6.3. Классик ва Кейнсианчилар Иқтисодий мувозанат назарияларида жами талаб ва унинг ўзгариши. Класссик иқтисодчилар фикрича жами талаб эгри чизиғи вертикал тўғри чизиқдан иборат ва фақат ишлаб чиқаришнинг реал ҳажмини ифодалайди. Иккинчи томондан пастга эгилган жами талаб эгри чизиғи барқарор бўлишга интилади ва фақат нархлар даражасини аниқлайди. Бу икки умум кўрсаткичларни қараб чиқамиз.
Вертикал жами таклиф. Вертикал жами таклиф эгри чизиғи ишсизликнинг табиий даражасига ѐки тўлиқ бандлик шароитдаги ишсизлик даражасига тўғри келади. Классиклар фикрича иқтисодиѐт, Сей қонуни, барқарор фоиз ставкаси, эгилувчан нарх ва иш хақи каби омиллар таъсирида тўлиқ бандлик шароитида фаолият кўрсатади. Улар фикрича нархлар ўзгариши билан бир вақтда ишлаб чиқариш ҳажми ўзгармайди.
Олдинги мавзуларда кўриб утдикки нархларнинг паст даражасида ишлаб чиқариш фойдалилиги камаяди ва ишлаб чиқарувчиларни камроқ маҳсулотлар таклиф қилишга мажбур қилади ва шунингдек камроқ ишчиларни жалб қилиши мумкин. Классиклар фикрича ишлаб чиқаришга киритилаѐтган омилларга харажатлар, нархлар пасайиши билан бир вақтда камаяди ва натижада реал фойда ва ишлаб чиқариш ҳажми ўзгармай қолади.
Барқарор жами талаб. Классиклар ҳисобича жами талаб асосида пул ѐтади. Яъни, ишлаб чиқаришнинг реал ҳажмини сотиш биринчидан, уй жихозлари ва ишбилармонлардаги мавжуд пул миқдорларига, иккинчидан, ушбу пулларнинг нархлар даражаси билан аниқланадиган тўлов қобилиятига ва реал қийматига боғлиқ. Вертикал чизиқ бўйича пастга тушсак нархлар даражаси камаяди. Бу шуни билдирадики ҳар бир сўмнинг тўлов қобилияти ошади ва шунинг учун ушбу пулларга кўпроқ маҳсулотлар сотиб олиш мумкин. Классиклар фикрича давлат молия Ташкилотлари пул таклифини доимий равишда қўллаб туради. Ушбу таклиф эгри чизиғида пул миқдорини кўпайтириш инфляцияга олиб келади, пул миқдорини камайтириш эса дефляцияга олиб келади. Шунинг учун нархлар барқарорлигини сақлаб туришда пул таклифи устидан назорат олиб бориш керак.
Кейнсианчилар фикрича маҳсулотлар нархи ва иш хақи эгилувчан эмас, шунинг учун жами таклиф эгри чизиғи горизонтал укдан иборат. Бундан ташқари, жами таклиф талабдаги нарх омиллари бирортасининг ўзгаришига боғлиқ равишда даврий ўзгариб туради.
Горизонтал жами таклиф эгри чизиғи. Пасайишга қараб нарх даражаси ва иш хақининг ноэластиклиги жами таклиф эгри чизиғини горизонтал жойлаштиради. Бундай ҳолатда ишлаб чиқариш ҳажмининг камайиши нахларнинг пасайишига олиб келмайди. Шунингдек тескариси реал ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайиши нархларнинг ошишига олиб келмайди. Шунинг учун ҳам Кейнсиан кесма ишлаб чиқариш ҳажмининг ноль даражасидан тўлиқ бандликка эришиши ѐки ишлаб чиқаришнинг потенциал ҳажмига эришгунгача бўлган қисмидан иборат. Кейнсианчилар фикрига тўлиқ иш билан бандликга эришгандан кейин жами таклиф эгри чизиғи вертикал йўналиш олади.
Нобарқарор жами талаб. Кейнсианчилар фикрича пул таклифида хеч қандай ўзгариш бўлмаса ҳам жами талаб нобарқарордир. Хусусан, жами талабдаги инвестиция каби омиллар ўзгаришга олиб келади. Масалан, жами талабнинг ўзгариши ишлаб чиқариш ҳажми ва бандликга таъсир кўрсатади. Нархлар даражаси эса ўзгармай қолади.
Классиклар фикрича пул таклифида катта ўзгариш бўлмаса жами талаб ўзгармайди, яъни барқарор ҳисобланади. Жами талаб камайган такдирда ҳам нархлар ва иш хақининг эгилувчанлиги ишлаб чиқариш реал ҳажмининг барқарорлигини таъминлайди. Шунинг учун ҳам давлатнинг макроиқтисодий сиѐсати ортиқчадир. Кейнсианчилар фикрича жами талабнинг ўзгарувчанлиги ва нархларнинг ноэгилувчанлиги ишсизлар даражасини оширишга олиб келади. Иқтисодиѐтда катта йўқотишлар килмаслик учун давлат жами талабни бошқариб туриш учун макроиқтисодий сиѐсат юритиш лозим деб ҳисоблайди. Кейнсианчилар фикрича жами талабни таҳлил қилишда нархларнинг ноэгилувчанлигидан ташқари ЯММ ни ҳисоблашда тўртта компонент, яъни, истеъмол, инвестиция давлат хариди ва соф экспортларни ҳам қараб чиқиш керак.