Конституция 2 меҳнат кодекси 7


Прокурорнинг суд мажлисларидаги иштироки, музокара сўзи



Download 296 Kb.
bet71/118
Sana24.02.2022
Hajmi296 Kb.
#198941
TuriКодекс
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   118
Bog'liq
1-тест

Прокурорнинг суд мажлисларидаги иштироки, музокара сўзи.

Юқорида қайд этилганидек, ИПКнинг 41-моддасига асосан иқтисодий ишда иштирок этувчи бошқа шахслар, яъни тарафлар, учинчи шахслар, давлат органлари ва бошқа шахслар қаторида прокурор ҳам иқтисодий ёки маъмурий ишда иштирок этувчи шахс бўлиб ҳисобланади.
Ишда иштирок этувчи шахс сифатида прокурор ИПКнинг 42- моддасига мувофиқ бир қатор умумий ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиб, унинг қонунда белгиланган ушбу ҳуқуқлардан тўлиқ ва маҳоратли фойдалана олиши ишда прокурор иштирокининг самарали бўлишига олиб келади.
Прокурорлар зиммасига судда фаол, малакали иштирокни таъминлаш орқали одил судловни амалга оширишда қонунийликни мустаҳкамлаш кафолати сифатида судларга яқиндан ёрдам бериш вазифаси юклатилган бўлиб, бу қоида Ўзбекистон Республикаси “Прокуратура тўғрисида” ги Қонунининг 33-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида” ги Қонунининг 9-моддасида ҳам ўз ифодасини топган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2015 йилнинг 17 ноябридаги №125-сон “Иқтисодий судларда ишларни кўрилишида прокурор иштирокининг самарадорлигини янада ошириш тўғрисида” ги буйруғининг 6-бандига асосан иқтисодий судда иш кўрилишида иштирок этадиган прокурор томонидан суд мажлиси бошлангунга қадар ишга оид ҳуқуқий ҳужжат ва материаллар ўрганилиб чиқилиши лозим.
Бу жараёнда прокурор ишнинг судга тааллуқлилиги, ариза берган шахснинг қонуний ваколатга эгалиги, ишни ҳал этиш учун зарур бўлган далиллар мавжудлиги, иш бўйича жавобгар тўғри жалб қилинганлиги, даъвони таъминлаш чоралари кўрилганлиги ва давлат божи тўланганлиги каби ишнинг қонуний ҳал этилиши учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатларга алоҳида эътибор қаратиши керак.
Ушбу соҳавий буйруқнинг 7-бандига асосан иқтисодий судда иш кўрилишида иштирок этувчи прокурор далилларни текшириш ва баҳо беришда фаол қатнашиб, ҳар бир далилнинг ишга алоқадорлиги, мақбуллигига баҳо берган ҳолда, ишнинг моҳияти бўйича асосли фикр билдириши лозим бўлиб, унинг зиммасига ваколат доирасида ишни ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона кўрилишини, қонуний, асосли ва адолатли қарор қабул қилинишини таъминлаш мажбурияти юклатилган.
Дарҳақиқат, прокурор суд мажлисидаги ўзининг иштироки билан судга ишнинг ҳолатларини ҳар томонлама аниқлаш, далилларни текшириш ва тўғри баҳо беришда яқиндан ёрдам бериш орқали қонуний, асосли ва адолатли суд қарори қабул қилинишига ўзининг ҳиссасини қўшган бўлсагина, унинг суд процессидаги иштирокидан кўзланган мақсадга эришилган деб ҳисоблаш мумкин.
Шубҳасиз, прокурор суд жараёнидаги самарали иштирокни бир қанча талабларга оғишмай риоя этган ҳолдагина таъминлаши мумкин.
Бу аввало, суд жараёнига пухта тайёргарлик кўриш билан боғлиқ, яъни иқтисодий ёки маъмурий иш материалларини ҳар томонлама ва чуқур ўрганиб таҳлил этган ҳолда, тегишли қонунларни ўрганиш орқали амалга оширилади.
Суд жараёнига яхши тайёргарлик кўрган прокуроргина суд мажлисида юзага келиши мумкин бўлган вазиятлар, чунончи тарафлар томонидан келтирилган илтимосномалар, арз ва раддиялар, тақдим этилган далилларнинг мақбуллиги борасида ўз нуқтаи назарини асослаган холда муносабат билдира олиш масалаларида ожиз бўлиб қолмайди. Иш материалларини билмаслик ёки яхши билмаслик суд мажлисида прокурор иштирокининг пассив бўлишига сабаб бўлади, бу эса унинг суд процессининг бориши ва натижасига реал таъсир кўрсата олиши мумкинлигини истисно этади.
ИПКнинг 42-моддаси талабларига асосан прокурор ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга ҳам тааллуқли бўлган бир қатор умумий ҳуқуқларга эга бўлиб, чунончи:

  • прокурор иш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар олиш, кўчирма нусха олиш ҳуқуқларига эга бўлиб, бу ҳуқуқларини амалга ошириш орқали у иқтисодий ёки маъмурий ишда мавжуд бўлган далиллар ҳамда суд ҳужжатларига оид маълумотларга эга бўлади.

Прокурорнинг суд мажлисидаги фаол иштироки, унинг суд процессига тайёргарлик кўриши, яъни иш материаллари билан тўлиқ танишганлиги ва қўлланилиши лозим бўлган қонун ҳужжатларини аниқлаб олганлиги билан боғлиқ.

  • прокурорнинг далиллар тақдим этиш, далилларни текширишда иштирок этиш ҳуқуқи.

Далилларнинг асосий турларидан бири ёзма далиллардир. ИПКнинг 75- моддасига мувофиқ иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар, шу жумладан факсимил, электрон ёки бошқа алоқа воситасида ёҳуд ҳужжатнинг ишончлилигини аниқлаш имконини берувчи бошқа усулда олинган ўзга ҳужжатлар ва материаллар ёзма далиллар бўлиб ҳисобланади.
Ишда иштирок этувчи прокурор далилларни текширишда иштирок эта туриб, қонунда белгиланган қуйидаги қоидаларга риоя этиши зарур, яъни ИПКнинг 74-моддаси ҳамда МСИЮтКнинг 73-моддаси талабларига мувофиқ ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.

Download 296 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish