Kkkkkkkkk


Кейнснинг бандлик назарияси



Download 2,35 Mb.
bet34/84
Sana11.04.2022
Hajmi2,35 Mb.
#543748
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   84
Bog'liq
13-MAKROIQTISODIYOT

6.4. Кейнснинг бандлик назарияси.
Олдинги саволларда курдикки Кейнснинг иқтисодий назариясига биноан бозор иқтисодиѐтида иш билан бандликни тўла таъминлайдиган хеч қандай автоматик механизм йўқ. Демак, ишлаб чиқариш ва иш билан бандликни боғлиқлиги қандай аниқланишини билиш учун товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ҳажми, иш билан бандлик ва ишлаб чиқаришнинг умумий харажатлари каби кўрсаткичларни қараб чиқиш лозим экан.
Кейнс моделида мувозанат даражадаги ишлаб чиқаришни аниқлашда иккита бир-бири билан боғлиқ усуллардан фойдаланилган.

  1. Умумий харажатлар ва ишлаб чиқаришни таққослаш усули, яъни,

(С+ In)= СММ;

  1. Инъекция ва тортиб олиш усули.

Демак, ушбу усуллардан биринчисини, яъни, ялпи харажатлар ва ишлаб чиқариш ҳажми усулини қараб чиқамиз. Бу усул қисқача қилиб
“ харажатлар ва ишлаб чиқариш ҳажми усули ” деб ҳам айтилади.
Ишлаб чиқариш ҳажми деганда амалиѐтда ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган СММ ҳажмига айтилади. Унда СММ ишлаб чиқаришнинг турли миқдордаги потенциали билан таққосланади. Бу ерда энг асосий кўрсаткич бўлиб, ишлаб чиқаришга сарф қилинган умумий харажатлар миқдорида ялпи даромадларни олиши ҳисобланади. Масалан, бирор бир тадбиркор юз минг сўмлик маҳсулотни таклиф этиб юз минг сўмлик даромад олсагина у ишлаб чиқаришни давом эттириши мумкин.
Ялпи харажатлар деганда ишлаб чиқаришга сарф қилинган умумий харажатлар миқдори тушунилади. Ёки бошқача айтганда ЯММ ни ҳисоблашдаги истеъмол ва инвестиция харажатларидан иборатдир. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки СММ ни ҳисоблаѐтганда, яъни, ялпи инвестициялар миқдори эмас, балки соф инвестициялар миқдори ҳисобга олинади, яъни
СММ=ЯММ-А
Бундан ташқариш умумий ҳисобларда соф инвестицияларни жорий миқдори эмас, балки режа миқдори эътиборга олинади. Чунки ишлаб чиқариш ҳажми билан ялпи харажатлар ўртасидаги мувозанатнинг бўзилиши режадан ортиқча инвестицияларга бўлган талабни келтириб чиқаради.
СММ Кейнснинг иш билан бандлик назариясининг асосини Ташкил этади. Мувозанат ҳажмидаги СММ ни аниқланиши Иқтисодиѐтнинг барқарорлигини таъминлайди.
Мувозанатли ишлаб чиқариш режаси бу ялпи харажатлар режаси харид қилинган товар ва моддий ресурслар тенглигини таъминловчи СММ ҳажмини ишлаб чиқаришдир. Мувозанатли ҳажмдаги СММ ни ишлаб чиқариш иш билан тўлиқ бандликни, ишлаб чиқариш харажатлари ва олинаѐтган даромадларнинг биргаликдаги мувозанатини бирлаштиради.
Инъекция ва тортиб олиш усули тўғридан-тўғри мос келмаса ҳам унинг маъноси шундан иборатки, яъни, мувозанатли даражадан ташқари ҳолатларда СММ ва ялпи харажатлар мувозанатининг бузилишига қаратилади. Биз биламизки ҳар қандай ҳажмдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ўзига мос равишда солиқлар тўлангандан кейинги даромадлар миқдорини беради. Яна шу маълумки, уй хўжаликлари ушбу даромадларнинг бир қисмини жамғариши мумкин. Жамғариш ўз навбатида тортиб олишни билдиради. Жамғариш натижасида истеъмол ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмидан ѐки СММ дан кам бўлади. Бундай ҳолатда истеъмол бозорда жами ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажмини сотиб олишга етмайди. Натижада эса ишлаб чиқариш ҳажмини камайтиришга олиб келади. Маҳсулотларнинг бир қисми ишлаб чиқариш воситалари шаклини олади. Шунинг учун инвестицияни даромадлар ва харажатлар миқдоридаги харажатлар инъекцияси деб караш мумкин. Бошқача айтганимизда инвестиция жамғармага олинган воситаларни қоплаш имкониятини билдиради.
Агарда жамғармага олинган воситалар инвестиция инъекциясидан кўп бўлса, жами харажатлар СММ дан кам бўлади. Бошқача айтганда СММнинг ҳар қандай даражаси яъни жамғариш инвестициядан кўп бўлган вазиятда мувозанат нуқтадан юқори бўлади. Аксинча инвестиция инъекцияси жамғармага олинган воситалар миқдоридан кўп бўлса жами харажатлар СММ дан кўп бўлади. Инвестициялар жамғармалардан кўп бўлган ҳар қандай шароитда СММ ҳажми мувозанат нуқтадан паст бўлади. Жамғармага олинган воситалар миқдори инвестиция инъекцияси томонидан тўлиқ қопланса жами харажатлар умумий ишлаб чиқариш ҳажмига тенг бўлади. Инъекция бу мамлакат ичкарисида ишлаб чиқарилган маҳсулотларга бўлган истеъмол харажатларига қўшимча бўлиб ҳисобланади.

Download 2,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish