Конспект 1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида



Download 1,49 Mb.
bet70/92
Sana30.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#718602
TuriКонспект
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   92
Bog'liq
2 5199454741016353168

Таянч тушунчалар
Атом, бўшлиқ, материя, борлиқнинг чексизлиги, чексиз дунёвий фазо, атомизм, математик атомизм, канон, билишнинг уч мезони, “Санъат-табиатга тақлид қилиш демакдир”.


4.11 ПЛАТОН ФАЛСАФАСИ
Платон эр.авв. 427 йилда Африкадан унча узоқ бўлмаган Егинда Аристон оиласида туғилган. Отаси–Аристон авлоди бўйича таниқли қонуншунос Солон қариндошларига бориб тақалади. Она уруғи бўйича афинанинг сиёсий арбоби, кейинчалик “тиран” Критийга ҳам бориб туташади. Айтишларига қараганда, айнан шу Критий Платонни Сократ шогирдлари қаторига қўшган. Платон дастлаб бадиий адабиёт, тасвирий санъат, мусиқага қизиққан. Кейинчалик шу соҳада орттирган тажрибалари фалсафий ижодида ёрдам берган. Ривоятларга қараганда Платон фалсафа билан шуғулланишини кеч бошлаган. Фалсафа бўйича дастлабки устози Кратил бўлган (Сократга қадар). Кратил Гераклит фалсафаси давомчиси сифатида танилган, у оламда абадий ҳаракат мавжудлигини, тўхтовсиз ўзгаришлар содир бўлиб туришини таъкидлаган. Гераклитнинг дарёга икки марта тушиб бўлмайди деган фикрини, ҳатто бир марта ҳам тушиб бўлмайдиган деган мулоҳаза билан тўлдирган. Ана шунинг учун ҳам предметни аниқ бир ном билан айтиб бўлмайди: предмет тез ўзгариб, бошқа предметга айланиб қолади ва демак, аввалги номига мос келмай қолади. Платон устозининг бу мулоҳазаси устидан истеьзоли кулиб, предметни номи билан аташ керак эмас, уни шунчаки қўл билан кўрсатиб қўя қолиш керак, деган.
Сократ ўлган йили (эр.авв. 339) Платон Афинадан чиқиб кетиб, ўн икки йил четда юради. Бу даврда у Миср, Жанубий Италия ва Сицилияда бўлади. У ерларда миср динглари, грек математиклари астраномлари Евдокс билан Федр пифагорчилар билан танишади (Архит). Архит давлат арбоби, олим- математик, физик механик бўлган. Геометриячи олим сифатида уни Фасослик Модам ва Афиналик Теэтетлар ҳурмат қилишган.
IV аср бошида Платон Сицилияга ўтади, У ерда, Дионисия саройида “мим” санъати ривож топган эди. Платон ўз диалоглари парсонажларининг индивидуал маҳоратини ана шундан ўрганган бўлиши мумкин деб тахмин қилинади. 387 йили, 40 ёшида Платон Афинага қайтади. Қаҳрамон Академ чакалакзор (дарахтзор)ида ўз мактабини ташкил этади, бу Платон Академияси деб ном олади. Бу Академия ўқувчиларининг бир қисми илм билан шуғулланса, бошқа бир қисми сиёсий фаолиятига тайёрланар эди. Бу Академияда математика, кейинчалик фалсафа билан шуғулланиш, илмий ишлар олиб бориш яхши йўлга қўйилган эди.
367 йили Дионисий II ҳокимият тепасига келгандан кейин унинг маслаҳатчиси Диан Платонни Сицилияга таклиф этади. У ерда Платон ўзининг идеал давлат лойиҳасини амалга оширишга уринади. Диан орзу қилган давлат манорхия, аристократия, демократиянинг қоришмасидан иборат эди. Дион Платончи Каллин томонидан Сиракузада қисқа вақт давомида ҳокимиятни бошқараётганида ўлдирилган.
Платон асарлари бизгача тўла ҳолда етиб келган. Уларни 4 гуруҳга бўлишади:

  1. Сократик гуруҳ: “Сократ аналогияси”, “Евтифрон”, “Критон”, “Хормид”, “Лахес”, “Протагор”, “Менон”, “Евтидем”, “Горгий”.

  2. “Кратил”, “Пир”, “Федон” ва “Давла нинг биринчи китоби.

  3. “Давлат”нинг қолган китоблари, “Федр”, “Теэтет”, ва “Парменид”

  4. “Софист” “Сиёсатчи”, “Филеб”, “Тимей”, “Критий” ва “Қонунлар”.

Уларда борлиқ, ахлоқ, хуқуқ, билиш масалалари муҳокама этилади. Диалоглар шаклида ёзилган бу асарларда диққат марказида Сократ, Софистлар, шоирлар, сиёсий арбблар туради. Улар орқали билдирилган фикрларда Платоннинг фалсафий қарашлари эволюциясини, унинг ғоялар тўғрисидаги таълимотини диалектикага оид мулоҳазаларини пайқаш қийин эмас.
Платоннинг “ғоялар” (“турлар”) тўғрисидаги таълимоти. Платон элейчилар Парменид ва Зенондан ҳақиқатда мавжуд бўлган ва ҳақиқий мавжудлигига эга эмасларни фарқлашни ўзлаштиради. “Тимейда” ёзади: аввалам бор, менимча, доимо яшайдиган, лекин шаклланмайдиган нарсалар билан доимо шаклланадиган, лекин мавжуд эмас нарсаларни фарқлаш лозим. Бу бор бўлиш, шаклланиш билан борлиқ, ҳодиса билан моҳият ўртасидаги муносабатдир. Булар орасида “гўзаллик”ни тадқиқ этишга кўп аҳамият беради.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish