Кўникма, малака ва одатлар ва уларни шаклланиши



Download 113,91 Kb.
bet1/12
Sana25.02.2022
Hajmi113,91 Kb.
#462080
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Кўникма малака одат мулоқот ва мотивация 3 таси бирда тотал


КЎНИКМА, МАЛАКА ВА ОДАТЛАР ВА УЛАРНИ ШАКЛЛАНИШИ
Иродавий фаоллик кишиларнинг фаолиятларида турли-туман сифатлари билан намоён бўлади.
Инсон фаолияти одамларга хос бўлган ҳар хил эҳтиёжлар асосида юзага келади. Фаолиятнинг ўзи эҳтиёжларни қондира оладиган йўл ҳамда воситаларни излаш ва шунинг билан бирга, эҳтиёжни қондирадиган ҳаракатлардан иборат бўлади.
Фаолиятнинг асосий турлари – меҳнат, ўйин ва ўқишдан иборатдир.
Фаолиятнинг исталган тури одамда тегишли кўникма ва малакалар билан амалга оширилади.
I. КЎНИКМАЛАР
Кўникма – шундай ақлий ҳамда жисмоний ҳаракатлар, усуллар ва йўл-йўриқлардан иборатдирки, булар ёрдами билан қандайдир мақсадга эришилади ёки айни бир фаолият амалга оширилади. Масалан, айрим ҳарфларни ёзиш усул­лари, кўпайтириш ва бўлиш усуллари, болтани ушлаш ва мих қоқиш ёки темирни тоблашда болға уриш усуллари шулар жумласидандир.
Кўникмаларни билим билан аралаштириш ярамайди. Албатта, ҳар қандай кўникма билим бўлишини тақозо этади. Лекин билимиинг кўникма билан боғлиқ бўлиши шарт эмас. Масалан тарих, география ва адабиётшуносликка доир билимлар шулар жумласидандир.
Билимлар, асосан, воқелик тўғри акс эттириладиган ҳукм ва мулоҳазаларда ифодаланади.
Кўникмалар эса, кўпроқ ақлий ёки жисмоний ҳаракатларда ифодаланадилар. Кўникмалар олдиндан белгиланган мақсадга мос бўлиши лозим. Ҳар кандай кўникма («а» ҳарфини ёзиш, болға билан мих қоқиш), албатта, айрим ҳаракатларнинг тўла ва аниқ бўлишини талаб этади. Ясси думалоқ шаклини ёки илмоқли тўғри чизиқчани сеза олмаслик, ручка ёки қаламни тўғри ушлай олмаслик «а» ҳарфини ёза олмасликдан далолат беради. Болғачани сопидан тўғри ушлай билмаслик ва болға уришда қўлнинг нотўғри ҳаракат қилиши мих қоқа билмасликни кўрсатади. Бунда ўқувчи «а» ҳарфининг қандай ёзилишини ва болғача билан қандай қилиб мих коқилишини билиши ва ҳатто гапириб бериши мумкин.
Кўникмалар қай даража ўсганлиги жиҳатидан бир-биридан фарқ қилиши мумкин. Шунинг учун кўникма фақат би­лим талаб қилибгина қолмай, балки, албатта, қандайдир мақсад амалга ошириладиган ўзаро мос ҳаракатларда ҳам ифодаланади. Ўқувчилар кўникма билан боғлиқ бўлмаган билимларга эга бўлиши мумкин. Масалан, ўқувчи касрларни кўпайтириш қоидасини билиши мумкин, лекин бундай ҳисоб амалини бажара олмаслиги ҳам мумкин, ёки ўқувчи орфо­графия қоидаларини билгани билан саводли ёза олмаслиги мумкин. Кўникмалар амалий фаолиятга, билимларни амалда қўллай билишга оиддир.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, билимларга одатланмаган ҳеч қандай кўникма бўлиши мумкин эмас. Тўғри ёзиш учун грамматика қоидаларини билиш шарт. Шу билан бирга, кўникма ҳосил қилиш учун ўқувчи тегишли натижаларга эриштирувчи тўғри усулларни ҳам билиши лозим. Шунинг учун ўқитувчи ёзишга ўргатар экан, ручкани қандай қилиб тўғри ушлашни, дафтарнинг қандай ҳолатда туришини, ёзишда руч­кани қанчалик босиш кераклигини ва шу кабиларни кўрсатади.
Ёзишга ўргатиш пайтида ўқитувчи айни чоғда каллигра­фия жиҳатидан аниқ ва чиройли қилиб ёзилган ҳарфлар наъмунасини беради, яъни бошқача қилиб айтганда, қандай натижага эришишлари лозимлигини ўқувчиларга конкрет суръатда кўрсатади. Агар ҳаракат янглиш, мақсадга тўғри келмайдиган усуллар билан бажарилаётган бўлса, бундай ҳолда мақсадга тамоман эришиб бўлмайди ёки ёмон нати­жаларга олиб келади. Ўқувчи ёзишнинг тўғри усулларини билмаслиги туфайли, ажи-бужи ўқиб бўлмайдиган ва хунук ёзиши мумкин.
Иш усулларини билиб олгандан сўнг, ёки билиб олиш давомида ўқувчи, ўргатилган қоида ёки кўрсатилган наъмуналарга мос равишда, ишнииг ҳадисини ола бошлайди.
Шундай ҳоллар ҳам бўладики, ўқувчи олдин тегишли билимларни ўзлаштирмасдан туриб, берилган нусхаларга тақлид қилиш йўли билан баъзи кўникмалар ҳосил қилади. Ле­кин бундай ҳолда ҳам кўникмалар ҳар ҳолда берилган нусхани мустақил кузатиш йўли билан олинган билимга асосланади. Аммо бундай билимларнинг аниқ бўлмаслиги туфай­ли кўр-кўрона тақлид қилиш йўли билан орттирилган кўникмалар етарли даражада ўқиб олинмаган ва тўла такомиллашмаган бўлади.
Кўникмалар мураккаблик даражалари жиҳатидан ҳам бирбиридан фарқ қилади. Кўникма оддий ёки мураккаб бўлиш мумкин. Масалан, ҳарфларнинг элементларидан чизиқча ёки айлана ёзиш оддий кўникма бўлса, бутун бир сўзларни ёзиш мураккаб кўникмадир.
Мураккаб бўлган ёзиш кўникмаси ўз ичига бир қатор оддийроқ кўникмаларни олади. Масалан, ручкани тўғри ушлаш, ёзишда ручканинг босимини тўғри назорат қила билиш кўникмалари.
Сонларни квадрат ёки куб илдиздан чиқаришга қараганда уларни арифметика усулида қўшиш оддий кўникма бўлади.
Нинага ип тақиш ва тугмача чатиш – оддий уқувдир, лекин худди шу нина билан кўйлак ёки костюм тикиш – му­раккаб уқувдир,



Download 113,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish