Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди»


-боб. Жамғарма таълим дастурлари бўйича саралаш



Download 365,41 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana01.03.2022
Hajmi365,41 Kb.
#476665
1   2   3   4   5
Bog'liq
yangi nizom

4-боб. Жамғарма таълим дастурлари бўйича саралаш 
16. Номзодларни саралаш икки босқичда амалга оширилади: 
1-босқич ҳужжатларни ушбу Низомда белгиланган талаблар асосида қабул қилиш, таҳлил 
қилиш ва рўйхатга олишни кўзда тутади. 
Ушбу босқич Жамғарма ходимлари томонидан ўтказилиб, унинг якунлари бўйича 
ҳужжатларини Жамғарма талабларига мос равишда тақдим этган, саралаш танловининг 2-
босқичига ўтган иштирокчиларнинг йиғма рўйхати тузилади. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
2-босқичда номзодлар билан хорижда таълим олишдан кўзланган мақсад ва таълим олиш 
тугагач олинган билимларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари, танлаган мутахассислиги 
бўйича билим ва кўникмалари, маънавий-ахлоқий тафаккури, соғлом дунёқараши, миллий ва 
умуминсоний қадриятларни, шунингдек, давлат тилини билиш даражасини аниқлашга қаратилган 
давлат тилида суҳбат ўтказилиши кўзда тутилади. 
(16-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 
ноябрдаги ПФ-3-сонли 
Фармони
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 
06/21/3/1037-сон) 
Жамғарма Васийлик кенгаши қарорига кўра танловнинг 2-босқичи рақамли 
технологияларга асосланган ҳолда онлайн видеомулоқот шаклида ташкил этилиши мумкин. 


Жамғарманинг Васийлик кенгаши номзодларнинг интеллектуал, таҳлил қилиш ва ижодий 
қобилиятлари даражасини аниқлашга қаратилган қўшимча тест синови ўтказиш бўйича қарор 
қабул қилиш ҳуқуқига эга. 
2-босқич 
натижалари 
Танлов 
комиссиясининг 
имтиҳон қайдномаси 
билан 
расмийлаштирилади. 
17. Танлов комиссияси танлов якунларини умумий ва Жамғарма таълим дастурлари 
бўйича алоҳида шаклда умумлаштиради ҳамда уларни тасдиқлаш учун Жамғарманинг Васийлик 
кенгашига тақдим қилади. 
18. Жамғарма Васийлик кенгашининг Жамғарма таълим дастурлари бўйича ўтказилган 
саралаш танлови натижаларини тасдиқлаш ҳақидаги қарори танлов ўтказилгандан сўнг бир ой 
муддат ичида эълон қилиниши лозим. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
19. Жамғарма Васийлик кенгаши бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим 
олиш дастурлари бўйича очиқ саралаш танлови ғолибларини тавсия этиладиган мамлакатларни 
кўрсатган ҳолда тасдиқлайди. 
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 
ноябрдаги ПФ-3-сонли 
Фармони
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 
06/21/3/1037-сон) 
Очиқ саралаш танловидан муваффақиятли ўтган номзодларга Васийлик кенгаши 
томонидан белгиланган шаклдаги сертификатлар топширилади. 
20. Жамғарма ҳар йили ўз расмий веб-сайтида Стипендиатлар учун тегишли таълим 
дастури бўйича тавсия этиладиган таълим, илмий ва бошқа муассасалар, вазирликлар, ишлаб 
чиқариш, инновацион компаниялар ва бошқа ташкилотларнинг рўйхатини эълон қилиб боради. 
Ушбу рўйхат Жамғарма томонидан, биринчи навбатда, таълим соҳалари бўйича базавий 
олий таълим муассасаларининг, етакчи илмий муассасалар, шунингдек, манфаатдор ва мутасадди 
вазирликлар, идоралар ҳамда ташкилотларнинг таклифлари асосида шакллантирилади. 
Рўйхатга, қоида тариқасида, TНE (Thе Timеs Нighеr Educаtiоn Wоrld Univеrsity Rаnkings), 
QS (Quаcquаrеlli Symоnds Wоrld Univеrsity Rаnkings), Thе U. S. №еws аnd Wоrld Rеpоrt (Bеst Glоbаl 
Univеrsity Rаnkings) ва ARWU (Acаdеmic Rаnking оf Wоrld Univеrsitiеs) каби халқаро миқёсда 
эътироф этилган академик рейтингнинг энг илғор 300 та (ёки танлаб олинган фан бўйича етакчи 
100 та) таълим ва илмий муассасалар рўйхатидан жой олган хорижий таълим, илмий ҳамда бошқа 
муассасалар киритилади. 
Бундан ташқари, ушбу рўйхатга Стипендиат томонидан танлаб олинган соҳада эътироф 
этилган ва илғор таълим, илмий ҳамда бошқа муассасалар, вазирликлар, агентликлар, ишлаб 
чиқариш, инновацион ва бошқа компаниялар, халқаро иқтисодий, молиявий, энергетика ҳамда 
бошқа институтлар ва тузилмалар ҳам киритилиши мумкин. 
Стипендиат томонидан танланган хорижий таълим, илмий ёки бошқа муассаса 
кўрсатилган рўйхатдан жой олмаган бўлса, Жамғарма Васийлик кенгаши қарори асосида 
Стипендиатга ўзи танлаган муассасада таълим дастуридан ўтишига рухсат бериш ҳуқуқига эга. 
21. Агар Стипендиат танланган мутахассислик бўйича бакалавриат ва магистратура 
дастури учун олти ой, докторантура дастури учун бир календарь йил мобайнида танланган 
хорижий таълим, илмий ва бошқа муассасага шартсиз қабул қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжатни 
(«Lеttеr оf uncоnditiоnаl аccеptаncе») тақдим эта олмаса, унинг стипендияси бекор қилинади. 

Download 365,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish