Kkkkkkkkk


-Боб: Истеъмол ва инвестиция функциялари



Download 2,35 Mb.
bet20/84
Sana11.04.2022
Hajmi2,35 Mb.
#543748
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   84
Bog'liq
13-MAKROIQTISODIYOT

4-Боб: Истеъмол ва инвестиция функциялари.

    1. Даромад ва истеъмол ўртасидаги ўзаро боғлиқлик.

    2. Истеъмол ва жамғариш, уларнинг графиклари.

    3. Истеъмол ва жамғаришга ўртача ва чегаравий мойиллик.

    4. Инвестициялар ва уларга талаб.

4.1. Даромад ва истеъмол ўртасидаги ўзаро боғлиқлик. Ҳозирги кунда мамлакатнинг ҳалқаро бозорларда эркин товар айирбошлари ҳам ҳалқаро баҳоларда, жаҳон андозаларига мослашиб бормокда. Бу хол иқтисодиѐт таъминотининг макрокуламдаги истеъмол функциясини ўрганишни такозо этади. Чунки, истеъмол функцияси моҳиятини билиш истеъмол бозорини бошқаришда асос бўлади.
Истеъмол бозорида харидорлар фақат фукаролардан иборат бўлмайди. Харидорлар таркибига аҳолига бепул хизмат кўрсатувчи корхона ва Ташкилотлар ҳам киради. Истеъмол бозорида ҳар хил хизматлар сотилади. Истеъмол бозорининг ҳажми унда сотиладиган товарларнинг ялпи сўммаси билан белгиланади. Истеъмол товарлари катъий давлат нархлари, назорат қилинадиган нархлар ва эркин нархларда сотилади.
Жамғарма - бу мамлакат ѐки фирмалар ихтиѐридаги турли мажбурий тўловлар чегириб ташлангандан қолган даромаднинг бир қисми. Жамғарма истеъмол мақсадида ишлатилмайдиган даромаддир. Жамғарма функцияси даромадлар билан жамғарма харажатларининг ўзвий боғлиқлигини кўрсатади. Уй хўжаликлари шахсий даромадлар миқдоридан турли хил солиқларни тўлагандан сўнг ўз ихтиѐридаги даромад қолади. Буни биз миллий даромаднинг бир қисми ҳам деб атаймиз. Бу даромадлар уй хўжаликлари томонидан истеъмол ва жамғариш учун ишлатилади.
( ИД = С + S );
Демак, жамғарма бу уй хўжалиги ихтиѐридаги даромаднинг истеъмол қилинмаган қисмидан иборат.
Агарда миллий Иқтисодиѐт Ташқи дунѐ билан хеч қандай алоқага эга эмас ( Х = О ) ва давлатнинг Иқтисодиѐтига аралашуви нулга тенг (С=О) деб фараз қилинса, унда соф миллий маҳсулот кўрсаткичи (СММ) орқали ифодаланган ишлаб чиқариш ҳажми ихтиѐридаги даромадга (ИД) тенг бўлади.
Яъни:
СММ = ИД = С + S ;
Бу ерда макроиқтисодий қонуният қуйидаги кўринишга эга бўлади:
С + I = С+S ѐки I = S
C + I = ялпи харажатларга тенг.
Ушбу жамғариш ва инвестициялардан кўриниб турибдики, уй хўжаликларининг жамғаришга бўлган истаклари тадбиркорликнинг қанча миқдорда инвестициялаш хохишларига мос тушса, унда ишлаб чиқариш ҳажми (С+S) ва ялпи харажатлар (С+I) тенглигига ѐки ишлаб чиқаришнинг мувозанат даражасига эришиш мумкин.
Агарда дейлик, Иқтисодиѐтда экспорт-импорт алоқалари солиқ солиш ва трансперт тўловлари кўринишида давлат аралашуви мавжуд бўлган бўлса, бундай ҳолатда жамғариш тушунчаси мураккаблашиб қуйидаги кўринишга эга бўлади:
S = Sp + Sd + Sх
Sp - хусусий жамғармалар
Sd - давлат жамғармалари
Sх - бошқа мамлакатлар жамғармалари
Бунда хусусий жамғармалар тенг бўлади: даромадлар (у), трансперт тўловлари (Tк), давлат заѐмлари бўйича фоизлар йиғиндиси (N) минус солиқлар
(T) ва истеъмол (С);
Sp = ( У + Tк + N - T ) - C ;
Давлат жамғармалари тенг; Sd = ( T - Tк - N ) - G;
Агар давлат жамғармалари нулга тенг бўлса, давлат бюджети мувозанатлашган, жамғаришнинг манфий миқдори бюджет такчиллигини (ВТ) билдиради: ВТ = - Sg.
Бошқа мамлакатларнинг жамғармалари тенг: Ташқи дунѐнинг бизнинг импортимиз ҳисобига олган даромадлари минус уларнинг бизнинг
экспортимизга сарфланган харажатларига тенг: яъни; Sх = M - Х ѐки Sх = -NХ
Агар мамлакат экспортига нисбатан кўпроқ импорт қилса, унда даромадларнинг бир қисми ҳорижда қолади ва кейинчалик у ҳорижий шериклар томонидан бизнинг мамлакатимизда кучмас мулк ва молиявий актив сотиб олишда фойдаланилади.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам барча турдаги жамғармаларнинг умумий йиғиндиси инвестицияларга тенг бўлади:
Sp+Sd+Sх = ( У + Tк + N - T ) - C + ( T - Tк - Х1 ) ) - G + ( - Nх ); ѐки Sp+Sd+Sх = У - C - G - NХ = IS = I.

Download 2,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish