Kkkkkkkkk


IS-LM модели ва ундаги мувозанат



Download 2,35 Mb.
bet62/84
Sana11.04.2022
Hajmi2,35 Mb.
#543748
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   84
Bog'liq
13-MAKROIQTISODIYOT

11.4. IS-LM модели ва ундаги мувозанат.
Энди бизда IS-LM моделининг барча ўзгарувчи омиллари мавжуд.
Моделнинг иккита тенгламаси:
(IS) У = С(У-T)+I(к)+G; (LM) M/P= L(к.у);
Бюджет-солиқ сиѐсати G ва T пул кредит сиѐсати М ва нархлар даражаси Р моделда ўзгарувчи омиллар сифатида берилган. Бу икки IS ва LM эгри чизиқларини бирлашишида хосил бўладиган графикни биз, IS-LM модели деб аташимиз мумкин.
11.8-чизма.

IS-LM модели
IS - эгри чизиқ - бу товарлар бозоридаги мувозанат эгри чизиғидир. У ўзида товарлар бозоридаги мувозанатни таъминловчи фоиз ставкаси к нинг ва даромад у нинг барча ўзаро бирликларини кўрсатади, LM эгри чизиғи эса пул бозоридаги мувозанат шартларини қондирувчи к ва у нинг ўзаро бирлашувларини беради.
IS-LM эгри чизиқлари кесишадиган нуқта IS-LM моделидаги иқтисодий мувозанатлик ҳолатидир. Бу нуқта ўзида шундай фоиз ставкаси к ни ва даромад даражаси У ни аниқлайдики қачонки улар реал пул маблағларига бўлган талаб уларнинг таклифига тенг келган вазиятни ифодалайди. Яъни, маҳсулотлар пул бозорида ҳам мувозанат шартларига риоя қилинса, пулга бўлган умумий талаб фоиз ставкаси миқдорига ѐки пулнинг ишлатилиш баҳосига нисбатан тескари боғлиқликда бўлади.
Шундай қилиб IS-LM модели иқтисодий сиѐсатнинг оқибатларини қисқа муддатли даврга макроиқтисодий таҳлил қилишда жуда кенг кулланилади.
Қисқача хулосалар.

  1. Иқтисодий мувозанатга эришишда жаҳон амалиѐти иккита усулга асосланади: нархлар ѐрдамида тартибга солиб туриладиган бозорлар ва турли хил баланслар ѐрдамидан фойдаланилади. Шунингдек барқарорлаштириш сиѐсатини амалга оширишнинг икки хил асосий ѐндошуви: монетар ва таркибий ѐндошувлари ишлаб чикилган.

  2. IS эгри чизиғи товар ва хизматлар бозорида пайдо бўладиган даромадлар даражаси ва фоиз ставкаси ўртасидаги муносбатларни билдиради. Бунинг учун “Кейнсиан хочи”ни ўрганиш ва таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир. Иқтисодиѐт ҳақиқий харажатлар режалаштирилган харажатларга тенг бўлган шароитда мувозанатга эришар экан.

  3. LM эгри чизиғи ўзгармас нархлар шароитида пул воситалари бозорида вужудга келадиган фоиз ставкаси ва даромадлар даражаси ўртасидаги ўзаро боғлиқликни тушуниш учун “тез (пулга) айлана олиш афзаллиги назарияси”ни қараб чиқишини кўрсатар экан. Тез (пулга) айлана олиш назарияси эса кейнсианчилар фоиз ставкаси назариясини изоҳлашдан иборат экан.

Таянч иборалар.
IS-LM модели, IS- эгри чизиғи, LM-эгри чизиғи, Кейнсиан хочи, тез пулга айланиш назарияси, нарх даражаси, даромад, харажат, фоиз ставкаси, реал пул заҳиралари, мувозанат нуқта, бюджет-солиқ сиѐсати, пул-кретид сиѐсати, товарлар бозоридаги мувозанат, макроиқтисодий мувозанат, товар ва хизматлар, капитал, ишчи кучи бозорлари ва улардаги мувозанат, монетартаркибий ѐндошув, пул эмиссияси, Хейк эгри чизиғи ва бошқалар.
Назорат ва мулоҳаза саволлари.

  1. Миллий даражадаги ѐки макроиқтисодий мувозанат нимани билдиради.

  2. IS эгри чизиғининг асосий ўзгарувчилари қандай? Ёпик Иқтисодиѐт ва очик Иқтисодиѐт шароитида макроиқтисодий мувозанатга қандай эришилади?

  3. LM эгри чизиғининг асосий ўзгарувчилари нималардан иборат? LM эгри чизиғида Кейнсиан хочи нимани кўрсатади? Тез (пулга) айлана олиш афзаллаги назариясини қандай тушунасиз?

  4. IS-LM модели қандай вазиятни ифодалайди ?


Download 2,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish