Адабиѐтлар рўйхати.
Каримов И.А Бунѐдкорлик йўлидан. 4 Том. Т.: “Ўзбекистон”, 1996.351 бет.
Агапова Г.А., Серегина С.Ф. Макроэкономика С., ДИС нашриѐти 1997
М.К.Бункина, В.А.Семянов. “Макроэкономика” М.:1995
М.Бурдо, Ч.Виплош. “Макроэкономика”(Европейский текст). С. Петербург.
Судоистроение. 1998
В.М.Гальпирин, С.М.Игратов, В.И.Моргунов. “Макроэкономика” Том-1. С. Петербург.: 1994
Д. Жеффри, Д. Сакс и др. “Макроэкономика. Глобальный подход”. М.: Из-во “Дело”. 1996
Йўлдошев З., косимов М.С.“Макроиқтисодиѐт асослари”. Т.: Укитувчи. 1994
В.Н.Костьюк. “Макроэкономика”.М.:1998
Т.Линвут, Гайгер. “Макроэкономика теория и переходная экономика”.
М.:1996
Н.Г.Менкью. “Макроэкономика”. Из-во Московского университета.: 1994
11.Эдвин ДЖ. Допан. “Макроэкономика”. С. Петербург.: 1994
М.А. Хақимова. “Макроиқтисодиѐт”. - Т.: “Меҳнат”. 1997
12-Боб; Иқтисодий ўсиш.
Иқтисодий ўсиш тушунчаси. Иқтисодий ўсиш ўлчови; потенциал ва ҳақиқий даромад динамикаси.
Иқтисодий ўсишга таъсир этувчи омиллар.
3.Иқтисодий ўсиш моделлари.
12.1. Иқтисодий ўсиш тушунчаси. Иқтисодий ўсиш улчови; потенциал ва
хақиқий даромад динамикаси.
Иқтисодий ўсиш - бу объектив қонуният бўлиб, аҳолининг ўсиши, ФТТ жараѐнлари, ишлаб чиқариш ҳажмининг маълум бир вақт давомида ўсиши каби жараѐнлар билан боғланган. Иқтисодий ўсиш жами таклифнинг ўсишини билдиради ѐки бошқача сўз билан айтганимизда потенциал жами ишлаб чиқариш ҳажмини билдиради. Шундай қилиб иқтисодий ўсиш нафақат ишлаб чиқаришнинг ўсишини, балки Иқтисодиѐт потенциалининг ўсишини билдиради.
Иқтисодий ўсишда нафақат мамлакат реал даромадларининг ўсишини, шунингдек жон бошига тўғри келадиган реал даромадларнинг ўсиши ҳам тушинилади.
Иқтисодий ўсиш икки хил усул билан аниқланади ва ўлчанади.
Биринчи усул, ЯММ ни (ЯИМ, СММ) утган даврга нисбатан ўзгариши сифатида аниқланади ва мамлакатнинг умумИқтисодий имкониятлари ҳаракатини аниқлаш учун ишлатилади.
Иккинчи усул, реал ЯММ ни (ЯММ, СММ) утган даврга нисбатан аҳоли жон бошига ўзгариши сифатида аниқланади.
Иқтисодий ўсишни аниқлаш ва асослаб бериш жараѐнларида қуйидагиларга эътибор бериш керак:
Иқтисодий ўсишни ўлчаш;
Ўсиш омиллари;
Иқтисодий ўсиш моделлари.
Миллий иқтисодиѐт ўсишини ўлчашда жами даромадларнинг ( маҳсулотларнинг) ҳар хил индиқаторларидан фойдаланиш мумкин. Умумий ўсиш даражаси аслида ЯИМ миқдори билан белгиланади. Шунингдек бу кўрсаткичлар миқдори ва хал килаѐтган вазифасига қараб ЯММ ѐки МД ҳам бўлиши мумкин. Бу кўрсаткичларнинг бари бир-бирига жуда ҳам яқин. ЯММ ҳам ЯИМ каби ушбу мамлакат аҳолиси олаѐтган даромадлар миқдорини кўрсатади. Шунинг учун ҳам уни аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадлар динамикаси ва даражасини аниқлаѐтганда фойдаланиш мумкин. Иқтисодий ўсиш назарияси ва моделларида умумий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг фарқи унчалик катта аҳамиятга эга эмас. Чунки, уларнинг фарқи иқтисодий ўсиш чегараси ва омиллари ўсиш даражасини таҳлил қилишда хал килувчи жараѐн бўлиб ҳисобланмайди.
Иқтисодий ўсиш назариясида даромадларни олишдаги умумий кўрсаткичлар таркиби одатда истеъмол ва инвестицияларга бўлинади. I : Y = C + I ;
Давлат харажатлари ва соф экспорт кўрсаткичлари ҳам истеъмол ва инвестицияларга бўлинади. Абсолют миқдордаги кўрсаткичлар динамикаси Yt ( t-вақт индекси) ва жон бошига тўғри келадиган кўрсаткичлар биргаликда ўсиш жараѐнини билдиради. Истеъмол ҳажми Ct Иқтисодиѐтнинг провард мақсадини ва яшаш даражасини ошишини билдирса, инвестиция эса It ресурс имкониятларининг ўсиши ва техник янгиликларнинг моддийлашишини билдиради. Истеъмол ва инвестиция ўртасида етарлича қарама-қаршилик мавжуд, чунки жорий истеъмол миқдорининг ошиши Иқтисодий ўсиш потенциали имкониятларини қисқартиради.
Ўсишнинг барча имкониятлари реал миқдорда, яъни доимий нархларда каралади. Аксинча, номинал кўрсаткичда уларнинг динамикаси нафақат ўсиш даражасини, балки инфляцияни кўрсатган булар эди.
Ҳар бир кўрсаткич бўйича уч хил миқдордаги динамикани таҳлил қилиш мумкин.
Абсолют кўрсаткич: масалан, реал ишлаб чиқариш Yt;
Абсолют қўшимча ўсиш: масалан, ишлаб чиқаришнинг ошиши.
Yt = Yt-Yt-1 ;
Қўшимча ўсиш даражаси: масалан, ишлаб чиқаришнинг қўшимча ўсиши
Yt.
Иқтисодий ўсиш суръатлари қуйидаги формулалар ѐрдамида аниқланади:
a) базис ўсиш суръати = Yi / Yo ;
б) занжирли ўсиш суръати = Yi / (Yi-1) ; Қўшимча ўсиш суръатлари эса:
a) базисли қўшимча ўсиш суръати = (Yi - Yo) / Yo ;
б) занжирли қўшимча ўсиш суръати = ( Yi - Yi-1) / Yi-1 :
Ҳар бир мамлакат иқтисодий ўсишга интилади, чунки иқтисодий ўсиш, биринчидан миллий маҳсулот ҳажмини ва даромадни кўпайишини, иккинчидан ресурслардан самарали фойдаланишни, учинчидан янги-янги эҳтиѐжлар ва имкониятларнинг пайдо бўлишига, тўртинчидан ҳалқаро бозорларда мамлакат обрусининг ошишига олиб келади.
Иқтисодий ўсиш усулларидан тўғри ва ўз жойида фойдаланиш катта аҳамиятга эгадир. Масалан, мамлакат ҳарбий салохиятини аниқлаш ва ривожлантириш муаммоси каралаѐтганда иқтисодий ўсишнинг биринчи усулидан, мамлакат аҳолисининг турмуш фаолияти таққосланаѐтганди иккинчи усулдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Масалан, Хиндистонда етиштирилган ЯММ Швейцарияда етиштирилган ЯММ дан 70 % га кўп, аммо аҳолиси яшаш даражаси бўйича Хиндистон аҳолиси Швейцария аҳолиси яшаш даражасидан 60 мартагача кам.
Do'stlaringiz bilan baham: |