўсқинлик қилади, ҳар бир фуқаронинг ижтимоий ҳаётда тенг иштиро
-
кини чегаралайди. Бундан қуйидагича хулоса қилиш мумкин: а) жамоат 
бирлашмалари фуқароларнинг ихтиёрийлик асосида тузиладиган уюш
-
ма, улар қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши керак; 
б) фуқароларнинг бирлашмалари юқорида санаб ўтилганлар билан че
-
кланмайди, яъни бошқа уюшмалар ҳам тузиш мумкин. 
Конституцияда кўзда тутилган жамоат бирлашмалари тизимида икки 
жамоат бирлашмасининг фуқаролар, жамият ва давлат ҳаётидаги муҳим 
роли ҳисобга олиниб, алоҳида қайд қилинган. 59-моддада: “Касаба 
уюшмалари”нинг вазифаси, 60-моддада “Сиёсий партиялар”нинг вази
-
фаси белгилаб қўйилган. 
Фуқаролик жамияти тизимида нодавлат ва нотижорат ташкилотлари 
алоҳида ўрин тутади. Нодавлат нотижорат ташкилотлари 

жисмоний ва 
(ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, 
даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олма
-
ган ҳамда олинган даромадлар (фойда)ни ўз қатнашчилари (аъзолари) 
ўртасида тақсимлайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотларидир.
61
Демак, НТТ 

бу ўзини ўзи бошқариш ташкилоти. У жисмоний шахслар 
ёки юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида тузилади. Асосий 
мақсади даромад (фойда) олиш эмас. Фаолияти давомида даромад (фой
-
да) вужудга келса аъзолари ўртасида тақсимлайди. Лекин бу белгилар 
НТТ ининг барча вазифасини қамраб олмаган. Улар, юқоридагилардан 
ташқари, ўз аъзоларини қонуний манфаатларини, ижтимоий ҳаётдаги 
зарур демократик қадриятларни ҳимоя қилиш; аъзоларни маънавий 
ва турли номоддий эҳтиёжларни қондириш; энг муҳими, хайрия фао
-
лиятини амалга ошириш мақсадини кўзлайди. Коррупция эса, шу қайд 
қилинган масалаларга тўсқинлик қилади, шунинг учун ҳам НТТ корруп
-
цияга қарши курашда давлат органларининг энг яқин ҳамкоридир.
НТТлар, жамоат бирлашмалари: жамоат фондлари; турли муассаса 
кўринишида; юридик шахсларнинг бирлашмалари кўринишида ташкил 
61
Қаранг. Фуқаролик жамияти институтлари. (ўқув қўлланма). Тошкент: 2019 
й. – Б. 23.


126
этилиши ва фаолият юритиши мумкин. Уларнинг фаолияти Ўзбекистон 
Республикаси “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафо
-
латлари тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади
62
.
Фуқаролик жамияти институтлари тизимида фуқароларнинг ўзини 
ўзи бошқариш органлари алоҳида роль ўйнайди. Аввал кўриб чиқилган 
жамоат бирлашмалари, НТТ аҳолининг маълум қисмини ўз фаолиятига 
жалб қилса, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Ўзбекистон 
фуқароларининг вояга етган барча қисмини қамраб олади. Респуб-
ликамизда ҳозирги кунда 9300 дан ортиқ фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариш органлари фаолият кўрсатмоқда. 
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фуқаролик 
инс титутлари тизимидаги алоҳида ўрнини ҳисобга олиб, уларнинг фао
-
лиятига алоҳида тўхталамиз.
Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган ННТ ни қуйидагича гуруҳлаш 
мумкин:
1. Аҳолининг маълум тоифалари манфаатига хизмат қилувчи тузилма
-
лар (касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, Маҳалла хайрия жамғармаси, 
Ногиронлар жамияти, ёшлар ташкилотлари ва бошқалар).
2. Экология, маданият ва саломатликка ихтисослашган миллий-
халқаро жамғармалар (“Экосан” жамғармаси, “Олтин мерос” жамғармаси, 
“Соғлом авлод учун” жамғармаси, Амир Темур маданий тарихий 
жамғармаси ва бошқалар).
3. Профессионал (касбий) фаолият билан боғлиқ ижтимоий муас
-
сасалар (“Ижтимоий фикр” маркази, “Маънавият ва маърифат” маркази, 
Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро маркази ва бошқалар).
4. Умуммиллий хайрия жамиятлари, фондлари (Болалар жамғармаси, 
Ўзбекистон миллий рақс жамғармаси, Меҳрибонлик уйлари тарбияла
-
нувчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш жамғармаси ва бошқалар).
5. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ННТ (Ўзбекистон Судьялар ассоциацияси, 
Адвокатлар палатаси ва бошқалар).
62
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 1-2-сон, 
2-модда.

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish