Кўникма, малака ва одатлар ва уларни шаклланиши



Download 113,91 Kb.
bet2/12
Sana25.02.2022
Hajmi113,91 Kb.
#462080
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Кўникма малака одат мулоқот ва мотивация 3 таси бирда тотал

II. МАЛАКАЛАР
Одамнинг ҳаётида кўникмаларнинг кўпи малакалар тарзида намоён бўлади.
Ҳар қандай малака кўникмадир, лекин ҳар қандай кўникмани малака деб бўлмайди. Фақат автоматлашган кўникманигина малака деб аталади. Малакалар, одатда, онгли фаолиятдан, яъни меҳнат фаолиятларидан ажралган ҳолда намоён бўлмайди.
Малакалар – бирон иш-ҳаракатнинг мустаҳкамланган ва автоматлашган йўл ва усуллари бўлиб, бу йўл ва усуллар, одатда, мураккаб онгли фаолиятни бажаришда қўлланади. Масалан, мактабдаги дарс ўқитувчи учун ҳам, ўқувчилар учун ҳам мураккаб онгли фаолиятдир. Лекин дарс пайтида ўқитувчи ҳам, ўқувчилар ҳам малака бўлиб қолган бир қатор автоматлашган, кўникилган ҳаракатлар қиладилар: қалам ёки ручкани қандай ушлаш кераклиги ҳақида ҳеч бир ўйламай, ишлатаверадилар; айрим ҳарф ва сўзларни ёзишда қалам ёки перони қандай юргизиш кераклигини ўйлаб ўтирмай, ёза берадилар. Бу ҳаракатларнинг ҳаммаси дастлаб (савод чиқаришда), яъни 1-синфда бажариладиган онгли, ихтиёрий ва кўникилган ҳаракатлардир. Лекин жуда кўп марта такрорлай бериш туфайли, бу ҳаракатлар мустаҳкамланиб қолган ва энди улар онгнинг бевосита иштирокисиз, автоматик равишда қилина беради. Шундай қилиб, малакаларнинг ўзи автоматлашган ҳаракатлар бўлишига қарамай бирон-бир мураккаб онгли фаолиятдан ташқари, мустақил равишда ҳосил бўла олмайди.
Кишининг ҳар қандай онгли фаолияти бир бутун малака­лар системаси ёрдами билан амалга оширилади.
Малакалар автоматлашиш даражаси жиҳатидан ўзаро фарқланадилар. Масалан, каллиграфик (чиройли) ёзувда автоматлашиш жуда катта аҳамиятга эга, ўқиш услубида эса автоматлашиш билан бирга ҳар доим онглилик ҳам та-лаб этилади. Малакалар автоматлашган ҳаракатлар сифатида ўқиш жараёнида ҳам, инсон фаолиятининг барча турларида ҳам катта аҳамиятга эгадирлар.
Малакалар маҳсус зўр беришсиз ҳамда онглн ҳаракатларга нисбатан тез содир бўлиши туфайли, фаолиятнинг айрим турлари ва мураккаб кўникмаларининг амалга оширилишини енгиллаштиради.
Аммо автоматлашган ҳаракатлар бўлган малакаларни онгли равишда амалга ошириладиган ҳаракатлардан батамом ажратиб ташлаш ярамайди. Ҳар бир малака муайян бир шароитдаги фаолият жараёнида онгли ҳаракатга айланиши мумкин. Аксинча, жуда кўп онгли ҳаракатлар фаолият жараёнида малакага айланиб қолиши ҳам мумкин. Ҳосил қилинган малакалардан рационал файдаланилса, улар янада ортиқроқ такомиллашган, онгли ижодий фаолият учун асос ва шароит бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Download 113,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish