Кўникма, малака ва одатлар ва уларни шаклланиши


Спорт кўникма ва малакалари



Download 113,91 Kb.
bet4/12
Sana25.02.2022
Hajmi113,91 Kb.
#462080
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Кўникма малака одат мулоқот ва мотивация 3 таси бирда тотал

3. Спорт кўникма ва малакалари
Ўқувчилар жисмоний тарбия кўникмалари ва малакаларини эгаллашлари давомида тезлик ҳамда бақувватлик, мослашган ҳаракатлар ва чаққонлик каби сифатларга эга бўлган ҳар турли мускул ҳаракатларини ҳосил қиладилар. Сафланиш усуллари ҳамда гимнастик тарзида қайта сафланиш, тирмашиб чиқиш ва ошиб тушиш, сакраш, мувозанатни сақлаш, юриш ва югуриш, ирғитиш, тўсиқларни енгиб ўтиш ва шунинг каби ҳаракатлар ана шулар жумласидандир.
Мактабдаги жисмоний тарбия машғулотлари ўқувчиларни жисмоний жиҳатдан ҳар томонлама тараққий қилишларига, уларнинг бадан тарбиясига, айрим спорт турларининг техникасини эгаллашларига ва шунинг билан бирга ГТО нинг таълимий ҳамда умумий комплекс нормаларини топшириш учун тайёргарлик кўришларига ёрдам бериши керак.
Мактабдаги турли синфларда жисмоний тарбиядан ўтказиладиган машғулотларнинг мазмуни ва методлари ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига ҳамда уларнинг жисмоний имкониятларига мос бўлиши керак.
Жисмоний тарбия – ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялаш, ўқувчиларнинг саломатликларини мустаҳкамлаш, уларни унумли меҳнат фаолияти ва ватан мудофаасига тайёрлаш воситаларидан биридир.
IV. КЎНИКМА ВА МАЛАКАЛАРНИНГ ҲОСИЛ БЎЛИШ ЖАРАЁНИ.
Кўникма ва малакалар ҳосил бўлишнинг нерв-физиологик асоси шартли рефлекслардир. Ҳар бир малака ва ҳар бир одат, ўз физиологияси асосига кўра, шартли рефлекс боғланишлари системасидан иборат. Малака ва одатларнинг ҳосил бўлишида, шунингдек, уларнинг ўзгаришида шартли рефлексларнинг ҳосил бўлиши, ўзгариши ҳамда тормозланишига оид бўлган барча қонунлар, жумладан, динамик стереотип ҳосил бўлиши қонуниятлари амал қилади. Мала­ка ва одатларни ўрганишда И. П. Павловнинг қуйидаги сўзларини назарда тутиш лозим: «Биздаги тарбия, таълим, интизомнинг барча турлари, ҳар қандай одатлар қатор-қатор тузилган жуда кўп шартли рефлекслардан иборат бўлса керак. Муайян шароит, яъни муайян қўзғовчилар билан ҳаракатларимиз ўртасида ҳосил бўлган ва мустаҳкамланган боғланишлар кўпинча, ҳаттоки атайлаб қаршилик қилишимизга қарамай, доимо ўз-ўзидан такрорлана беришини ким билмайди? Бу нарса муайян бир ҳаракатларни бажаришга ва шунинг билан бирга, бундай ҳаракатларни тўхтата билишга, яъни ҳам мусбат, ҳам манфий рефлексларга баравар тааллуқлидир. Шунингдек, баъзан ўйин пайтида ёки турли санъат машғулотларида ишда учрайдиган ортиқча ҳаракатларни йўқотиш учун лозим бўлган тормозланиш туғдириш осон эмаслиги маълумдир»1. (Польное собрание сочинений, IV том, 415-бет).
Психиканинг тараққиёти деган бобда кўрсатиб ўтилганидек, малака ва кўникмалар ҳайвонларда ҳам ҳосил бўлади. Ҳайвонларда малака ва кўникмалар уларнинг эҳтиёжларига, яшаш шароитига боғлиқ ҳолда, тақлид йўли билан ва шунинг билан бирга, одамлар томонидан ўргатиш йўли би­лан ҳосил бўлади. Ҳайвонларда малака ва кўникмалар биринчи сигнал системаси доирасидаги боғланишлар асосида вужудга келади. Одамда малака ва кўникмаларнинг ҳосил бўлишида биринчи сигнал системаси билан ўзаро муносабатда бўлган иккинчи сигнал системаси кўпроқ аҳамиятга эгадир.
Бирон нарсанинг уддасидан чиқа оладиган бўлиш учун киши, даставвал қандай ҳаракатларга интилиш кераклигини ва бу ҳаракатларнинг қай йўсинда амалга оширилишини билиб олиши ва эсида сақлаб қолиши керак. Шундагина киши талаб қилинган натижага эришиши мумкин Ишнинг бажариш усулларини билгандан сўнг ёки билиш мобайнида киши бировнинг тушунтириши бўйича ёки нусхага қараб, худди шундай ҳаракатларни қила бошлайди. Масалан, эндигина ёзишни ўрганаётган бола «а» ҳарфини қандай ёзиш кераклигини ўқитувчининг тушунтиришидан ва нусхадан қараб билиб олади. Сўнгра бу ҳарфни унинг ўзи ҳам ёза бошлайди. У аввал ярим доира шаклини чизади ва бунинг ўнг тарафига пастки томони бироз қайтарилган тўғри чизиқ қўшади. Бу боланинг «а» ҳарфини ўргана бошлаши демакдир.
Бирон ишнинг уддасидан чиқишни ўрганишнинг бу дастлабки даврида ҳар бир янги ҳаракат онгли равишда бажарилади. Кишининг диққати, одатда, бажарилаётган ишнинг ўзига эмас, балки, кўпроқ ўзининг айрим ҳаракатларига қаратилган бўлади. Бирон ишнинг уддасидан чиқишни ўрганишнинг бу даври тегишли иш-ҳаракатларни ёки зеҳний ишни амалга оширишда керак бўладиган усулларни онгли равишда танлашдан иборат бўладики, бу усулларнинг бирга қўшилиши натижасида мақсадга мувофиқ ва тўғри иш ҳаракатлар қилинади. Аммо бирон ишнинг уддасидан чиқишни ўрганишнинг дастлабки давридаги ҳаракатлар кўпинча бир-бирига қовушмаган бўлади. Масалан, бола хат ёзишни ўрганар экан, «а» ҳарфини фақат битта ҳаракат ёрдами билан эмас, балки энг камида иккита ҳаракат ёрдами билан ёзади, у ярим доира шаклини алоҳида чизиб олади ва сўнгра эса бунга пастки томони бир оз қайрилган чизиқ қўшади.
Бирон ишнинг уддасидан чиқишни ўрганишнинг дастлаб­ки даврига хос бўлган характерли хусусиятлардан бири ортиқча куч сарф этишни талаб қилувчи янглиш ва қўшимча ҳаракатларнинг кўп бўлишидир. Масалан, энди ёзишга ўрганаётган болалар, кўпинча, ёзиш пайтида тиллари, юз мускуллари, бутун баданлари билан зўр бериб ҳаракат қиладилар, баъзан, оёқларини ҳам қимирлатадилар.
Бирон ишнинг уддасидан чиқишни ўрганишнинг бундан кейинги даври – билиб қилинадиган онгли ҳаракатнинг мустаҳкамланиш ва такомилланиш давридир. Бунда кўникмалар машқ қилиш орасида мустаҳкамланади. Машқ – кўникма ҳамда керакли усул ва ҳаракатларни мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш мақсадида уларни кўп марта такрорлашдир. Машқ жараёнида ҳаракатлар фақат мустаҳкамланибгина қолмай, балки ўзгаради ва аниқ, тез ҳамда пухта бажариладиган бўлади.
Ёзишни эндигина ўрганаётган бола ҳар бир ҳарфни тўғри ва чиройли қилиб ёзишга интилади. Лекин бола дастав­вал бошдан шошиб ёзадиган бўлса, бунда у жуда кўп каллиграфик ва орфографик хатоларга йўл қўйиб юбориш мумкин. Ўқувчи фақат узоқ вақт давомида машқ қилиши орқали тўғри ва чиройли ёзишни сақлаб қолган ҳолда, тез ёза оладиган бўлади. Агар ўқувчи ҳали биринчи чорак даво­мида ўқишнинг элементар усулларини эгалламаган бўлса-ю, лекин тез ўқишга интилса, бундай қилганда, одатда, ўқишда ҳам жуда кўп хатолар (айрим сўзларни ташлаб кетиш, текстни янглиш ўқиш) рўй беради. Йил охирига келиб, ўқиш техникасининг тобора такомилланиши билан ўқувчининг ўқиш тезлиги ҳам тегишли равишда ортиб боради.
Машқлар жараёнида кишининг ихтиёрий диққати бу­тун ишга ҳам, унинг айрим томонларига ҳам қаратилган бўлади. Бунда ҳаракатларнинг тўғри бажарилаёганлиги, асосан, кўз билан назорат қилинади.
Бирон ишнинг уддасидан чиқишни ўрганишнинг бу дав­рида айрим ҳаракатларнинг бир-бирига мувофиқлашуви (координацияси) такомиллашади. Бир неча ҳаракатлар бир бутун мураккаб ҳаракат, амал бўлиб бирлашади, умуман қаттиқ зўр бериш озаяди ва кўп ортиқча ҳаракатлар йўқола боради.
Ортиқча ва қўшимча ҳаракатларнинг йўқотилиши дифференцировка ҳосил бўлишнинг натижасидир: муваффақиятли натижа билан қувватланмаган ҳаракатлар аста-секин тормозланади, керакли натижага олиб борувчи турли ҳаракатлар эса машқ қилиш давомида тобора мустаҳкамланади.
Қандайдир бир кўникмани янада яхшироқ мустаҳкамлаш мақсадида ҳар галги машқда худди бир хил мисол ва масалаларни ҳадеб такрорлай бериш мутлақо шарт эмас. Аксинча билимларни мустаҳкамлашда ҳам, шунингдек, ҳаракатларни мустаҳкамлашда ҳам янги мисоллар ва масалалар бериш жуда фойдалидир. Машқ ана шунинг билан одатда ҳеч қандай янги иш усули киритилмайдиган тренировка машғулотидан фарқ қилади. Ўқитиш жараёнида ҳам тре­нировка қўлланилади. Масалан, ўқитувчининг талаби билан талаффуз қилиниши қийин бўлган сўзни ҳамма ўқувчилар бараварига қайта-қайта такрорлайдилар, ҳарфларнинг элементларини ёзадилар, устахонада тахтачаларни рандалайдилар жисмоний тарбия машғулотларида ҳам тренировка методидан тез-тез фойдаланиб турилади. Лекин машқ мактабдаги машғулотларда анча катта ўринни эгаллайди.
Машқларнинг у ёки бу босқичида ҳосил қилинган кўникмалар автоматлашишлари, яъни малакага айланишлари мумкин (юқорида айтиб ўтганимиздек, малакалар, кўникмаларнинг автоматлашишлари жараёнида ҳосил бўлади).
Агар ҳаракат ва кўникмалар жуда мустаҳкамланиб маълум бир ишни қандай бажариш кераклигини ўйлаб ўтирмай ва айрим ҳаракатларга алоҳида диққат қилиб ўтирмай, амалда бажарила бериладиган бўлса, малака батамом ҳосил бўлди дейиш мумкин. Автоматлашиш даври шу билан характерланадики, бунда ҳаракатларни, асосан, кўз билан назорат қилишдан ҳаракат сезгилари асосидаги назоратликка ўтилади ва бу хил назорат устун чиқади.
Ҳосил бўлган малакалар бирор фаолият жараёнида туғиладиган айрим амалий вазифаларни бажариш талаб қилинганда ишга солинади. Бундай вазифа мавжуд бўлганда, малакадан онгли равишда фойдаланишга киришилади. И.П.Павлов ибораси билан айтганда, бундай пайтда иккинчи сигнал системасининг нутқ сигналлари «ҳаракатга келтирувчи мадад» ҳисобланади. Лекин, агар иш бошланиб, биринчи ҳаракат қилинган бўлса, бундай пайтда кейинги ҳар бир ҳаракат олдинги ҳаракатдан ҳосил бўлган ҳаракат сезгиси туфайли сезила беради. Автоматлашган кўникма ҳаракатларнинг нерв-физиологик механизми биринчи сигнал системасида ҳосил бўладиган боғланишлардан иборат. Бунда биринчи сигнал системаси, албатта, иккинчи сигнал системаси назоратлиги остида ишлайди.
Ҳаракатларнинг автоматлашиш даврида кўникмалар фақатгина жуда яхши мустаҳкамланиб қолмай, балки янада такомиллашади, бу даврда ортиқча ҳаракатларнинг йўқола бориши давом этади, керакли ҳаракатлар эса янада аниқроқ, ихчамроқ ва тезроқ бўла боради.
Малаканинг мустаҳкамланиши ва автоматлашиши маҳсус машқлар ва ўрганиш даврида тугалланмайди. Малака­лар фаолиятининг ўзида ҳам такомиллаша беради. Масалан, агар кишига умрида жуда кўп ёзиш ва ўқиш тўғри келса, унинг орфография малакаси жуда мустаҳкам бўлади. Барча меҳнат малакалари меҳнат жараёнининг ўзида такомилла­шади. Малакани эгаллаш учун қилинадиган маҳсус машқлар фақат тайёргарлик аҳамиятига эгадир.
Шундай ҳоллар ҳам бўладики, бунда малакалар маҳсус машқ ва ўрганиш натижасида ҳосил қилинмай, балки фао­лият жараёнида ҳосил қилинаверади, ҳатто ишни уддалай билишни автоматлаштириш кўзда тутилмаган тақдирда ҳам фаолият жараёнида ҳосил қилина беради.
Автоматлашган ҳаракатлар, яъни кўникма ва малакалар онг назоратлигидан батамом чиқиб кетмайди. Шароит ўзгариб қолган пайтда улар яна онгли равишда такрорланаверади, бунда қилинадиган айрим ишларни ўйлаб олинади.
Автоматлашган ҳаракатлар бирон-бир тўсиққа дуч келиб қолган пайтларида шундай бўлади. Масалан, юриш жу­да ҳам автоматлашган ва мустаҳкамланган малакадир. Аммо йўлда тўсатдан ўра ёки кенг ариқ учраб қолса, киши бу тўсиқдан хатлаб ўтайми ёки айланиб ўтайми, булардан қай бири маъқулроқ деб ўйлай бошлайди.
Тахтани рандалаш пайтида кўзли жойга тўғри келиб қолиш мумкин. Ана шундай ҳолда бу кўзни нима қилиш керак, ташлаб ўтиш керакми, ёки кўриб туриб қаттиқроқ рандалаб юбориш керакми, деган маънода онгли равишда бирон усул қидирила бошланади.
Фаолиятнинг шароити ўзгариб қолганда, янги вазифалар қўйилганда киши уларни онгли равишда бошқа йўл ва усуллар билан бажаришга ўтишда ҳам шундай бўлади. Бу шу нарсадан далолат берадики, кўникмалар устидан онгли назорат қилиш батамом йўқолмас экан.
Ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш меҳнатига доир кўникма ва малакаларни эгаллашлари туфайли мактабнииг турмуш билан боғланиши ва ўқувчиларни амалий фаолиятга тайёрлаш амалга оширилади.
Ўқиш жараёнида ҳосил бўладиган ҳамма кўникма ва малакалар ўзаро бир-бири билан боғланган ҳолда ҳосил бўлади. Чунончи, ўқиш ишлари билан боғлиқ бўлган кўникма ва малакаларнинг шаклланиши ишлаб чиқариш меҳнатига доир кўникма ҳамда малакаларнинг ўзлаштирилишига ёрдам беради. Ишлаб чиқариш меҳнати ва спорт соҳасига доир малакаларнинг ўзлаштирилиши ҳам ўзаро боғлиқ бўлган ҳодисадир.
Мактабларда коллеж ва касб ҳунар лицейларида асосий диққат ўқувчиларда ишлаб чиқариш меҳнатига доир кўникма ва малакаларни ҳосил қилишга қаратилган. Ана шундай кўникма ва малакаларни юзага келтириш ўқувчилардан алоҳида жиддийлик билан ақлий кучларини яъни идрок, хотира, хаёл, тафаккур, диққат ва иродаларини қаттиқ зўр бериб ишга солишни талаб этади. Инсон психикасининг ана шу ҳамма томонлари кўникма ва малакалар эгаллашнинг дастлабки даврида хусусан яққол намоён бўлади.
Шунинг билан бир вақтда кўникмалар ҳосил бўлиш жараёни ўқувчиларнинг ақлий тараққиётларига таъсир қилади. Ҳаракатлар ёрдами билан бажариладиган ишга оид кўникмаларда бу ҳаракатлар қаратилган нарсаларни идрок қилиш чуқурлашади ҳамда аниқлашади.
Қандай бўлмасин бир ишни қила билиш тафаккур ва хаёлнинг тараққиётига ёрдам беради. Малака эгаллаш жараёни жуда ҳам тўпланган ҳамда барқарор диққат ва ироданинг тараққиётига ёрдам беради.
Ишлаб чиқариш меҳнатига доир кўникмалар ўқувчилардан турли хилдаги аъзои бадан ҳаракатларини ҳамда аъзои баданнинг зўр бериши талаб қилинади ва шу билан ўқув чилар мускул системаларининг мустаҳкамланишига ёрдам беради.
Шунинг учун ишлаб чиқариш меҳнатига доир кўникмаларни ҳосил қилиш мактабдаги ўқитиш жараёнииинг бирдан-бир мақсади бўлиб қолмай, балки бошқа ўқув прдметлари сингари, ўқувчиларни ақлий ва жисмоний жиҳатдан ҳар томонлама ривожлантириш воситаси сифатида ҳам хизмат этади.

Download 113,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish