Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни 
рағбатлантиришнинг вазифалари
 
Жамиятда коррупциянинг барча кўринишларига муросасиз муносабатни 
шакллантириш
Ушбу соҳада давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини 
таъминлаш
Коррупциянинг барвақт профилактикасини таъминлаш, бунга имкон 
бераётган шарт
-
шароитларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш
Аҳолининг коррупцияга қарши курашишдаги фаоллигини янада ошириш 
ҳамда уларни муносиб тақдирлаш


156
кўмаклашган шахслар қуйидаги миқдордаги бир марталик пул мукофоти 
билан рағбатлантирилади:
а) коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида берилган хабар 
учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида;
б) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган 
(ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 
ўттиз бараваригача бўлса:
ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун – базавий ҳисоблаш 
миқдорининг беш баравари миқдорида;
унча оғир бўлмаган жиноят учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 
етти баравари миқдорида;
оғир жиноят учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари 
миқдорида;
ўта оғир жиноят учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш 
баравари миқдорида;
в) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган 
(ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 
ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлса:
ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун – базавий ҳисоблаш 
миқдорининг ўн баравари миқдорида;
унча оғир бўлмаган жиноят учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 
ўн беш баравари миқдорида;
оғир жиноят учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бара
-
вари миқдорида;
ўта оғир жиноят учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма 
беш баравари миқдорида;
г) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган 
(ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз 
бараваридан кўп бўлса, қуйидаги фоиз ҳисобида ҳисобланади:
анча миқдор учун – пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд 
ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулк қийматининг ўн беш фоизи 
миқдорида;
кўп ёки жуда кўп миқдор учун – пора суммаси ёки етказилган за
-
рар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулк қийматининг ўн фоизи 
миқдорида.
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки кор
-
рупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни 


157
рағбатлантириш масаласи коррупцияга қарши курашувчи органлар 
ҳузурида тузиладиган махсус комиссиялар томонидан кўриб чиқилади.
Коррупцияга қарши курашувчи органларнинг рағбатлантириш 
бўйича тақдимномаси ва унга илова қилинган асословчи ҳужжатлар 
рағбатлантириш учун асос юзага келган кундан бошлаб, уч иш куни ичи
-
да махсус комиссияларга тақдим этилади.
Махсус комиссиялар томонидан рағбатлантиришга оид ҳужжатлар 
олинган кундан бошлаб, беш иш куни ичида тақдим этилган 
ҳужжатларнинг тўлиқлиги, асослилиги ҳамда ушбу Низом талабларига 
риоя қилинганлиги кўриб чиқилади.
Рағбатлантириш учун тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ эмасли
-
ги ҳамда ушбу Низом талабларига риоя қилинмаганлиги аниқланган 
тақдирда, икки иш куни ичида қайтарилади.
Қайтарилиш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилган тақдирда, 
тегишли ҳужжатлар ушбу Низом талаблари асосида рағбатлантириш 
учун қайта тақдим этилиши мумкин.
Рағбатлантириш бўйича махсус комиссиялар томонидан чиқарилган 
қарорлар уч иш куни ичида тақдимномани киритган коррупцияга қарши 
курашувчи органга ижро учун юборилади.
Коррупцияга қарши курашувчи орган махсус комиссиянинг қарори 
асосида бир иш куни ичида бир марталик пул мукофоти ёки эсдалик 
совғаси билан тақдирлаш ҳақида қарор чиқаради.
Бир марталик пул мукофоти харажатлар сметасига ўзгартириш ки
-
ритилгандан сўнг ўн иш куни ичида шахсларнинг шахсий ҳисобварағига 
ўтказиб берилади, эсдалик совғаси эса, қонун ҳужжатларига мувофиқ 
совға қилинадиган буюм харид қилингандан сўнг беш иш куни ичида 
топширилади.
Ташаккурнома шаклида рағбатлантириш масаласи бевосита корруп
-
цияга қарши курашувчи орган раҳбари томонидан кўриб чиқилади.
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки корруп
-
цияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар, уларнинг 
оила аъзолари ва яқин қариндошларининг хавфсизлигини таъминлаш 
мақсадида, улар ҳақидаги маълумотлар қонун ҳужжатларида белгилан
-
ган талаблар асосида ошкор этилиши мумкин.
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупци
-
яга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар, уларнинг оила 
аъзолари ва яқин қариндошларини ҳимоя қилиш қонун ҳужжатларига 
мувофиқ амалга оширилади.


158

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish