11.1. Макроиқтисодий мувозанат ва унга эришиш йўллари. Бозор Иқтисодиѐти шароитида макроиқтисодий мувозанатга эришишнинг роли ва аҳамияти бенихоя каттадир. Макроиқтисодий мувозанат мамлакат Иқтисодиѐтининг тўғри ѐки нотўғри йўлдан бораѐтганлигини кўрсатувчи омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. Чунки, иқтисодиѐтда булаѐтган доимий ўзгаришлар ҳар қандай мамлакатни ҳам иқтисодий мувозанатдан чиқариб юбориши мумкин. Яъни, бирор бир кечаѐтган жараѐн мутаносибли, мувозанатли бўлса, уни бир маромда фаолият кўрсатаѐтган организм деб тушунамиз ва аксинча ундаги ҳар қандай силжиш унинг мукобиллигининг бўзилиши деб каралади.
Иқтисодий тизимлардаги бундай оғиш товарлар ва хизматлар такчиллигини ѐки ортиқча ишлаб чиқарилганлигини, инфляция, ишсизлик ва шунга ўхшаш бошқа салбий ходисалар сифатида намоѐн бўлади. Улар иқтисодиѐт самарадорлигининг пасайишига ва аҳоли турмуш тарзини тушиб кетишига олиб келади. Шу сабабли ҳам иқтисодий мувозанат муаммоларини тадқиқ қилиш энг муҳим вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади.
Иқтисодий мувозанат миллий иқтисодиѐтни шартли равишда барча истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи бирликларининг ўзаро боғлиқлиги сифатида кўз олдимизга келтирсак, унда мувозанат шундай ҳолатки, қачонки улар ўртасида қарама-қаршиликлар бўлмайди ва ресурслар, товарлар ва даромадларнинг доиравий айланиши узлуксиз равишда амалга ошишини таъминлаши шарт. Миллий даражадаги ѐки макроиқтисодий мувозанат пулда ифодаланган жами талаб ва таклифни, иқтисодиѐтни пулли ва моддий мутаносиблигининг мос келишини кўзда тўтади. Бу миллий хўжаликни идеал ҳолати бўлади, уни доимий сақлаб туриш мумкин эмас.
Жаҳон амалиѐти Иқтисодий мувозанатга эришишнинг икки асосий усулини ишлаб чиққан:
Нархлар талаб ва таклифларини тартибга солиб турувчи бир-бирига боғлиқ бўлган бозорлар ѐрдамида (товар ва хизматлар, капитал, ишчи кучи бозорлари) мувозанатлашади.
Моддий, меҳнат ва молиявий балансларни тўзиш йўли билан келажакда талаб ва таклифнинг ҳажмларини, шунингдек, нархларнинг ўзини ҳам урнатувчи давлат режалари ѐрдамида мувозанатлашади.
Аралаш иқтисодиѐт мамлакатларида макроиқтисодиѐтнинг асосий усули бозор ҳисобланади. Шу билан бирга давлат ҳам сезиларли даражада рол уйнайди. У маъмурий хуқуқий ва иқтисодий аралашув чегараларидан фойдаланиб жами талаб ва таклифнинг ўзгаришига ва шу орқали макроиқтисодий мувозанатга ҳам бевосита ѐки билвосита таъсир этади. Буни авволамбор мамлакатда иқтисодий барқарорликга эришмасдан туриб амалга ошириб бўлмайди. Шунинг учун барча ривожланган мамлакатларда иқтисодий барқарорликга эришишга катта аҳамият берилади. Чунки иқтисодий барқарорлаштириш ислохотларини амалга ошираѐтган барча мамлакатларда энг долзарб ва қийин хал қилинадиган вазифадир.
Назария ва жаҳон амалиѐтида барқарорлаштириш сиѐсатини амалга оширишнинг икки асосий ѐндошуви ишлаб чикилган:
Монетар;
Таркибий.
Монетар ѐндошув тарафдорлари иқтисодиѐтда товар пул мувозанати бўзилишининг асосий сабаби бўлган инфляцияни асосан муомалада пул массасининг ортиқчалигидан келиб чиққан деб ҳисоблашади. Шунинг учун улар томонидан таклиф қилинаѐтган чора тадбирлар пул таклифини чеклашга каратилган. Жумладан, давлат харажатларини, биринчи навбатда ижтимоий дастурларни кескин қисқартириш, пул эмиссиясига ва давлат заѐмларига катъий чегара урнатиш, иш хақи ўсишини чеклаш, тадбиркорлик фаолиятига янада кенгроқ йўл очиб бериш.
Монетаристлардан фарқли равишда таркибий барқарорлаштириш тарафдорлари инфляцияни бутун инқирозий воқеаларнинг бош сабабчиси деб ҳисобламайдилар. Шунинг учун уларнинг таклифлари ишлаб чиқаришни ривожлантиришни рағбатлантириш ѐрдамида нархлар ўсишининг олдини олишга каратилган. Бунда улар давлат томонидан тарибга солиш усулларига муҳим аҳамият беради.
11.2. IS-эгри чизиғи ва унинг ўзгарувчилари.
Иқтисодиѐтдаги мувозанат ѐки товар пул мувозанитига эришишда инвестиция ва жамғармаларнинг ЯММ билан боғлиқлиги тушунтирилади. Бу боғлиқлик шуни кўрсатадики, банклар фоиз ставкаларини пасайтириб бориши билан ЯММ ҳажми ҳам кўпайиб боради. Яъни, миллий иқтисодиѐт молиявий “кислородни” кўпроқ олиш натижасида ЯММ ишлаб чиқариши ҳам кўпайиб боради. Ушбу назарияни атокли иқтисодичи Хейк тадқиқ килганлиги учун унинг номи билан юритилади. IS - эгри чизиғи эса Хейк эгри чизиғи дейилади. Умуман IS-эгри чизиғи товар ва хизматлар бозорида вужудга келадиган даромадлар даражаси ва фоиз ставкаси ўртасидаги муносабатларни билдиради. Буни тушуниш учун биз товар ва хизматларга бўлган талабни, яъни, “Кейнсиан хочи”ни қараб чиқамиз. Бунда авваломбор биз режалаштирилаѐтган харажатлар миқдорини, яъни, кейнсиан хочини олиш учун режелаштирилаѐтган харажатлар миқдорини ташкил килувчи омилларни кўриб чиқамиз. Режалаштирилаѐтган харажатлар уй-хўжаликлари, фирмалар ва давлатнинг товар ва хизматларини сотиб олишга мўлжаллаган харажатлар миқдоридан иборат. Ҳақиқий харажатлар режалаштирилган харажатлардан, яъни, бирор бир фирма режалаштирилмаган инвестициялар миқдорини оширишга ѐки камайтиришга карор килган вазиятлардагина фарқ қилади.
Фараз қилайлик, Иқтисодиѐт ѐпик Иқтисодиѐтдан иборат, соф экспорт нолга тенг. Биз режалаштирилаѐтган харажатлар миқдорини (Е), истеъмол (С), режалаштирилган инвестициялар (I) ва давлат харажатлари (G)нинг йиғиндиси орқали топишимиз мумкин.
Е= С+I+G
Демак, кейнсиан хочи даромаднинг (У) режалаштирилаѐтган харажатларга боғлиқлигини акс эттирар экан. Бу тенгламага биз истеъмол функциясини қўшсак: С=С(У-T).
Истеъмол функцияси кўрсатаяпдики, истеъмол ихтиѐридаги даромадлар миқдорига боғлиқ экан (У-T). Бундан ташқари режалаштирилган инвестициялар миқдори (I=I) шаклида кайд қилинган бўлсин ва бюджет сиѐсати давлат харажатлари ва солиқлари миқдори - ўзгармаган ҳолда қолсин: G=G;
T=T. Бу тенгламаларни бирлаштирсак, қуйидаги тенгламага эга буламиз: Е=С(У-T)+I+G;
Қуйидаги расмда режалаштирилаѐтган харажатлар графикда даромад функцияси шаклида берилган. Бу тўғри чизиқ ижобий силжишга эга. Чунки, юқори даромадлар даражаси юқорирок истеъмол даражаларига, яъни, режалаштирилаѐтган харажатларнинг юқорирок даражасига олиб келади. Чизиқнинг эгилиши истеъмолга чегаравий мойилликни билдиради - MPC. Яъни, даромадларни 1 сўмга оширганда режалаштирилаѐтган харажатларнинг қанчага ошишини кўрсатади.
11.1-чизма.
Даромад функцияси сифатида режалаштирилаѐтган харажатлар. Режалаштирилаѐтган
Мувозанатдаги Иқтисодиѐт. Биз биламизки, иқтисодиѐт ҳақиқий харажатлар режалаштирилган харажатларга тенг бўлган шароитда мувозанатга эришади. Бизга маълумки ЯММ кўрсаткичи икки ѐклама маънога эга: яъни, иқтисодиѐт агентлар даромади ва ишлаб чиқариш маҳсулотларини сотиб олишга кетган харажатлардан иборат. Шунинг учун у нафақат жами даромадлар, балки товар ва хизматларга қилинган харажатлар миқдорига тенглашади. Биз мувозанат шароитини қуйидагича ѐзамиз, яъни, ҳақиқий харажатлар тенг режалаштирилган харажатларга Y=Е;
Кейинги расмдаги 45 градусли бурчак хосил килган чизиқ ушбу шароит бажарилишини кўрсатадиган нуқтани билдиради. Агарда биз режалаштирилган харажатлар фукнциясини кушсак, диаграмма кейнсиан хочи шаклига келади. Иқтисодиѐт мувозанатга А нуқтада эришади. Яъни, режалаштирилган харажатлар функцияси графиги 45 градусли бурчак хосил қилган чизиқ билан кесишган вазиятда.
Кейнсиан хочи IS-LM моделини тузишдаги биринчи ғишт бўлиб ҳисобланади. Кейнсиан хочи модели шунинг учун ҳам керакки, яъни у мавжуд
11.2-чизма.
Кейнсиан хочи.
Режалаштирилаѐтган харажатлар
даражаси шароитида Иқтисодиѐтдаги
даромадлар миқдорини аниқлаш имконини беради. Аммо, у хаддан ташқари йириклаштирилган, яъни режалаштирилган инвестиция даражаси кайд қилинган. Олдинги мавзуларда кўрдикки, режалаштирилаѐтган инвестициялар миқдори фоиз ставкаси, яъни инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун олинадиган кредитларга сарфланган харажатлар билан аниқланади. Фоиз ставкаси қанча юқори бўлса, инвестиция қилишни хохловчилар ва режалаштирилаѐтган харажатлар шунча кам бўлади. Харажатларнинг камайиши даромадлар даражасининг тушиб кетишига олиб келади. Шундай қилиб, инвестициялар функцияси ва кейнсиан хочи асосида фоиз ставкаси ва даромад даражаси ўртасида тескари боғлиқлик урнатилади.
11.3-чизма.
В.Кейнсиан хочи
Режалаш- Е У=Е тирилаѐтган Е=С(У-Т)+I()+G харажатлар
I
Е=С(У-Т)+I()+G
У2 У1 Даромад У
С.IS эгри чизиғи.
А. Инвестиция функцияси
I(к) I(к) Инвестиция У2 У1
Даромад
Do'stlaringiz bilan baham: |