Конституция 2 меҳнат кодекси 7


Прокурорнинг суд қарорига апелляция протести келтириш ваколати



Download 296 Kb.
bet74/118
Sana24.02.2022
Hajmi296 Kb.
#198941
TuriКодекс
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   118
Bog'liq
1-тест

Прокурорнинг суд қарорига апелляция протести келтириш ваколати.

ИПКнинг 259-моддасига кўра ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти беришга, прокурор эса апелляция протести келтиришга ҳақли.
Апелляция протести ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали апелляция инстанцияси судига йўлланади.
Ҳал қилув қарорини қабул қилган суд апелляция протести келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда ишни апелляция протести билан биргаликда апелляция инстанцияси судига юбориши шарт.
Суд қарорига апелляция протестини бериш муддатлари процессуал қонунчиликда белгиланган бўлиб, бу:

  • ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатни;

  • ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан 10 кунлик муддатни ташкил қилади.

ИПК 262-моддасининг учинчи қисмига кўра апелляция протестини беришнинг ўтказиб юборилган муддати, протест берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция протестини бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.
Процессуал қонунчилик ҳам прокурор томонидан апелляция протестини расмийлаштиришга оид талабларни белгилаб берган бўлиб, булар жумладан:

  • апелляция протести йўлланаётган суднинг номи;

  • протест бераётган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);

  • устидан протест берилаётган ҳал қилув қарорини қабул қилган иқтисодий суднинг номи, ишнинг рақами ва ҳал қилув қарори қабул қилинган сана, низонинг предмети;

  • протест бераётган шахснинг талаблари ҳамда протест бераётган шахс иш ҳолатлари ва далилларга, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳавола қилган ҳолда ҳал қилув қарорини нотўғри деб ҳисоблаш учун келтирган асослар;

  • протестга илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати.

ИПКнинг 264-моддасига мувофиқ апелляция протестини бераётган прокурор ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга апелляция протестининг кўчирма нусхасини ва унга илова қилинган, бу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларни юбориши ёки тилхат билан шахсан топшириши керак.
Прокурорнинг апелляция протести юзасидан судья протест судга келиб тушган кундан эътиборан 5 кундан кечиктирмай қуйидаги масалалардан бирини ҳал қилади:

  • апелляция протестини иш юритишга қабул қилиш;

  • апелляция протестини иш юритишга қабул қилишни рад этиш;

  • апелляция протестини қайтариш (ИПКнинг 266-м..).

Апелляция протести келтираётган прокурор протестнинг хулоса қисмида протест талабларини аниқ ва қонуний кўрсатиши учун апелляция инстанцияси судининг ишни кўриш натижалари бўйича ваколатларини билиши зарур.
Бу ваколатлар нималардан иборат?
ИПКнинг 278-моддасида апелляция инстанцияси судининг ваколатлари белгиланган бўлиб, булар:

  • ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга;

  • ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга;

  • ҳал қилув қарорини ўзгартиришга;

  • ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга;

  • ИПК 279-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақли.

Келтирилган нормалардан кўринишича, апелляция инстанцияси фақат бир ҳолатда, яъни ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинган тақдирда, иқтисодий иш бўйича қабул қилинган суд қарорини бекор қилиш ва ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақли.
Демак, прокурорнинг апелляция протестида протест бераётган шахснинг талаблари (сўрайман) қисмида биринчи инстанция суди томонидан йўл қўйилган камчиликлар ва хатолар характеридан ҳамда апелляция суд инстанциясининг ваколатларидан келиб чиққан ҳолда иш бўйича қабул қилинган суд қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш натижалари бўйича кўриладиган чоралар ва қабул қилинадиган қарор хусусида фикр билдириш лозим бўлади.


  1. Download 296 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish