Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


 Коррупцияга қарши курашишда оммавий ахборот воситалари



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

7.5. Коррупцияга қарши курашишда оммавий ахборот воситалари 
иштирокининг аҳамияти
Коррупцияга қарши курашишда, давлат ҳокимияти органлари фао
-
лиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлашда, фуқароларга тезкор ва 
холис ахборот етказишда оммавий ахборот воситаларига эркинлик бе
-
риш, демократик ислоҳотлар жараёнида уларнинг нуфузи ва мавқеини 
ошириш долзарб масала ҳисобланади. Шунинг учун коррупцияга қарши 
курашишда оммавий ахборот воситалари (ОАВ)нинг иштирок этиши, 
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахс-
ларни ҳимоя қилиш масалалари қонунда алоҳида белгилаб қўйилган.
Ушбу иллатга қарши курашишда ОАВ иштирокисиз муваффақиятга 
эришиш мумкин эмас. Шунинг учун ОАВ фаолиятини жиддий ислоҳ 
қилиш, уларга фақат мақтов эмас, муаммоларни ва уларни ҳал қилиш 
йўллари ҳақида мақола, маълумот бериш вазифаси юкланиши керак.
Оммавий ахборот воситаларининг эркин ва дадил фаолиятисиз жа
-
мият ҳаётини демократлаштириш, одамларни мустақил фикрлаб яшаш
-
га ундаш, ҳозирги кунда сув ва ҳаводек зарур бўлган жамоатчилик 
назоратини изчил йўлга қўйиш мумкин эмас.
 
Бутун дунёда давлатнинг 
демократияни ҳурмат қилишига, халқнинг салоҳияти ва маданиятига 
матбуот эркинлиги, одиллигига қараб ҳам баҳо берилади. Албатта, бугун 
бу ҳақиқатни кўпчилигимиз яхши тушунамиз ва тан оламиз.
Шу нуқтаи назардан айтиш мумкинки, коррупцияга қарши кураш
-
да ҳам оммавий ахборот воситалари олдинги сафда турмоғи керак. 
Ўзбекистон Республикаси қонунларида, шу жумладан, “Коррупцияга 
қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 15-моддасида эса, оммавий 
ахборот воситаларининг коррупцияга қарши курашишда иштирок эти
-
шига урғу берилган
68

Оммавий ахборот воситалари:
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва 
бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок 
этади;
68
Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги 
Қонуни // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 1-сон, 
15-модда. 


136
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга 
оширишга, шу жумладан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий мадания
-
тини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муноса
-
батни шакллантиришга қаратилган тадбирларни ёритади;
коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг 
ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;
коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат органлари ва бошқа 
ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Оммавий ахборот воситалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа 
тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
Давлат оммавий ахборот воситаларининг фаолияти ва ахборот
-
дан фойдаланиш эркинлигини, мулк ҳуқуқини, давлат органлари
-
нинг ғайриқонуний қарорларидан, улар мансабдор шахсларининг 
ғайриқонуний ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) ҳимоя қилинишини 
кафолатлайди. Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик 
қилиш ёки аралашиш тақиқланади.
Оммавий ахборот воситалари қонун ҳужжатларига мувофиқ ах
-
боротни излаш, олиш, тадқиқ этиш, тарқатиш, ундан фойдаланиш, уни 
сақлаш ҳуқуқига эга ҳамда тарқатилаётган ахборотнинг холислиги ва 
ишончлилиги учун белгиланган тартибда жавобгар бўлади. 
Оммавий ахборот воситаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви орган
-
ларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўров билан уларга 
оғзаки ёки ёзма шаклда (шу жумладан, электрон ҳужжат шаклида) муро
-
жаат этиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелдаги “Журналистлик 
фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига биноан 
Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларининг цензура 
қилинишига йўл қўйилмайди.
Оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг доимий номга эга 
бўлган ҳамда босма тарзда (газеталар, журналлар, ахборотномалар, 
бюллетенлар ва бошқалар) ва (ёки) электрон тарзда (теле-, радио-, видео-, 
кинохроникал дастурлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-
сайтлар) олти ойда камида бир марта нашр этиладиган ёки эфирга 
бериладиган (бундан буён матнда чиқариладиган деб юритилади), 
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган шакли 
ҳамда оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа шакллари 
оммавий ахборот воситасидир.


137
Ҳеч ким журналистдан эълон қилинаётган хабарлар ёки мате
-
риаллар олдиндан келишиб олинишини, шунингдек, уларнинг матни 
ўзгартирилишини ёхуд уларнинг нашрдан бутунлай олиб ташланишини 
(эфирга берилмаслигини) талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас.
Журналист ўз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чоғида:
ахборотни тўплаш, таҳлил этиш, таҳрир қилиш, тайёрлаш ва тарқатиш;
ахборот олиш учун давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар 
ва ташкилотларга мурожаат этиш;
давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни 
истисно этган ҳолда ҳужжатлар, материаллар ва ахборотдан фойдалана 
олиш;
журналист текшируви ўтказиш;
ўзи тайёрлаган хабарлар ва материалларни оммавий ахборот 
воситалари орқали имзосини ёки тахаллусини қўйиб тарқатиш, уларда 
ўз фикр-мулоҳазасини ифодалаш;
давлат органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ва оммавий 
тадбирларида ҳозир бўлиш;
журналистлик фаолиятини амалга ошириш юзасидан мансабдор 
шахс қабулида бўлиш;
маълумотларни белгиланган тартибда ёзиб олиш, шу жумладан зарур 
техника воситаларидан фойдаланган ҳолда ёзиб олиш;
ахборот манбаи ёки муаллифнинг номи сир сақланишини талаб 
қилиш;
тақдим этган хабарининг мазмунини оммавий ахборот воситаси 
бузиб эълон қилиши оқибатида, ўзига етказилган маънавий зарар ва 
моддий зиён қопланишини суд орқали талаб қилиш;
Фуқаролар ёки бошқа ахборот манбалари томонидан ўз номи
-
ни ошкор этмаслик шарти билан ихтиёрий равишда маълум қилинган 
махфий хабар, шунингдек, факт ёки воқеалар журналистика соҳасининг 
сири ҳисобланади.
Журналистнинг журналистика соҳасининг сири ҳисобланадиган 
маълумотларни бу маълумотлар манбаининг розилигисиз ошкор этиши, 
Журналист меҳнатга оид ёки бошқа шартномавий муносабатлар 
асосида оммавий ахборот воситалари учун хабарлар ва материаллар
-
ни тўплаш, таҳлил этиш, таҳрир қилиш, тайёрлаш ҳамда тарқатишга 
доир фаолиятни амалга оширувчи шахсдир.


138
шунингдек, улардан ўзининг ғаразли манфаатлари ёки учинчи шахслар
-
нинг манфаатларини кўзлаб фойдаланиши тақиқланади.
Журналист журналистлик фаолиятини амалга ошириш чоғида шахс 
дахлсизлиги кафолатидан фойдаланади.
Танқидий материаллар эълон қилганлиги учун журналистни таъқиб 
қилишга йўл қўйилмайди.
Журналист ўз текширувларининг натижаларини оммавий ахборот 
воситалари орқали тарқатишга, уларни давлат органлари, фуқаролар- 
нинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхо
-
налар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахсларга ихтиёрий 
равишда тақдим этиши мумкин. Журналист текшируви даврида у қўлга 
киритган материаллар ва ҳужжатлар олиб қўйилиши ёки кўздан кечири
-
лиши мумкин эмас.
Айтиш жоизки, агар давлат идоралари ёпиқ фаолият кўрсатса, 
оммавий ахборот воситалари ҳам ўз вазифаларини тўлиқ бажара ол
-
майдилар. Хорижий тажриба шуни кўрсатадики, ошкоралик коррупция
-
нинг олдини олувчи биринчи омиллардан саналади. Aгар давлат идораси 
ёки мансабдор шахс жамоат олдида ўз фаолияти тўғрисида, жумладан, 
молиявий масалалардан тортиб, ишга қабул қилинишгача ҳисобот берса, 
бу коррупцияни камайтиришга ёрдам берувчи очиқлик бўлади.

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish