Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

9.6. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг 
коррупцияга қарши экспертизаси
Сўнгги йилларда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши ку
-
рашиш соҳасида олиб борилаётган ишларнинг аҳамияти ва кўлами 
кенгайди.
Чунки коррупция нафақат демократиянинг, умуман, ҳар қандай 
тараққиётнинг кушандаси экани барчага маълум.
“Transparency International” ташкилотининг 2021 йилда эълон қилган 
рейтингларига кўра, Ўзбекистон коррупция бўйича 28 балл билан 183 
та мамлакат орасида 140 ўринни қайд қилган. Бу кўрсаткич охирги 
йилларда олиб борилган ислоҳотлар натижаси сифатида қаралса ҳам, 
қониқарли деб айта олмаймиз. Бунинг учун, давлат раҳбари томонидан 
олиб борилаётган сиёсатда коррупциянинг оқибати ва натижалари би
-
лан курашиш эмас, балки унинг олдини олишга қаратилган превентив 
чораларни кўришга устувор аҳамият қаратилмоқда. Жумладан, бундай 
чоралар турига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларида 
коррупциявий элемент ҳамда омилларни аниқлаш, шунингдек, уларни 
экспертиза қилиш ҳам киради.
Айтиш жоизки, коррупция даражасини қисқартиришга турли 
омиллар таъсир кўрсатади. Улардан бири – қабул қилинаётган қонун 
ҳужжатларининг ўзида коррупциявий нормаларнинг мавжудлиги ва бун
-
дай нормаларнинг амалиётга жорий этилишининг олдини олишдир.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга 
қарши экспертизаси ҳақида тўхталишдан олдин 
ҳуқуқий экспертиза
нинг 
ўзи нима эканлигини билиш лозим бўлади.


175
Ҳуқуқий экспертиза
– лойиҳаларнинг Ўзбекистон Республикаси
-
нинг Конституцияси ва қонунларига, уларга нисбатан юқори юридик 
кучга эга бўлган бошқа қонун ҳужжатларига, мамлакатда олиб бори
-
лаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, қонунчилик техника
-
си қоидаларига мувофиқлигини, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар 
қўлланилишининг асослилиги ва мақсадга мувофиқлигини текширишни 
амалга ошириш билан боғлиқ жараён тушунилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг корруп
-
цияга қарши экспертизаси ҳуқуқий экспертиза жараёнининг бир тури 
ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 апрелдаги 
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги ЎРҚ–682-сон Қонунининг 
25-моддасига биноан, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ҳуқуқий 
ва коррупцияга қарши экспертизалардан ўтказилиши шартлиги белги-
ланган.
Таъкидлаш жоизки, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб 
чиқувчининг ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқига эга 
бўлган органнинг қарорига кўра, 
иқтисодий

молиявий

илмий

лингви-
стик

экологик экспертизадан
, шунингдек, бошқа турдаги экспертизалар
-
дан ўтказилиши мумкин.
Коррупцияга қарши экспертизада норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва улар 
лойиҳаларининг коррупциявий омиллари аниқланиши лозим бўлади. Ўз 
навбатида, 

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish