Ж ами талаб, таклиф ва нархлар даражаси ўртасидаги ўзаро боғлиқлик. P* AD
Мувоза-
натли Талаб нархлар эгри чизиғи даражаси
Миллий маҳсулотнинг реал ҳажми
5.2. AD эгри чизиғи ва унга таъсир этувчи омиллар. Биз олдинги утган мавзу ва саволларда курдикки нархлар даражаси ва жами талаб ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд бўлиб, нархлар қанчалик паст бўлса харидорлар кўпроқ товар ва хизматларни сотиб олишни истаб қолишади. Нархлар даражаси ва талаб қилинган миллий маҳсулот ҳажми ўртасидаги боғлиқликни ифода этувчи чизиқ жами талаб эгри чизиғи деб аталади. Буни чизма кўринишида қуйидагича тасвирлаш мумкин:
5.2-чизма. P
Нархлар даражаси
AD
Миллий маҳсулотнинг реал ҳажми. У
Шунга эътибор берингки, талаб эгри чизиғи доимо пастга ва унгга сурилади. Нима учун ?
Бундай сурилишнинг сабаби ҳар хил. Яъни алохида олинган товарларда талаб эгри чизиғининг сурилишига асосан даромад самараси ва ўрин босар товарлар сабаб булар эди. Айрим товарларнинг баҳоси пасайганда, истеъмолчиларнинг пул даромадлари кўпроқ маҳсулотлар сотиб олиш имконини беради (даромад самараси). Шунингдек, баҳо пасайганда истеъмолчи ушбу товарни кўпроқ сотиб олади, чунки у бошқа товарларга нисбатан арзонрок бўлади (урнини босадиган товарлар).
Бундай изоҳлар жами талаб тўғрисида гапирганда тўғри келмайди. Чизмадан кўриниб турибдики агар биз талаб эгри чизиғи бўйича пастга қараб силжисак, барча товарларнинг баҳоси пасаяди. Шунингдек алохида товарларга индивиднинг эгри талаби истеъмолчининг даромадига боғлиқ бўлса, бу ерда эса умумий даромадлар миқдорига боғлиқдир. Агарда жами талаб эгри чизиғини даромад ва ўринини алмаштирадиган товарлар самараси билан тушинтириб бўлмас экан у ҳолда нима учун у пастга силжийди ?
Аввалом бор жами талаб эгри чизиғининг бундай ҳолати учта омил билан боғлиқдир. Яъни: 1. Фоиз ставкаси самараси.
Моддий қийматликлар самараси ѐки реал касса қолдиқлари ѐхуд бойлик самараси.
Импорт харидлар самараси.
Фоиз ставкаси самараси.
Фоиз ставкаси самараси шуни билдирадики яъни, жами талаб эгри чизиғининг силжиши нархлар даражаси ўзгаришининг фоиз ставкасига, демак истеъмол харажатлари ва инвестицияларга бўлган таъсирига боғлиқ. Аниқ айтганимизда, агар баҳо даражаси ошса фоиз ставкаси ҳам ошади, усган фоиз ставкалари ўз навбатида истеъмол харажатлари ва инвестицияларни камайишига олиб келади.
Демак, товарларнинг баҳо даражалари ошса истеъмолчиларга харид қилиш учун катта миқдорда Нақд пуллар керак бўлади. Ишбилармонлар учун ҳам иш хақи ва бошқа харажатларни тўлашга катта миқдорда пуллар керак бўлади. қисқача айтганда товарлар баҳоси даражалари юқори бўлса пулга бўлган талабни оширади.
Пул бирлиги ҳажмининг ўзгармаган ҳолатида талабнинг ошиши пулдан фойдаланишни чигаллаштиради. Бу фоиз ставкасини кўрсатади. Фоиз ставкаларининг юқори шароитида ишбилармонлар ва аҳоли харажатлари миқдорини камайтиради. Яъни, тезда фоиз ставкаларини ошишига мослашади. Бундан шундай хулосага келишимиз мумкинки нархларнинг ўсиши пулга бўлган талабни кўпайтириб, фоиз ставкасининг ошишига олиб келади ва шу туфайли миллий маҳсулотнинг реал ҳажмига бўлган талабни қисқартирар экан.