Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


 Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

8.5. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган 
шахсларни ҳимоя қилиш
Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш 
тўғрисида”ги Қонунининг 28-моддаси “Коррупцияга оид ҳуқуқбузар-
ликлар тўғрисидаги ахборотни хабар қилувчи шахсларни ва уларнинг 
яқин қариндошларини ҳимоя қилишга бағишланган бўлиб, унга кўра, 
“коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ахборотни хабар 
қилувчи шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари давлат ҳимоясида 
бўлади. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилувчи 
шахслар тўғрисидаги маълумотлар хизмат сирини ташкил этади ҳамда 
фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва шахснинг ўзининг, шунинг
-
дек коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи 
орган раҳбарининг ёзма рухсати асосида ошкор этилади”.
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилувчи шахс-
ларнинг ҳамда уларнинг яқин қариндошларининг ҳаётига ва соғлиғига 


154
ҳақиқий таҳдидни, уларга нисбатан зўрлик ишлатилганлигини, уларнинг 
мол-мулки йўқ қилинганлигини ёки шикастлантирилгани тасдиқловчи 
етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда, коррупцияга қарши курашиш
-
ни амалга оширувчи органлар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 
14 январдаги “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг 
бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ 
уларни ҳимоя қилиш бўйича зарур чоралар кўриши шартлиги кафолат
-
ланган.
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ахборотни хабар 
қилувчи шахсларнинг ва уларнинг яқин қариндошлари ҳуқуқлари ва 
қонуний манфаатларига коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида 
хабар қилганлиги сабабли тажовуз қилишга, шунингдек, иш берувчи то
-
монидан уларнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйилмайди 
ҳамда бу Қонунга кўра жавобгарликка сабаб бўлиши белгилаб қўйилган.
Ушбу модданинг қоидалари коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар 
тўғрисида била туриб ёлғон ахборотни хабар қилган шахсларга нисба
-
тан татбиқ этилмайди, улар бундай ҳуқуқбузарлик учун қонунга мувофиқ 
жавобгар бўлади.
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилувчи шах
-
сларни рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
томонидан белгиланган тартибда асосида, яъни Ўзбекистон Республи
-
каси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги “Коррупцияга 
оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши кура
-
шишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби 
тўғрисида”ги Низом асосида олиб борилади. Ушбу Низом “Коррупци
-
яга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига 
мувофиқ коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки 
коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни 
рағбатлантириш тартибини белгилайди.
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахслар
-
ни рағбатлантириш қонунийлик, адолатлилик, холислик, ошкоралик, 
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига 
риоя этиш ҳамда уларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш ва хоҳиш-
истакларини ҳисобга олиш принциплари асосида амалга оширилиши 
лозим.
Низомнинг 7-бандига кўра, рағбатлантириш бир марталик пул муко
-
фоти, ташаккурнома ёки эсдалик совға шаклида белгиланган.


155
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки корруп
-
цияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар қуйидаги 
асослардан бири мавжуд бўлганда, бир марталик пул мукофоти билан 
рағбатлантирилади:
фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан ўзларига 
нисбатан пора талаб қилган шахс ҳақида ёки ўзларига маълум бўлган 
коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида коррупцияга қарши кура
-
шувчи органларга берган хабари асосида бундай ҳуқуқбузарлик фош
этилиши;
нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилоти
-
нинг ёхуд давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки 
фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчиси ўзига нисбатан 
пора беришни таклиф этган ёки пора талаб қилган шахс ҳақида ёхуд 
ўзига маълум бўлган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида корруп-
цияга қарши курашувчи органларга (коррупцияга қарши курашувчи 
органларнинг ходимлари эса, бевосита ўз раҳбарига) берган хабари 
асосида ҳуқуқбузарлик фош этилиши;
коррупцияга оид жиноятни содир этганлиги учун қидирувда бўлган 
шахс тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга берилган хабар 
асосида қидирувдаги шахс ушланиши, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган
-
ларнинг ходимлари бундан мустасно.
Низомнинг 9-бандига мувофиқ, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик 
ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда 

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish