Конспект 1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида



Download 1,49 Mb.
bet59/92
Sana30.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#718602
TuriКонспект
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   92
Bog'liq
2 5199454741016353168

Таянч тушунчалар
Олов-бирламчи асос, логос, аристократизм, “барча бир нарса”, “кураш- барча нарсанинг отаси”, диалектика.


5.2. Италияда фалсафий фикрлар. Пифагор фалсафаси
Эрамиздан авввалги VI - аср охиридан бошлаб шаклланиб келаётган Европа фалсафаси маркази Эгей оламининг Узоқ Шарқидан унинг Узоқ Ғарбига – Иониядан “Буюк Греция”га (Римликлар) грек дунёсининг бу қисмини ана шундай атаганлар) ёки “Буюк эллада” (эллинлар уни шундай аташган) кўчди. Бу Жанубий Италия ва Сицилия қирғоғидаги Буюк колониялаштириш даврида турли грек шаҳарлари томонидан ҳосил қилинган полис – колониялар йиғиндисидан иборат. Улар Кума, Неаполь, Посидония, Элей, Регий, Локра, Кратон, Сиборис, Метаноит, Сиракуза ва бошқа шаҳар – давлатлардир. Тўхтовсиз урушлар элладани чарчатади. Эр.авв. 327-211 йилларда “Буюк Эллада”ни аста-секин римликлар босиб оладилар.
“Италияликлар фалсафаси” (Аристотель сўзи) Иония фалсафасидан кейин антик фалсафа ривожидаги кейинги ташланган қадам бўлди. Италия фалсафасига Пифагор иттифоқи, элей фалсафа мактаби ва Эмпедоклга тааллуқли. Пифагорчилар фалсафани математика билан боғладилар ва дунёнинг сонли структураси масаласини қўйдилар; элейчилар субстанция тушунчасини борлиқ тушунчаси даражасигача ривожлантирдилар. Улар фазо, вақт ва ҳаракатнинг диалектик табиати тўғрисида мулоҳаза юритдилар.
Пифагореизм манбалари ҳақида гап кетганда шуни айтиш керакки, бизгача пифагорчиларнинг асарларидан ҳатто узуқ- юмуқ парчалар ҳам етиб келмаган. Асосий манба – эшитганлардан иборат.
Пифагорни Самос ороли, яъни Ионияда туғилган деб айтишади. Поликрат тиранияси уни ўз ватанидан кетишга мажбур қилган. Фалес маслаҳати билан у билим олиш мақсадида Мисрга боради ва у ерда 22 йил таҳсил олади. Эр.авв. 525 йилда Миср форсларга емиш бўлган. Мисрликлар кўплаб асарларни Шарққа жўнатишган. Айтишларига қараганда, улар орасида Пифагор ҳам бўлган. Ботияда у гўёки 12 йил яшаган. Миср, Бобил, эҳтимол Хиндистонда жами 34 йиллик таҳсилдан кейин Пифагор “Буюк Греция”га–Кратон шаҳрига келади ва у ерда Пифагор Иттифоқини–мактабини ташкил этади. Пифагор номи билан боғлиқ афсоналар ана шулардан иборат.
Пифагор Иттифоқи ҳамфикрларнинг илмий фалсафий ва ахлоқий-сиёсий “умумий биродорлиги”, жамоасидан иборат. Ҳикоятларга кўра, пифагорчилар авв. Кратонда, кейинчалик “Буюк Эллада”нинг бошқа шаҳарларида ҳокимиятни қўлга олишган. Уларга аллақандай Килон қарши турган. Унинг тарафдорлари пифагорчилар Кратонда съездга тўпланишганда бинони қуршаб олиб, ёқиб юборишган.
Пифагорчилар сиёсий қарашлари таҳлили уларнинг анархияга қарши эканлигини кўрсатади.
Пифагор Иттифоқи ичида ҳам низолар бўлгани тўғрисида гапиришади. Улар аристократия ва демократия тарафдорлари орасида бўлиб, охир оқибатда бу иттифоқнинг тарқалишига олиб келган.
Пифагорчилар турмуш тарзи қадриятлар иерархиясига таянган. Улар биринчи ўринга гўзаллик ва эзгуликни, иккинчи ўринга фойда, учинчи ўринга – ёқимлиликни қўяди. Гўзаллик ва эзгуликка Пифагорчилар фанни ҳам қўшадилар.
Пифагор Иттифоқига ҳар иккин жинс вакилларидан (фақат эркинлари) кўп йиллик ахлоқий ва ахлоқий синовдан ўтганларини қабул қилинган. Мулк умумий бўлган, иттифоққа киришаётганда мулкларини махсус иқтисодчиларга топширган. Иттифоқ икки босқичли бўлган. Акусматиклар (қулоқ солувчилар, эшитувчилар) билимларни догматик тарзда ўзлаштиришган, математиклар (олимлар) билимларни асослаш билан шуғулланишган. Пифагор Иттифоқи ёпиқ ташкилот, умумий таълимот яширин бўлган.
Пифагорчилар қуёш чиққунча ўринларидан туришган, гимнастика машқларини бажаришган, кейин денгиз бўйига бориб, қуёш чиқишини кузатишган. Кечқурун биргаликда чўмилишган, бирга овқатланишган ва худоларга сиғинишган, ухлашдан аввал ўзларига ҳисобот беришган: уч марта ўзларидлан қуйидагиларни сўрашган: Бугунги куним қандай ўтди?, Бугун нима қилдим?, Қандай бурчим бажарилмай қолди?
Пифагорчилар этикаси асосида эҳтирослар устидан ғалаба қозониш, кичикларнинг катталарни хурматлаши, дўстлик ва биродорликни улуғлаш, Пифагорга содиқлик, хурмат билан қараш ётади. Пифагорчилар медицина, психотерапия, бола туғиш масалаларига эхтибор беришган. Улар ақлий қобилиятни кучайтириадиган усулларни яратишган, тинглаш ва кузатиш кўникмаларини ҳосил қилишган. Улар хотирани (механикаси ва маъносини) ривожлантириганлар маънони фақат бошланғич асосни топганда тушуниши мумкин, деб ҳисоблашган.
Пифагорчилар мушоҳадалик, донолик турмуш тарзини, сиёсий фаолликни юқори баҳолашган. Уларнинг турмуш тарзи космосдаги тартиб ва оламдаги симметрия тўғрисидаги тасаввурлардан келиб чиққан. Космос чиройи ҳаммага ҳам очила бермайди. Унга фақат тўғри турмуш тарзини кечираётган одамгина мушарраф бўлади.
Пифагореизм даврлари: 3 та чўққиси мавжуд: сиёсий (эр.авв. 5 асрнинг биринчи ярми), фалсафий (эр.авв. 5 асрнинг иккинчи ярми), илмий (эр.авв. 4 асрнинг биринчи ярми) даврлар.
Пифагор Иттифоқи тарихини 6 қисмга бўлиш мумкин:

  1. Пифагор Иттифоқини ташкил этиш–эр.авв. VI аср охири. Бу Пифагорчилар фанининг Пифагорчилар “бирадорлиги” доирасида шаклланиши. Унинг илдизи орфик жамоага бориб тақалади. Мазкур даврда пифагорчилар “Буюк Эллада”да ҳокимият тепасида бўлганлар.

  2. Пифагорчиларнинг сиёсий ҳукмронликка эгалиги (эр.авв. V аср биринчи ярми);

  3. Иттифоқнинг қувғин қилиниши, тарқатиб юборилиши (эр.авв. V аср ўрталари);

  4. Пифагор диаспораси (эгилиши), Лизиз ва Филолай. Бу Филолай таълимотида фалсафий чўққига эришилган давр (эр.авв.V асрнинг иккинчи ярми);

  5. Архит Тарентский ва унинг гуруҳи–пифагореизмнинг фанга айланиши, унинг нафақат мирологияни, балки фалсафий асарларни ҳам йўқотиши (эр.авв. IV аср биринчи ярми);

  6. Пифагорчилар флунтада–охирги пифагорчилар (эр.авв. 4 аср ўрталари).


Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish