4.4. Инвестиция ва уларга талаб.
ЯММни харажатлар бўйича аниқлашнинг иккинчи қисми бўлган инвестицияларга тўхталиб утамиз.
Инвестициялар ѐки капитал қўйилмалар - бу хали буюмлашмаган, лекин ишлаб чиқариш воситаларига қўйилган капитал. Ўзининг молиявий шаклига кура, улар фойда олиш мақсадида хўжалик фаолиятига қўйилган активлар ҳисобланса, Иқтисодий хусуситяга кура, у янги корхоналар кўриш, узоқ муддатли хизмат кўрсатувчи машина ва асбоб-ускуналарга ҳамда шу билан боғлиқ бўлган айланма капиталнинг ўзгаришига кетган харажатлардир. Демак, инвестициялар бу янги корхоналар курилишига, машина ва асбобускуналар сотиб олишга, яъни капитал барпо этишга кетган харажатлардир. Соф харажатларнинг инвестицияга бўлган харажатининг миқдори иккита омилга, яъни, соф фойданинг кўтилаѐтган меъѐри ва фоиз ставкаси ѐки тадбиркор реал капитални сотиб олишга зарур бўлган пулга эга бўлиши учун тўлаши лозим бўлган баҳога тенг.
Агарда кўтилаѐтган фойда меъѐри фоиз ставкасидан юқори бўлса, инвестициялаш фойдали ва аксинча, фоиз ставкаси кўтилаѐтган фойда миқдоридан юқори бўлса, инвестициялаш фойдали бўлмай қолади.
Мисол учун, заводга 100000 сўмлик янги станок сотиб олинди. Уни ишлатиш муддати бир йилга тенг дейлик. Янги станокни қўллашдан завод 110000 сўмлик кўтилаѐтган соф даромад олади десак завод станок харажатини (100000 сўм) қоплаган ва 10000 сўм даромад олган бўлади. Соф фойда нормаси қуйидагича аниқланади:
Фн = 10000/100000 х 100 = 10%
Инвестиция харажатлари фойда келтиришини аниқлашда номинал фоиз ставкаси эмас, балки реал фоиз ставкаси ҳисобга олинади. Реал фоиз ставка нархлар даражасини ўзгаришини акс эттириб, номинал ставкадан инфляция даражасини айирмаси кўринишида аниқланади. Масалан, номинал фоиз ставкаси 16% га тенг бўлса, инфляция даражаси йилига 12% ни Ташкил этса, унда реал фоиз ставкаси 4% (16% - 12%) Ташкил этади. Шуни таъкидлаш керакки, инвестициялаш карорини қабул қилишда номинал фоиз ставкаси эмас, балки реал фоиз ставкасида, номинал фоиз ставкаси жорий баҳоларда, реал фоиз ставкаси доимий ѐки инфляция ҳисобга олингандан кейин аниқлаштирилган баҳоларда ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, реал фоиз ставкаси - бу номинл фоиз ставкасидан инфляция чегириб ташлаб топилган фоиз ставкасидир.
Юқоридаги мисолимизда баҳо ўзгармас деб олинди. Агар инфляция бўлса реал фоиз ставкаси ва кўтилаѐтган соф фойда нормаси қандай аниқланади. Мисол учун 100000 сўмлик инвестиция 10% ҳақиқий кўтилаѐтган соф фойда келтиради, дейлик. Номинал фоиз ставкаси 15% Ташкил килсин. Реал фоиз ставкаси=номинал фоиз ставкаси - инфляция фоизи = 15%-10%=5%
Энди реал фоиз ставкасини (15%) кўтилаѐтган соф фойда нормаси (10%0 билан таққосласак инвестиция оилшга карор қилиш мумкинлигини аниқлаймиз, яъни (10%-5%=5%). Демак, 5% соф кўтилаѐтган фойда нормасига эришиш мумкин экан.
Мисол учун биз қуйидаги жадвал маълумотномаларидан фойдаланиб кўтилаѐтган фойда нормаси билан (%) инвестиция ҳажми ўртасидаги ўзвий боғлиқликни кўриб чиқамиз. Яъни, ялпи кўтилаѐтган фойда нормаси ва ялпи инвестицяини аниқлаймиз.
Кўтилаѐтган фойда ва инвестиция (ракамлари шартли)
Кўтилаѐтган соф фойда Инвестиция миқдори (йилига млрд.
нормаси % сўм ҳисобида).
16 0
14 5
12 10
10 15
8 20
6 25
4 30
2 35
0 40
Жадвалдан кўриниб турибдики, кўтилаѐтган фойда нормаси 16% га тенг ва ундан кўп бўлган миқдордаги инвестиция лойиҳаларини инвестиция билан таъминлаб бўлмас экан. Кўтилаѐтган фойда нормаси 14% ва 16% бўлганда 5 млрд. сўмлик инвестиция мавжуд. Бунинг маъноси шуки, қўшимча 5 млрд. сўмлик инвестиция 12-14 % оралиғидаги кўтилаѐтган соф фойда нормасини
келтиради.
Яна қўшимча 5 млрд. сўм эса 10-12% оралиғидаги кўтилаѐтган соф фойда нормасини билдиради. Буни биз графикда ҳам тасвирлашимиз мумкин. Графикдан кўриниб турибдики, агар инвестициялар миқдори 10 млрд. сўмга тенг бўлса, фойда нормаси 12% ва ундан кўп, 14% гача бўлади.
Юқорида айтилганидек, инвестиция олишга карор қилиш учун энг асосий шарт шуки, кўтилаѐтган соф фойда нормаси фоиз ставкасидан юқори бўлиши зарур, акс ҳолда инвестиция харажатлари қопланмайди.
Демак, реал фоиз ставкаси, яъни пул капиталини қарз олиш баҳоси қанчалик юқори бўлса, инвестициялашни хохловчилар шунча кам бўлади ва аксинча реал фоиз ставкаси қанчалик паст бўлса, фойда келтирадиган инвестиция лойиҳалари шунча кўп бўлади.
Фоиз ставкасининг миқдори пул-кредит сиѐсатининг муҳим қуроли ҳисобланади: давлат уни ўзгартириш орқали мамлакатдаги пул таклифини тартибга солиб туради.
Фоиз ставкасини кўтарилиши пулнинг қимматлашуви ва унга бўлган талабнинг қисқараѐтганлигини билдиради. Демак, инвестиция харажатлари ҳам қисқариб боради. Ўз навбатида инвестиция харажатларининг қисқариши, келажакда миллий ишлаб чиқариш ҳажмини пасайишини билдиради.
4.3-расм.
2
0 I
5 10 15 20 25 30 35 40
Do'stlaringiz bilan baham: |