Конспект 1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида



Download 1,49 Mb.
bet63/92
Sana30.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#718602
TuriКонспект
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   92
Bog'liq
2 5199454741016353168

Таянч тушунчалар
Тўртта табий стихия, “Нарсалар илдизлари”, муҳаббат, нафрат, космик циклнинг тўрт фазаси, метампсихоз, томология.


АНАКСАГОР ФАЛСАФАСИ
Анаксагор (эр.авв. 500-497 оралиғи - 428) Кичик Осиёдаги Клазомен шаҳридан чиққан. Етуклик йиллари Афинада ўтган. Бу даврда афинадаги сиёсий тузум қулдорлик демократиясига ўтиш билан характерланади. Анаксагорнинг дунёқарашидаги янги хусусият бу оламни “ақл” фаолияти натижасидан иборат деб билишда унинг илмий қизиқишлари доираси кенг, хусусан у математика билан жиддий шуғулланган. Юлдузлар, Қуёш, Ойни Худо томонидан яратилмаган деган фикри учун суд қилинади, Афинадан чиқариб юборилади. Лампсан шаҳрига ўтиб, у ерда мактаб очади, лекин кўп ўтмай вафот этади. Айтишларига қараганда Анаксагор Периклнинг яқин одамларидан бири бўлганлиги учун ҳам таъқиб қилинган. Диоген фикрича, Анаксагорга айб Фукидид томонидан қўйилган, уни форсийларга ҳамдард бўлганлигида айблашган. Аристотел ўзининг “Никомах этикаси” китобида “Анаксагор, Фалес ва уларга ўхшашларни амалиётчилар эмас, донишмандлар деб аташган” дейди. Бошқа бир китоби – “Эндем этикаси”да Аристотель ёзади: Ҳикоя қилишларича, қийин аҳволга тушиб қолган бир одам туғилмасликдан кўра туғилишни яхши деб ҳисоблаши керакми, деб сўраганда, у осмонни ва бутун космоснинг тузилишини идрок этиш учун, деб жавоб берган”138.
Гомеомериялар ҳақидаги таълимоти. Анаксагор Эмпедакл сингари элейчилар метафизикасига қарши чиқади. У кўплик ( тўплам)нинг ҳам, ҳаракатнинг ҳам мавжудлигини исботлайди. Лекин 4 та физикавий элемент ва 2 та ҳаракатлантирувчи кучни тан олган Эмпедоклдан фарқли ўлароқ, Анаксагор моддий элементларни сон саноқсиз, чексиз , ҳаракатлантирувчи кучни битта дейди. Анаксагор элементлари–бу модданинг сон саноқсиз зарарчалари. Аристотел “Метафизика” асаринг 1- китоби 3 бобида ёзади: “Клазомелик Анаксагор айтадики, бошланғич асос сон жихатидан чекланмаган: унинг сўзларига қараганда деярли барча предметлар бирлашиши ва ажралиши йўли билан вужудга келадилар ва йўқ бўладилар; акс ҳолда вужудга келмайдилар ҳам, йўқ бўлмайдилар ҳам, фақат абадий мавжуд бўлади”139.
Анаксагор элементлари, Аристотел фикрича бир-бирига ўхшаш элементларни, яьни улар шундай жисмларки бир бирига ва яхлит ҳолдаги жисмга ўхшаш. Аэций Анаксагорнинг фикрини қуйидагича тушунтиради: Биз бир жинсли овқатни тановул қиламиз – нон ва сувни, улар сочни ҳам, чандирни ҳам, артерияни ҳам, мускулларни, мушакларни ҳам, суяк ва тананинг бошқа аъзоларини озиқлантиради ҳам озиқлантиради овқатимизда заррачалар мавжуд, улар қонни, мушакни, суяк ва бошқа нарсаларни ишлаб чиқаради. Бу заррачаларни фақат ақл билан кўриш мумкин. Овқатдаги ана шу заррачаларни улар яратадиган нарсаларга ўхшатади ва гомеомериялар (ўхшаш қисмлар) деб атайди. Ҳамда уларни мавжудотнинг бошланғич асоси деб ҳисоблайди140.
Аристотель ёзади: “Мисол учун келтираман.... гўшт, суяк ва шу турдаги барча нарсалар” ҳаво ва олов - бу ва бошқаларнинг уруғлари (Эмподакл уларни “барча нарсаларнинг илдизлари” деб атаган).
Мазкур уруғлардан ташқари Анаксагор ҳаракатлантирувчи кучнинг “ақл”нинг мавжудлигини таъкидлайди.
Симплицикий Анаксагорнинг таълимотини юқори баҳолайди: “Клазоменлик Анаксагор Анаксимен фалсафаси билан танишгани ҳолда , илк бор бошланғич асос тўғрисидаги тасаввурни тубдан ўзгартирди, яъни у етишмаётган сабабни (ҳаракатлантирувчи кучни н.ш.) тўлдирди ва жисмларни чексиз деб билди”.
Анаксагор таълимотининг оригиналлиги шундаки, у ўзидан аввалги файласуфларнинг бошланғич асос субстансия тўғрисидаги фикрларини юқори босқичга кўтарди. Хусусан, Милет мактаби вакиллари битта асосни: Фалес-сувни, Анаксимен–ҳавони бошланғич асос деган бўлсалар, Эмпедокл тўрттасини ер, сув, ҳаво, оловни субстанциал асос деб ҳисоблаган; бунда субстанция сони чекли, Анаксагор эса, илк бор элементлар “моддий” заррачаларининг чексизлиги тушунчасини киритди.
“Ақл”нинг ҳаракатга келтирувчи кучи таъсирида хаотик тарзда ҳаракатлантирадиган заррачаларни–“уруғларни” тартибга солади; аввал борлиқнинг муайян қисмлари, кейин бутун борлиқ ана шу асосда вужудга келади. Яъни “Ақл” ҳосил қиладиган борлиқ чексиз кенгайиб боради; ўз навбатида бошланғис асос–“уруғлар” ҳам чексиз бўлинади. Кўриб турибмизки, Анаксагор “уруғлари”-бу Левкипп, Демокрит ва Эпикурларнинг бўлинмас заррачалари.
Гомеомериялар тўғрисидаги таълимотнинг моҳиятини Анаксагорнинг қуйидаги формуласи ифодалайди: “Барча нарсалар барчада бор”, Бошқа фикри: “Барчада бутуннинг қисми бор”, нима кўп бўлса, у алоҳида предмет сифатида айнан ана шундай бўлиб кўринади”141.
“Ақл” Анаксагор “Ақлнинг ҳаракатлантирувчи фаолияти сабабиятлими ёки мақсадлими? деб савол қўяди ва унга “ақл ўз ҳолича мавжуд, у ҳеч нарса билан аралашиб кетмаган, “Ақл”, бир томондан механик ҳаракатлатирувчи куч, (Анаксагор: “Дастлаб барча нарсалар бирга бўлган, кейин ақл келиб, уларни тартибга солган”), иккинчи томондан, онгли мақсадга мувофиқ таъсир этувчи руҳий куч- қувват. Демак, Анаксагор оламни мақсадга мувофиқ тузилишга эга деган хулосага келган.
Космологияси. Ипполи очеркида қуйидагиларни ўқиймиз. “Ундан (Анаксимендан) кейин Клазоменлик Анаксагор туради.
У борлиқнинг бошланғичи–ақл ва материя; ақл яратувчи “асос”, материя- азоб чекувчи (асос), деган фикрни илгари суради”.
Анаксагор фикрича, “Қуёш, Ой ва барча юлдузлар-ёпиб турувчи тошлардир. Юлдузлардан пастда Қуёш ва Ой билан бирга ҳаракатланадиган, лекин бизга кўринмайдиган жисмлар бор. Юлдузларнинг ҳароратини ердан узоқ бўлганлиги учун сезмаймиз”. Бу ерда юлдузлар ёруғлик ва иссиқлик тарқатади деган фикр янгиликдир.
Анаксагор фикрича, “Қуёш тутилиши янги ой чиққанда унинг тўсиб қўйилиши натижасида содир бўлади; ойнинг тутилиши эса Ернинг унинг Қуёшдан тўсиб қўйилиши сабабли ёки баъзи ҳолларда Ойдан пастда турадиган жисмларнинг тўсиши натижасида келиб чиқади”.
Теофрастнинг айтишча, Анаксагор биринчи бўлиб Ой ва Ернинг ўхшашлиги, хусусан ойда текисликлар ва чуқурликлар (ердаги сингари) борлиги тўғрисида фикрларни билдирди.
Билиш ҳақидаги таълимотида Анаксагор юксак даражадаги ҳайвонлар ва одамларда сезгиларнинг вужудга келиши тўғрисидаги моҳиятига кўра механистик тасаввурни илгари суради. У физикадан физиология орқали билиш қарама қаршиликлар туфайли келибч чиқади. Масалан, биз предметни унга қарама қарши рангда бўлган предмет орқали кўрамиз, деб таъкидлайди.
Анаксагор билимда ақл фаолиятига юқори баҳо беради. Моддий эм. Заррчаларни (гомеомерилларни) биз бевосита эмас, яъни сезгилар орқали эмас, балки ақл ёрдамида мавжуд деб фараз қиламиз, дейди.
Анаксагор ҳиссиятларни билимдаги азобланувчи бошланғич асос деб билади. Шунинг учун ҳам ақлга эга бўлмаган ҳайвонлар азоб-уқубатдадир. Ҳиссиётга асосланиб, ҳақиқат тўғрисида муҳокама юритиб бўлмайди. Буни у қуйидаги мисолда тушунтиради. “Секст эмпирик берган маълумот бўйича”: Агар биз иккита: оқ ва қора рангли бўёяқларни олиб, уларнинг биридан иккинчисига томчилар қўйиб турсак, унда содир бўлаётган арзимаган ўзгаришларни, холатни сезмаймиз” бу ҳақиқатни ҳиссиёт орқали аниқлаб бўлмасликни кўрсатади. Анаксагор сезгиларни кучсизликда айблайди. У айтади: “Кўриш кўринмайдиган ҳодисанинг содир бўлишидир”.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish