Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


 Маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида коррупциянинг олдини



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

9.4. Маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида коррупциянинг олдини 
олишга доир чора-тадбирлар
Маъмурий тартиб-таомилларга оид муносабатлар маъмурий ор
-
ганларнинг манфаатдор шахсларга нисбатан маъмурий-ҳуқуқий фао-
лиятига, шу жумладан, лицензия, рухсат бериш, рўйхатдан ўтказиш 
тартиб-таомилларига, давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ 
бошқа тартиб-таомилларга, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ бошқа 
маъмурий-ҳуқуқий фаолиятга нисбатан татбиқ этилади. 
Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши кураш тўғриси-
да”ги Қонунининг 22-моддасида маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида 
коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар мустаҳкамланган. 
Қонунийлик ва адолатлилик принципларини таъминлаш, маъмурий-
бошқарув жараёнининг беғаразлиги кафолатларини яратиш, ушбу жара
-
ённинг шаффофлигини, ташқи ва ички назорат учун очиқлигини ошириш 
маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида коррупциянинг олдини олишга 
доир чора-тадбирлар муҳим ҳисобланади.
Шахсларни ўз ихтиёрича ҳаракат қилиш ваколатларини чеклаган 
ҳолда маъмурий тартиб-таомилларни батафсил тартибга солиш, бюро
-
кратик расмиятчиликка йўл қўймаслик лозим.
Қонунийлик – қонунларга риоя этиш ва уни ҳаётга татбиқ 
этишга доир қатор талаблар йиғиндисидир, яъни қонунларнинг, улар 
кимга йўналтирилган бўлса, ўшалар томонидан аниқ ва муқаррар 
бажарилиши қонунлар ва бошқа норматив актларнинг аҳамиятига 
қараб жойланишига риоя этиш; қонунни, уни чиқарган органдан 
бошқа ҳеч бир орган томонидан бекор қилинмаслиги каби талабларни 
бажаришдир ва бу талаблар қонунийликнинг мазмунини ташкил этади.


170
Давлат ташкилотларида маъмурий вазифаларни бажариш учун 
масъул ходим ва раҳбарлар томонидан ўз хизмат вазифасини суиис-
теъмол қилишлари бюрократик барьерларни вужудга келишига сабаб 
бўлади. Хўш, нима учун маълум бир вазифа ва лавозим ишониб топ
-
ширилган давлат хизматчиси суиистеъмолчиликка йўл қўяди? Буни 
қуйидагича изоҳлаш мумкин:
Биринчидан
, амалдаги қонун ҳужжатларида, баъзи ҳуқуқий муно
-
сабатлар ва жараёнлар етарлича тартибга солинмайди. Аниқроқ айт
-
ганда, ҳуқуқий бўшлиқлар мавжуд бўлади ва якуний қарорни қабул 
қилиш раҳбарнинг субъектив қарашига боғлиқ бўлади. Бундай ҳолларда, 
раҳбарда қарор қабул қилиш учун танлов имконияти бўлади. Бу эса, унга 
маълум бир суиистеъмолликларни қилишга замин яратиши мумкин.
Иккинчидан
, ҳар қандай мамлакатда қонунчилик тизими мураккаб 
жараён ва босқичларни ўз ичига олади. Баъзи қонун ҳужжатлари шун
-
дай ишлаб чиқиладики, ҳуқуқ нормалари бир-бирига зид келиши мум
-
кин. Бундай ҳолларда, мансабдор шахслар учун ҳуқуқни қўллашнинг бир 
қанча имкониятлари вужудга келади. Шунда улар қонун ҳужжатларининг 
бирини, яъни ўзига қулайини танлайди.
 
Учинчидан
, қонун ҳужжатларида аниқ белгиланган тартиб-қоидалар 
ҳаёт ва реалликка зид бўлади. Бу эса фуқароларнинг сарсон бўлиши ва 
сансалорлик ҳолатларига сабаб бўлади. Масалан, бир оёғи йўқ ногирон 
ҳар йили шифокор кўригидан ўтиши ва тегишли ҳужжатни олиши лозим. 
Бундай ҳолатда давлат хизматчиси айбдор эмас, чунки у ўзининг ишини 
қиляпти. Аслида эса, қонун ҳужжатлари ўзи шундай қабул қилинганлиги 
ҳисобланади.
Тўртинчидан
, кўпчилик давлат ташкилотларида ишлаётган ходим ва 
раҳбарларнинг моддий-ижтимоий таъминоти яхши йўлга қўйилмаган 
бўлиши мумкин. Улар ойлик маошининг камлиги, иш ҳажмининг кўплиги 
ва кундалик харажатлар натижасида коррупцион ҳаракатлар қилишга 
мажбур бўлишади. Бунинг учун у бюрократик тамойиллар асосида иш 
кўради.
Очиқлик ва шаффофлик
 
– маъмурий-бошқарув жараёнининг 
бориши, кенг жамоатчиликни ташкилотда қабул қилинган ва амалга 
оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида фуқаролар ва жамиятнинг 
бошқа субъектларини хабардор қилиш (махфийлик ва хизмат сири 
тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда).


171
Бугунги кунда юртимизда бюрократиянинг олдини олиш, уни барта
-
раф этиш, бошқарув ва давлат хизматлари соҳасида очиқлик ва шаф
-
фофликни таъминлан, коррупцион ҳолатларга чек қўйиш мақсадида 
ислоҳотлар амалга оширилиб, қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул 
қилинган:
Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги 
Қонуни
(2015 й. 3 декабрь);
Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси
 
(2017 йил 8 сентябрь);
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрда
-
ги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан 
ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони; 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августда
-
ги “Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада 
оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги 
“Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва 
ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий 
қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
15 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат 
хизматлари портали орқали электрон давлат хизматлари кўрсатиш тар
-
тибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 
ноябр даги “Давлат бошқарувида илғор давлат менежменти ва “ақлли” 
бошқарув принципларини босқичма-босқич жорий этишга доир 
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish