Конституция – халқ фаровонлиги ва юрт тинчлиги асоси конституция шахс, жамият ҳамда давлат манфаатларини таъминлаш кафолати



Download 143,5 Kb.
bet2/12
Sana22.02.2022
Hajmi143,5 Kb.
#95669
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
5.1. Конституция тезис

Иккинчидан, бизнинг Конституция энг ривожланган, тараққий топган давлатларнинг тарихий тажрибасига таянган ҳолда яратилган. Асосий Қонунимиз Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимолнинг 97 та мамлакати тўплаган илғор конституциявий тажрибани ҳисобга олиб яратилган. Бунда қайсидир давлатнинг тайёр Конституциясини кўр-кўрона кўчириб олиш йўлидан бормай, балки энг илғор хорижий конституциявий тажрибаларни ўргандик ва эътиборга олдик.
Учинчидан, қабул қилинган Конституция ҳеч кимнинг кўрсатмаларисиз, бирон-бир тайёр андозадан кўчирмачилик йўли билан эмас, балки жаҳон ва тарихий конституциявий тажриба ва амалиётдан келиб чиқиб тайёрланди.
Тўртинчидан, Асосий Қонунимизда сўнгги йилларда мамлакатимизда жорий этилган ва ҳаёт тажрибасидан ўтган янги конституциявий институтлар ўз аксини топган. Бундай институтлар жумласига Президентлик бошқаруви шакли, икки палатали парламент, Бош вазир, ҳокимлик институти, конституциявий назорат, сайлов тизимидаги ўзгаришлар, жамоатчилик назорати, кўппартиявийлик, мулкчиликнинг хилма-хиллиги ва ҳоказолар киради.
Э нг муҳим жиҳатлардан бири бу, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси устунлиги сўзсиз тан олинади. Бунинг маъноси шундаки, у мамлакатда олий юридик кучга эгадир. У аниқловчидир. У йўналтирувчидир. Конституция муқаддимасида инсон ҳуқуқлари ва давлат суверенитети ғояларига содиқлик, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятни англаш, ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниш, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олиш каби белгиланган бирламчи қоидалар кундалик ҳаётимиз ва амалиётимиз учун “йўл харитаси”дир.
Ўзбекистон ўзгармоқда, янгиланмоқда, ёшармоқда. Одамларнинг кўз ўнгида янги Ўзбекистон намоён бўлмоқда. Йиллар мобайнида атроф муҳитда юз бераётган ўзгаришларга пассив томошабин ёки истеъмолчи позициясида турганларнинг аксарияти эндиликда воқеаларнинг реал иштирокчиси бўлиб, ўзлари ҳам ўзгармоқда. Янги Ўзбекистонда фаоллик, яратувчанлик руҳида яшаш ҳар бир инсон учун ҳаёт тақозаси, ижтимоий заруратга айланди.
Янги Ўзбекистонимизнинг олий ижтимоий мўлжали – мамлакатимизнинг Бош қомуси бўлган Конституциямизда акс этган моҳиятан эзгу ва инсонпарвар мазмунни ҳаётга жорий этишда, айниқса, ёрқин, намоён бўлмоқда. Бу улуғ ҳаракат, энг аввало, одамларнинг яратувчанлик салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, инсон капитали имкониятларидан самарали фойдаланишга ўтишдан иборат фаолиятда ёрқин ифодасини топмоқда.
Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида “Конституция ва қонун устуворлиги – фаровон ҳаёт гарови” деган тушунча фуқароларимизнинг онги ва қалбида чуқур ўрин эгаллаши ҳамда ижтимоий эҳтиёжга айланиши лозим”лигини алоҳида кўрсатиб ўтган эдилар.
Шу боис ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган инсонпарварлик сиёсатининг туб моҳияти турмуш тарзимизнинг барча жабҳаларини тубдан яхшилаш, инсонлар ҳаётининг бугуни ва эртасини обод этишдан иборат.
Бу янги инсонпарвар сиёсат мамлакатимизнинг барча аҳолисини, хусусан, жамиятимизнинг энг эҳтиёжманд, кўмакка муҳтож қатламлари вакилларига ҳам муносиб турмуш шароитлари яратиб бериш, озодликдан маҳрум этилган шахсларга пенсия ва ижтимоий суғурта тўлаб бериш тартибини амалиётга жорий этиш, 4 мингдан зиёд шахсни авф этиб, эркин ҳаётга қайтарилиши, 10 мингга яқин юртдошларимизга Ўзбекистон фуқароси мақоми берилиши, ўзга юртларда отасининг хатоси сабабли хор-зор бўлиб юрган, уруш олови ичидаги Яқин Шарқ ва Афғонистондан 261 нафар аёллар ва болаларнинг “Меҳр-1” ва “Меҳр-2” инсонпарварлик тадбирлари орқали Ватанимизга қайтарилганлигида намоён бўлмоқда.
Бу янги ижтимоий сиёсат жамиятимиздаги барча ижтимоий қатламларга мансуб фуқароларга мулкка эга бўлиш, муносиб иш, ўқиш, дам олиш ва даволаниш, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқларини рўёбга чиқарилишида намоён бўлмоқда. Ҳусусан, сўнгги икки-уч йил ичида ёшлар учун олий таълим олиш имкониятининг 8 фоиздан 30 фоизга кўтарилгани, ҳар бир вилоят марказларида замонавий кардиология ва ички касалликларни даволаш марказлари қурилиб, ишлай бошлаганлигида, маҳаллий бошқарув соҳаси ходимлари, ўқитувчилар, шифокорлар ва бошқа касб соҳиблари ойлик маошлари узлуксиз ошириб борилаётганлигида яққол ифода бўлмоқда.



Download 143,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish