Бешинчидан, Конституциямиз – ўзимизга хос тараққиётимизнинг, ривожланишнинг ҳуқуқий асоси бўлди.
Олтинчидан, Конституцияни ўрганиш бўйича тажрибамиз, яъни конституциявий ҳуқуқий маданиятни шакллантиришга қаратилган узлуксиз ҳуқуқий таълим тизими халқаро аҳамиятга эга.
Еттинчидан, Ўзбекистоннинг конституциявий тажрибаси дунё ҳамжамияти томонидан ўрганиш объектига айланди.
Саккизинчидан, Конституциямиз – мустақиллик рамзидир.
Тўққизинчидан, Ҳаракатлар стратегиясидаги ғоялар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нормаларидан олинган. Ўз навбатида ундаги янги ғоялар асосида Конституциянинг ўзи ҳам такомиллаштирилмоқда. Бугун Ўзбекистон мазкур икки ҳужжатнинг ўзаро алоқаси туфайли сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маъанавий тараққиётга эришмоқда.
Конституция ва қонун устуворлиги ғоясини фуқароларимизнинг онги ва қалбида чуқур ўрин эгаллаши, фарзандларимизга болаликдан “Келажак қонунга риоя қилишдан бошланади” деган ғояни сингдиришимиз зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |