Талаб инфляцияси - бу иқтисодиѐтда талабни кескин ошиб кетиши ва уни ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми билан қондирилиши мумкин бўлмай қолган шароитларда келиб чиқади. Яъни, Иқтисодиѐтнинг ишлаб чиқариш имкониятлари жами ўсиб бораѐтган талабни қондиролмайди. Ортиқча талаб эса реал товарлар баҳосининг кўпайишига иқтисодий босим беради ва талаб инфляцияси келиб чиқади. Ёки оддий сўзлар билан айтганда “хаддан зиѐд пуллар, хаддан зиѐд кам товарларни овлайди ”. Талаб инфляциясини келтириб чиқарувчи асосий сабаблар бўлиб аҳолининг иш билан тўлиқ бандлиги ва иш хақининг ошиб бориши ҳисобланади. Демак, инфляция талаб, таклиф, иш билан бандлик, баҳо, ишлаб чиқариш суръатлари каби кўпгина омилларга боғлиқ экан.
Агар мамлакатда жами талаб ошса ишлаб чиқариш ҳажми кўпаяди, ишсизлик камаяди, баҳо даражаси эса деярли ўзгармайди ѐки кам миқдорда ўзгаради. Баҳо ўзгармаслигининг сабаби шуки катта ҳажмдаги меҳнат ва хом ашѐ ресурларини шу ўзгармас баҳода ишга тушириш мумкин бўлади. Чунки ишсиз юрган киши иш хақини оширишни талаб килмайди, унинг учун ишга ѐлланишнинг ўзи кифоядир.
Бундан ташқари, баҳо ишчи кучини тўла иш билан бандлигига эришишдан олдин ҳам кўпайиши мумкин. Яъни, баъзи саноат корхоналари олдинрок ресурс ва резервларни тугаллайди ва натижада улар талабнинг ўсишига мос ишлаб чиқаришга, таклифга эриша олмайди. Талаб таклифдан кўпайиб кетади, натижада баҳо яна оша бошлайди.
Ишлаб чиқаришда умумий ишлаб чиқариш харажатларининг ошиши фирмаларда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар баҳосини оширишга олиб келади. Натижада, касаба уюшмалар иш хақини янада оширишларини талаб қилади. Бу эса ўз навбатида баҳоларнинг яна ошишини билдиради.
Таклиф инфляцияси - бу мамлакат Иқтисодиѐтида товар ва хизматлар таклифининг камайиши натижасида товар ва хизматлар баҳоларининг ошишидан пайдо бўлади. Бундай холларда ортиқча талаб бўлмаса ҳам товарларнинг баҳолари кўпайиб боради. Хатто иш билан бандлик ва ЯММ ишлаб чиқариш камайган йиллари товарларнинг баҳоси кўпаяди. Жами таклиф қисқаришининг асосий сабаби бўлиб маҳсулот бирлигига сарфланган харажатларнинг ўсиши ҳисобланади. Яъни, номинал иш хақи, хом ашѐ ва ѐкилги нархларини ошиши натижасида ишлаб чиқариш таннархининг ошиши тушинилади.
Таклиф инфляциясининг келиб чиқишига, шунингдек, таклиф механизмининг бўзилиши ҳам таъсир қилади. Таклиф механизми эса тасодифий ҳолда асосий ишлаб чиқариш омиллари баҳосининг кескин кўпайишидан келиб чиқади.
Инфляция даражаси юқори бўлган мамлакатларда ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий ҳажми қисқариши билан бир вақтда, унинг номинал ҳажмининг ортиб бориши каби вазият содир бўлади. Даромадларни ишлаб чиқариш томонидан таъминланмаган ўсиши, аҳоли кулидаги пулнинг таклиф қилинаѐтган товар ва хизматлардан ошикчалигига олиб келади. Яъни, пул бирлигининг харид қувватини пасайтиради, бир миқдордаги пулга жорий йилда утган йилга нисбатан аҳоли камроқ маҳсулотлар сотиб олади, яъни унинг реал даромадлари камаяди. Мисол учун, жорий йилда аҳолининг номинал даромадлари 30% га кўпайган, нархлар даражаси 50% га ошган бўлса, унда аҳолининг реал даромадлари 20% га камайган бўлади. Чунки, нархларнинг ўсиши аҳоли пул даромадларининг ўсишидан илгарилаб кетган (30% - 50% - 20%).
Do'stlaringiz bilan baham: |