Конституция – халқ фаровонлиги ва юрт тинчлиги асоси конституция шахс, жамият ҳамда давлат манфаатларини таъминлаш кафолати



Download 143,5 Kb.
bet7/12
Sana22.02.2022
Hajmi143,5 Kb.
#95669
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
5.1. Конституция тезис

Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг судлар томонидан ҳукм қилинган шахсларни авф этиш каби конституциявий ваколатидан самарали фойдаланилмоқда. Бу эса жиноят содир этганидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган шахсларга ўз ота-оналари ва оилалари бағрига қайтиш, ижтимоий ҳаётга тезда мослашиш ҳамда унда ўз ўрнига эга бўлиш имконини бермоқда. Сўнгги йилларда жиноят содир этган шахсларни авф қилиш бўйича эълон қилинган фармонлар асосида 4017 нафар фуқаро оиласи бағрига қайтарилди.
Тўртинчидан, парламентнинг ижро ҳокимиятига таъсири ва қабул қилинган қонунларнинг самарали ижросига эришиш парламент назорати орқали таъминланади. Сўнгги йилларда парламент назоратининг янги шакли – “ҳукумат соати”да ҳукумат аъзосининг Қонунчилик палатаси депутатлари саволларига жавобларини эшитиш амалиётининг йўлга қўйилгани ижобий ҳолатдир.
Ў тган даврда ижро ҳокимияти фаолияти устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш борасида кескин ўзгаришлар рўй берди. Мисол учун, 2016 йилда 14 та парламент эшитуви ўтказилган бўлса, 2019 йилда ушбу кўрсаткич 18 тани, 2020 йилнинг ўтган даврида 17 та парламент эшитуви, 6 маротаба «ҳукумат соати» ўтказилди, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига 11 та парламент сўрови юборилди
Бешинчидан, дунёдаги кўпчилик тараққий топган мамлакатларда давлат раҳбарининг миллий парламент аъзолари ҳузурида энг асосий ва долзарб сиёсий, ижтимоий-иқтисодий масалалар ва жамиятни демократик ривожлантириш бўйича мурожаатнома билан чиқиш тажрибаси мавжуд. 2017 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан биринчи марта мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга Мурожаатнома тақдим этилди. Мурожаатнома орқали кейинчалик жамиятимиз тараққиёти учун тўсиқ бўлаётган ва фуқароларимизни қийнаб келаётган кўплаб муаммолар бартараф этилди.
Қайд этиш жоизки, тараққиёт ва юксак ривожланишга эришган давлатлар тажрибасига кўра, ҳар бир халқ ўз олдига улуғ ва истиқболли мақсадларни қўйиши ҳамда уни амалга ошириш салоҳиятлари билан жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллайди. Бундай мақсадлар муайян даврга мўлжалланган давлат ёки стратегик дастурларни қабул қилиш орқали намоён бўлади.
Ҳаракатлар стратегияси Ўзбекистонда халқ давлатини барпо этиш йўлини ёритиб турувчи маёқ ҳисобланади.
Ҳаракатлар стратегиясини ҳаётга жорий қилиш натижасида сўнги йилларда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган нормаларни амалга ошириш ва ҳаётга татбиқ қилишнинг аниқ механизмларини мустаҳкамланди.
Жумладан, Конституциянинг 2-моддасини белгинланган “Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар” нормасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.
Давлат хизматчиларининг онгида ва иш услубида халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак, деган қараш шаклланди.

Download 143,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish