Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди»



Download 365,41 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana01.03.2022
Hajmi365,41 Kb.
#476665
  1   2   3   4   5
Bog'liq
yangi nizom



Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича
«Эл-юрт умиди» жамғармаси таълим дастурлари бўйича номзодларни очиқ саралаш 
танловини ўтказиш тартиби тўғрисида 
НИЗОМ 
1-боб. Умумий қоидалар 
1. Ушбу Низом Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот 
қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) томонидан 
хорижда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш дастурлари (кейинги 
ўринларда — таълим дастурлари) бўйича номзодларни очиқ саралаш танловини ташкил этиш 
тартиби ва механизмларини белгилайди. 
2. Жамғарма таълим дастурлари бўйича таълим олишга юбориш очиқ саралаш танлови 
асосида амалга оширилади. 
Очиқ саралаш танлови аризалар келиб тушиши ва тўпланишига қараб, календарь йил 
давомида даврий равишда, аммо бир йилда камида икки маротаба ўтказилади. 
3. Номзодларни очиқ саралаш танловини ташкил этиш ва ўтказиш Танлов комиссияси 
томонидан амалга оширилади, унинг шахсий таркиби ҳамда ишлаш тартиби Жамғарманинг 
Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади. 
4. Таълим дастурлари бўйича таълим олишга қабул фақат Ўзбекистон Республикаси 
фуқаролари учун ҳамда қабул ва танлаб олишнинг ягона қоидалари асосида амалга оширилади. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Шу билан бирга, қоидага кўра, ўз назарий билим ва/ёки амалий тажрибалари натижасида 
хорижда таълим олиш учун хорижий таълим, илмий ёки бошқа муассаса томонидан номзодга 
таклиф этилган грант (стипендия ёки бошқа молиявий имтиёз)лар миқдори ёхуд таълим 
муддатининг қисқалиги танлов жараёнида устунлик берувчи ҳолат сифатида эътиборга олинади. 
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли 
Фармонига
 
асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 
06/21/3/1037-сон) 
5. Саралаш танловларида қуйидаги шахслар иштирок эта олмайди: 
а) бакалавриат таълим дастурлари бўйича — 25 ёшдан катта бўлган, аввал ўхшаш таълим 
йўналиши бўйича хорижда бакалавриатда таълим олганлар; 
б) магистратура таълим дастурлари бўйича — 20 ёшдан кичик ва 45 ёшдан катта бўлган, 
шунингдек, аввал ўхшаш мутахассислик бўйича хорижда магистратурада таълим олганлар; 
в) докторантура таълим дастурлари бўйича (шу жумладан аспирантура орқали фалсафа 
доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун) — 22 ёшдан кичик ва 45 
ёшдан катта бўлган, шунингдек, аввал фалсафа доктори (PhD), фан номзоди ёки фан доктори (DSc) 
илмий даражасини хорижда олганлар; 
г) танланган мутахассислик бўйича меҳнат стажи 2 йилдан кам бўлганлар; 
д) олий маълумотга эга бўлмаганлар (мазкур талаб бакалавриат таълим йўналиши бўйича 
номзодларга татбиқ этилмайди); 
е) давлат ҳокимиятининг сайлаб қўйиладиган органларида фаолият юритаётганлар; 
ж) оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлиги тугалланмаган ёхуд 
судланганлиги олиб ташланмаганлар. 
6. Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари томонидан докторантура ва 
магистратурада таълим олиш дастурларига тавсия этилган номзодларга, шунингдек, бакалавриат 
таълим дастури бўйича номзодларга меҳнат стажидан қатъи назар саралаш танловида иштирок 
этишга рухсат берилади. 

Download 365,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish