Kkkkkkkkk


-Боб: Бозор иқтисодиѐтида давлат



Download 2,35 Mb.
bet42/84
Sana11.04.2022
Hajmi2,35 Mb.
#543748
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   84
Bog'liq
13-MAKROIQTISODIYOT

8-Боб: Бозор иқтисодиѐтида давлат
8.1. Давлатнинг Иқтисодий функциялари ва унинг бозор Иқтисодиѐти ривожланишига аралашувининг зарурлиги.
8.2. Давлат томонидан юритиладиган макроиқтисодий сиѐсатларнинг
кўринишлари.
8.3. Ресурслар ва даромадларни ижтимоий манфаатларни эътиборга олган ҳолда қайта тақсимлаш.
8.4. Давлатнинг Иқтисодиѐтга аралашуви ва унинг ўсиши.
8.1. Давлатнинг Иқтисодий функциялари ва унинг бозор Иқтисодиѐти ривожланишига аралашувининг зарурлиги.
Давлатнинг Иқтисодий вазифалари кўп ва турли хилдир. Шунинг учун бизнинг таҳлилимизга асос сифатида давлатнинг қуйидаги Иқтисодий фаолиятларини қараб чиқамиз.
Биринчидан, давлатнинг айрим Иқтисодий вазифалари бозор тизими ривожланишини енгиллаштириш ва қўллаб қувватлаш мақсадига эгадир. Бу соҳага давлатнинг қуйидаги икки фаолиятини киритишимиз мумкин:
1.Бозор тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлайдиган ҳуқуқий база ва ижтимоий муҳитни таъминлаш;
2. Рақобатни ҳимоя қилиш;
Иккинчи гуруҳ вазифаларини бажаришда давлат бозор тизими фаолиятини кучайтиради ва турлайди. Бу ерда давлатнинг қуйидаги учта вазифаси асосий аҳамиятга эга.

    1. Даромад ва бойликларни қайта тақсимлаш;

    2. Миллий маҳсулот таркибини ўзгартириш мақсадида ресурслар тақсимотини тартибга солиш;

    3. Иқтисодиѐтни барқарорлаштириш, яъни Иқтисодий конъюктуранинг эгилувчанлиги натижасида пайдо бўладиган ишсизлик ва инфляция даражаларини назорат қилиш ҳамда иқтисодий ўсишни рағбатлантириш;

Давлат бозор иқтисодиѐтининг самарали фаолият кўрсатиши учун асос бўладиган айрим хизматларни ва ҳуқуқий базани таъминлаш вазифаларини олади. Ҳуқуқий базаларни таъминлаш асосан хусусий корхоналарга ҳақҳуқуқлар бериш, хусусий мулкчиликни аниқлаш ва шартномаларни бажаришни назорат қилиш ва шунингдек бошқа соҳаларда намоѐн бўлади.
Бозор иқтисодиѐтида рақобат асосий тартибга солувчи механизм бўлиб ҳисобланади. Бу ишлаб чиқарувчилар ва ресурсларни етказиб берувчиларни ўзига бўйсундирадиган ягона кучдир. Бозор тизимига бўйсунадиган ишлаб чиқарувчилар рақобат натижасида фойда олишни режалаштиради. Кимки бу қонунни бузса зарар кўради ва оқибатда батомом тугатилиши мумкин. Рақобат шароитида истеъмолчи - бу хўжайин, Бозор - уларнинг таъминотчиси (агенти), корхона эса - уларнинг хизматкори ҳисобланади.
Монополиянинг ўсиши бу вазиятни тезда ўзгартиради. Монополия рақобат билан алмашинар экан сотувчилар бозорга таъсир қилиши мумкин ѐки ўзларининг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда нархларни ошириш орқали мамлакатга зарар олиб келади.
Бозор тизими ривожланиши билан мамлакат аҳолиси оладиган даромадлар ва қиладиган харажатлари ўртасида номутаносибликлар пайдо бўлади. Бу каби муаммоларни хал қилишда давлат асосий аҳамиятга эгадир. Яъни, давлат жамиятдаги даромадлар номутаносиблигини камайтириш вазифасини бажаради. Бу вазифалар бир нечта сиѐсий тадбирлар ва дастурларда ўз ечимини топган. Биринчидан, трансферт тўловлари орқали ѐрдамга мухтож, бокиманда, ногирон ва ишсизларни нафакалар билан таъминлайди. Иккинчидан, давлат бозорга аралашуви орқали даромадлар тақсимланишини ўзгартиради. Фермерларга кафолатланадиган баҳо ва минимал иш хақи тўғрисидаги қонунчилик давлатнинг айрим гуруҳ аҳолиларининг даромадларини тенглаштириш мақсадида баҳони тартибга солиб туришга мисол була олади. Бундан ташқари аҳолидан олинадиган даромад солиқларининг фоизлар бўйича табакаланиши ҳам кам таъминланган аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида олиб борилаѐтган дастурлардан биридир.
Иқтисодчиларга бозор фаолияти бўзилишининг икки ҳолати маълум. Биринчидан, керак бўлмаган товар ва хизматларни ишлаб чиқаришда қандай ресурслар бўлишидан катъий назар иқтисодий жиҳатдан фойдалилигини аниқлашда ажратиб кўрсата олмайди. Биринчи ҳолатда ресурсларни тусланиши билан ѐки қўшимча самара, иккинчидан эса давлат ѐки ижтимоий манфаатга боғлиқ.
Олдинги мавзуларда курдикки рақобатли бозор тизимининг қулайликларидан бири бўлиб ресурсларни самарали тақсимлашлардан иборат экан. Ёки бошқача айтганда, ҳар бир турдаги товар ва хизматларларни ишлаб чиқаришда ресурслар ”тўғри” ѐки мақбул тақсимланади. Шу билан бирга рақобатли бозордаги ресурсларнинг самарали тақсимланишида яширинча равишда камчиликлар ҳам мавжуд. Яъни, ҳар хил турдаги товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ѐки истеъмол қилишда қўшимча самара еки товланиш бўлмайди деб ҳисобланади. Товланиш товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ѐки исътемол қилиш билан боғлиқ бўлган имконият ва харажатлар учинчи бир томонга яъни бевосита сотувчи ѐки сотиб олувчи бўлмаган томонга ўтади. Товланиш шунингдек қўшимча самара деб ҳам юритилади. Чунки, у бозор олди - сотдисида катнашаѐтган индивид ѐки гуруҳлар ҳисобига тўғри келадиган имконият ва харажатларни билдиради.
Товланиш харажатлари товарларни ишлаб чиқариш ѐки истеъмол қилишда учинчи бир томондан кутилмаган харажатлар пайдо бўлиши товланиш харажатларини билдиради. Бу харажатларнинг кўпгина қисми атроф муҳитнинг ифлосланиши билан боғлиқ. Давлат харажатларининг товланиши натижасида ресурсларнинг номутаносиб тақсимланишини олдини олиш учун қонунлар ва ўзига хос солиқлар қабул қилади.
Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиѐти ривожланишига аралашувидан асосий мақсади, иқтисодиѐтга янги демократик усуллар билан раҳбарлик қилиш, барча ҳорижий мамлакатлар билан самарали иқтисодий интеграцияга ўтиш, ИТТ ютуқларидан самарали фойдаланиш асосида ресурслардан самарали фойдаланишни йўлга қуйиш ва аҳолининг турмуш даражасини юксалтиришдир.

Download 2,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish