Таянч тушунчалар
Қулдорлик демократияси, софистика, илк софистлар мактаби, софистларнинг кичик ва катта гуруҳи, “Инсон-барча нарсаларнинг меъёри”.
Сократ фалсафаси
Афиналик Сократ (469-399), асл касби бўйича скульптор. Унинг шогирдларининг бир қисми қулчилик демократияси мавжуд сиёсий тузумга қарши чиқишган, Сократнинг ўзи ҳам демократия тарафдори бўлмаган. Ана шунинг учун ҳам демократия руҳидаги раҳбарларга ёқмаган ва улар Сократни судга беришган. Лекин айб сиёсий қарашлари учун эмас, диний қарашлари учун қўйилган; Сократ эски худоларни инкор қилган, янгиларига сиғинган. Суд қарорига кўра Сократ 399 йилда заҳар ичган.
Сократ бир томондан софистикага хос оммавий ўқитиш, савол моҳиятини тушуниб етиш учун баҳс “суҳбат шаклларидан фойдаланиш, скептицизмнинг баъзи усулларини қўллаш зарурлигини уқтирган, айни пайтда, улардан ёмон мақсадда фойдаланишни қоралаган.
Сократ фаолиятининг етук даврида фалсафа шу давргача шуғулланиб келган масалаларни бошланғич асос, уларнинг сони ва табиати, дунёвий структуранинг пайдо бўлиши ва мавжудлиги ва барчасини рад этади. С. фикрича бу масалаларни ечишда вужудга келадиган зиддиятлар уларни билиб бўлмасликни тасдиқлайди.
Таълимотнинг асл эканлиги муаммоси, Фалсафа Сократ фикрича, табиат тўғрисида ақлий мушоҳада юритиш билан чекланмайди, у қандай яшаш зарурлиги тўғрисидаги таълимот Ҳаёт санъат бўлгани, санъатни такомиллаштириш учун эса уни билиш зарурлиги сабабли, боис фалсафий масаладан олдин билимнинг моҳияти, масаласини ҳал этиш зарур. Билим қатор предметлардаги умумийни (умумий белгиларини) кўра билиш демакдир. Демак, Сократ фикрича, билим предмет ҳақидаги тушунча бўлиб ва унга тушунчани таърифлаш орқали эришилади.
Тушунчаларни аниқлаш ва таърифлаш учун Сократ фойдаланган метод диалектика ёки диалектик метод деб ном олган.
Диалектика – Сократ фалсафасининг буюк ютуғидир. Сократ фалсафа муаллими сифатида шогирдларига ўз фикрларини фақат оғзаки тарзда: суҳбат ёки баҳс шаклида, махсус метод (диалектика) асосида ўтган.
Сократ фаолияти тўғрисида Ксенофонт ва айниқса Платон диалогларидан маълумот оламиз. Сократ нутқлари ва сухбатларининг асосий предмети этика масалалари: қандай яшаш керак, исбот ва раддияни қандай амалга ошириш керак деган саволлар Сократнинг мақсади Платон диалогларига фикр билдирган шогирдларини файласуф қилиб тайёрлаш.
Сократ методининг шаклланиши унинг этика категорияларини таърифлаш, уларнинг моҳиятини аниқлаш билан боғлиқдир. Предметни диалектик тарзда тадқиқ этиш, Сократ фикрича авваламбор, уни акс эттирувчи тушунчани таърифлашдан иборат. “Лихес”да – қаҳрамонлик ҳақидаги диалогда (Платон диалоги) диалектика тушунчани таърифлаш кўринишига эга бўлади, масалан қаҳрамонлик тушунчасини таърифлашда айнан ана шундай. Сократ таъкидлашича, қаҳрамонлик фозилликнинг хусусий кўриниши шунинг учун ҳам қаҳрамонни таърифлашдан аввал фозилликни таърифлаш зарур бўлади. Ўз навбатида, қаҳрамонликни таърифлашда унинг барча хусусий кўринишларини ҳисобга олиш, улар учун умумий бўлганини ифода этиш керак.
