8.3. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун жиноий жавобгарлик
асослари
Жиноят ҳуқуқида коррупция ибораси давлат идораларида ишлайди
-
ган мансабдор шахсларнинг ёки давлат хизматчиларининг уюшган гуруҳ,
шунингдек, бошқа жиноятчи шахслар билан ўзаро тил бириктириб, жи
-
ноят содир этиши ёки уларни жиноят содир этиш учун шароит яратиб
беришини англатади.
Коррупция билан боғлиқ жиноятни содир этиш ва шахснинг
ҳаракатини квалификация қилиш ҳамда унга жазо тайинлаш жиноят
ҳуқуқида катта аҳамиятга эга.
Жиноятлар орасида коррупция ўта хавфли ҳисобланиб, инсоннинг
ҳаётига, соғлиғига, мулкка, давлат барқарорлигига, шунингдек, бир қанча
муҳим объектларга зарар етказиши билан жамиятимизга катта хавф
туғдиради.
Судлар томонидан 2020 йил давомида коррупция билан боғлиқ (ЖК
205-214, 243-моддалари) жами 2270 нафар шахсга нисбатан 1502 та
жиноят иши кўриб чиқилган.
Шундан 2 203 нафар шахсга нисбатан 1457 та жиноят иши бўйича
ҳукм чиқарилган. Жумладан:
– 80 нафар шахсга нисбатан 59 та жиноят иши бўйича оқлов ҳукми;
– 2 123 нафар шахсга нисбатан 1 398 та иш бўйича айблов ҳукми
чиқарилган;
– 67 нафар шахсга нисбатан 45 та жиноят иши тугатилган.
2020 йил коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилишига
сабаб бўлган омиллар статистикаси қуйидагича кўринишга эга:
– 45 нафар шахсга нисбатан давлат харидлари билан боғлиқ қонун
талабларига риоя қилинмаганлиги;
– 45 нафар шахсга нисбатан ҳуқуқбузарликка қарши курашиш бо
-
расидаги профилактика ишлари самарали тарзда олиб борилмаганлиги;
– 50 нафар шахсга нисбатан давлат хизматчиларини танлов асосида
саралаб олиш, лавозимга тайинлаш ва юқори лавозимларга кўтаришнинг
шаффоф тартибининг мавжуд эмаслиги;
– 55 нафар шахсга нисбатан айбланувчининг соҳага тааллуқли
бўлмаган хизматларга бириктирилганлиги;
– 88 нафар шахсга нисбатан шахснинг (жабрланувчи) ўз манфаати
йўлида қонунни четлаб ўтишга уриниши ёки бошқа тарздаги манфаат
-
дорлиги сабабли жиноятга йўл очиб берганлиги;
147
– 99 нафар шахсга нисбатан иш ҳажмининг тўғри тақсимланмаганлиги
ва малакали хизмат кўрсатилмаслиги;
– 122 нафар шахсга нисбатан давлат органлари ходимлари мансаб
ёки хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида манфаатлар тўқнашувига
олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдор
-
ликка йўл қўйганлиги;
– 179 нафар шахсга нисбатан ишга қабул қилишда мансабдорнинг
(ходимнинг) шахси лозим даражада ўрганилмаганлиги, айбланувчининг
малака даражаси етишмаслиги (муқаддам жиноят содир этганлиги ёки
содир этишга мойиллиги);
– 262 нафар шахсга нисбатан айбланувчининг ижтимоий таъминлан
-
маганлиги ёки адолатли меҳнат шароити ташкил этилмаганлиги;
– 598 нафар шахсга нисбатан тизимда иш фаолияти тўғри йўлга
қўйилмаганлиги, соҳада бюрократик тўсиқларнинг мавжудлиги (фао-
лиятнинг ўзи коррупцияга йўл очиб берганлиги);
– 642 нафар шахсга нисбатан фуқароларнинг моддий манфаат
-
дорлик ёки шахсий бойлик орттириш йўлида жиноятга қўл уриши каби
омиллар коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилишига
имкон яратган
71
.
2021 йилда республика бўйича жами 5483 нафар шахсга нисбатан
3769 та коррупцияга оид жиноят ишлари кўриб чиқиш учун, тегишли тар
-
тибда, судларга юборилган. 2020 йил билан таққослаганда судга юбо
-
рилган жиноят ишлари сони 2621 тага, жавобгарликка тортилган шахс-
лар сони эса 3 760 тага ёки 218 фоизга кўпайган
72
. Коррупцияга оид
жиноятлар оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 2020 йилда 500
млрд. 102 млн. сўмлик моддий зарар етказилиб, 355 млрд. сўм ёки 71,0
фоизи ундирилган бўлса, 2021 йилдаги моддий зарар миқдори 1 трлн.
282 млрд.ни ташкил этиб, 887 млрд. сўми ёки 69,1 фоизи ундирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Коррупцияга
оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши кура
-
шишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби
тўғрисида”ги 829-сонли қарорига илова қилинган Низомга кўра,
73
кор
-
рупцияга оид жиноятлар Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддасининг
иккинчи қисми “г” банди, 168-моддасининг учинчи қисми “в” банди, 192
9
,
71
https://yuz.uz/news/korruptsiyaviy-jinoyatlar-statistikasi-elon-qilindi
72
https://kun.uz/news/2022/03/11/2021-yil-korrupsion-jinoyatlar-oqibatida-
ozbekistonga-110-million-dollardan-ortiq-zarar-yetkazildi
73
https://lex.uz/docs/5193571
148
ва 192
10
, 205, 209-214-моддалари, 243-моддасида назарда тутилган
жиноятларни мансаб мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиш ҳамда
301-моддасида кўрсатилган жиноятлар назарда тутилган. Ушбу корруп
-
цияга оид жиноятларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, мазкур қилмишлар
фақатгина махсус субъект ҳисобланган мансабдор шахс томонидан
содир этилади. Шунинг учун коррупция билан боғлиқ қилмишларни
ўрганиш учун мансабдорлик жиноятларни таҳлил қилиш лозим бўлади.
Коррупция билан боғлиқ жиноятларни назарда тутувчи Жиноят
кодекси моддалари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси бўйича коррупция
-
вий жиноятлар иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар (ЖК учинчи бўлим)
да Х боб (Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш) келтирилган бўлиб, у
қуйидагиларни назарда тутади:
Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш (167-мод
-
да иккинчи қисми “г” банди);
Фирибгарлик (168-модда учинчи қисми “в” банди).
Ушбу Кодекснинг XIII
1
боби (Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик
қилиш, қонунга хилоф равишда аралашиш билан боғлиқ жиноятлар
ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфа
-
атларига тажовуз қиладиган бошқа жиноятлар)да қуйидаги қилмишлар
учун жавобгарлик назарда тутилган:
Тижоратда пора эвазига оғдириб олиш (192
9
-модда);
Нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилоти
-
нинг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш (192
10
-модда).
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бешинчи бўлими
(Ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият
тартибига қарши жиноятлар) XV бобида қуйидаги бошқарув тартибига
қарши жиноятлар учун жавобгарлик назарда тутилган.
Ушбу Кодекснинг олтинчи бўлими (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат
тартибига қарши жиноятлар) ХVII бобида жамоат хавфсизлигига қарши
жиноятлар учун жавобгарлик назарда тутилган. Ушбу бобда жиноий
фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштирганлик (243-модда)
учун жавобгарлик назарда тутилган.
Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар деб номлан
-
ган еттинчи бўлимда ҳарбий мансабдорлик жиноятлари белгиланган.
Унда ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, ҳокимият ваколатидан ташқарига
чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги (301-модда) учун жавобгарлик бел
-
гиланган.
149
Do'stlaringiz bilan baham: |