Демак, Сократ диалектикаси тафовут қиладиган нарсаларда умумийни, кўпликда яккани, моҳиятни унинг кўринишларида аниқлаш, ўрнатишдан иборат.
Сократ бирор нарса тўғрисида муҳокама юритишдан, тафаккурда унинг қарама – қаршисидан, уни истисно қилувчи фикрдан келиб чиқиши зарур деб ҳисоблайди.
Сократнинг муҳим ютуқларидан яна бири билиш жараёнида анализ ва синтезнинг тутган ўрнини тушунишга яқинлаб борганидир. (бу вазифани кейинчалик Платон ва Аристотеллар ҳал этишган).
Яхлитни кўпликка ажратишни (Анализни) Сократ яхши тушунтиради. Лекин у кўпликни яккаликка келтириши (синтез) тўғрисида кам ўйлаган. Аристотел ёзади: “Сократ улушига хизматларини иккита нарсада, индуктив мулоҳаза юритиш ва тушунчаларни ҳосил қилишда деб айтиши мумкин”144.
Сократ “Ҳақиқатга эришиши учун зиддиятлар дарвозасидан ўтиш керак”.
Сократ диалектикасига хос нарса: муҳокамадан зиддиятни сиқиб чиқариш, зиддиятни инкор этиш.
Инсон ўзини жонига бўйсунгани учун билишнинг асосий вазифасини ўз – ўзини билишда деб ҳисоблайди. Унинг “ўз – ўзингни бил” машҳур теъзиси ана шундан келиб чиқади.
Сократ нинг билиши тушунчаларни таърифлашдан иборат деб тушуниши, этика категорияларини индуктив йўл билан тушунтириши мантиқ илми ривожида муҳим аҳамиятга эга бўлган.
Сократ фикрича, инсон фаолияти мардлик, неъмат ва улардан келиб чиқадиган мақсад тушунчалари билан белгиланади. У барча ёмон ҳатти- ҳаракатни жаҳолатда, доноликни билимда деб ҳисоблаган.
Эр.авв. IV аср бошида Сократнинг баъзи шогирдлари Сократ мактаби деб ном олган мактабни яратишди. Улар: 1) Мегар, 2) Эмедоэретрий, 3) Киниклар, 4) Кирен. мактабларидир Биринчи учтаси шаҳарлар номи билан, охиргиси эса “пес” лақаби билан аталган Диоген Синопс (У Аполлоник Диоген эмас) номи билан аталган. Бу мактабларнинг ҳар бири Сократнинг қўйган масалаларини: неъмат, билиш имкониятлари, умумий тушунчаларнинг предмети, уларнинг ишончлилиги, амалий фаолиятининг мақсадлари, уларнинг неъматларини яратишга олиб келиши кабиларни ҳал этишган.
1) Мегар мактаби вакиллари: Евбулид, Диодор, Стилнон. Улар қарашлари бўйича билим предмети фақат “жисмсиз турлардан”, ёки тушунчалар билан билиб олинадиган умумий бўлиши мумкин. Умумий ягона неъмат билан мос келади, у ўзгармас, Хис қилинадиган дунё, ўлим, ҳаракатлар йўқ нарса. Улар тўғрисида фикр юритиш зиддиятларга олиб келади.
2) Эллидо-эритрий мактаби: Федон томонидан ташкил этилган. Бу мактаб вакиллари нотиқлик санъати усталари бўлган.
3) Киниклар мактаби вакиллари Синонлик Диоген. Кротес ва унинг аёли Гиппархил. Антисфен – умумийнинг реаллигини инкор этиши. Киниклар фикрича, донолик назария билимга эга бўлишда эмас, балки неъматни тушунишдадир.
4) Кирен мактаби вакиллари Аристинн, Антинатр, Феледор, Гегесий. Билим предмети амалда эришиб бўладиган неъмат.
Do'stlaringiz bilan baham: |