Kkkkkkkkk


Давлатнинг иқтисодиѐтга аралашуви ва унинг ўсиши



Download 2,35 Mb.
bet45/84
Sana11.04.2022
Hajmi2,35 Mb.
#543748
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   84
Bog'liq
13-MAKROIQTISODIYOT

8.4. Давлатнинг иқтисодиѐтга аралашуви ва унинг ўсиши. Бозор Иқтисодиѐти шароитида давлатнинг Иқтисодиѐтга аралашуви янада ошади. Хусусан, давлат Иқтисодиѐтга кредит тизими орқали фаол таъсир кўрсата бошлайди. Бунда ссудага бериладиган пул миқдорини ўзгартириш учун фоиз воситасидан фойдаланади. Маълумки, кредит муносабатларида Марказий банклар марказий резерв тизими вазифасини утайди ва улар давлат таъсирида бўлади. Давлат, кредитга бўлган талаб ва таклифни марказий резерв тизими орқали ўзгартиради. Ушбу жараѐнни уч хил йўл билан амалга оширади.
Биринчидан Давлат марказий резерв тизими орқали банклар маблағининг қарзга бериладиган ва резервда турадиган кисмлари улушини ўзгартиради. Резерв оширилса, кредитга бериладиган маблағ қисқаради ва аксинча, резерв камайтирилса, мазкур маблағ кўпаяди. Натижада қарзга бериладиган пул миқдори ўзгаради, яъни пул кўпайса унинг таклифи ошади, бинобарин фоиз (%) камаяди, аксинча, у қисқарганда, таклиф камаяди, демак фоиз (%) ошади. Фоизнинг камайиши кредитни арзонлаштиради, унга интилишни кучайтиради, олинган қарз эса инвестиция қилиниб, иқтисодий ўсишни таъминлайди. Фоизнинг ошиши кредитни қимматлаштириб, унга бўлган қизиқишни камайтиради, бинобарин инвестиция қисқаради ва натижада Иқтисодий ўсиш камаяди.
Иккинчидан, марказий резерв тизими ўзи бошқа банклардан оладиган фоизларни ўзгартиради. У бошқа банкларга паст фоиз ҳисобидан қарз бериб, уларга молиявий ѐрдам кўрсатади. Имтиѐзли қарз олиш банкларга қувват берганидан улар кредитлаш ишида фаол катнашиб иқтисодий ўсишга таъсир эта оладилар.
Учинчидан, давлат марказий резерв тизими орқали хазина векселларини (мажбуриятларини) таркатади, ўз заѐмларни сотади ѐки қимматбаҳо қоғозларни сотиб олади. Давлат вексилларни банкларга ѐки бошқа молия ташкилотларига сотиш орқали уларнинг маблағини ўз ихтиѐрига олиб, қарзга бериладиган пул миқдорини қисқартиради. Векселларни харид этиш орқали эса давлат уларнинг қарз пули миқдорини оширади. Натижада қарзга таклиф этилган пул миқдори ўзгариб фоизга таъсир этади, бинобарин, қарзга олиниб ишлаб чиқаришда фойдаланилаѐтган пул миқдори кўпайиб ѐки камайиб туриши иқтисодиѐтга таъсир этмасдан колмайди.
Давлатнинг пулга бўлган талаб ва таклифни ўзгартириш борасидаги сиѐсати монетар сиѐсат деб юритилади. Ушбу сиѐсатни утказиш орқали давлат иқтисодиѐтни тартибга солиб туради.
Бундан ташқари давлат антиинфляцион тадбирлар билан ҳам иқтисодиѐтга аралашади. Яъни, инфляцияни юмшатиш учун иш хақи ва нархларни тутиб туриш “музлатиш” йўлидан фойдаланади.
Иқтисодиѐтни тартиблаш воситаларидан яна бири бўлиб давлат томонидан иқтисодиѐт келажагини олдиндан тахминлаш (прогнозлаш) ва уни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ҳамда ҳаѐтга тадбик этиш ҳисобланади. Давлат бюртмасига асосан узоқ ва қисқа муддатларга мўлжалланган прогнозлар тузилади. Прогнозларда ресурслар, технология, ички бозор ҳажми ва таркиби, экспорт ва импорт, давлат харажатлари, ишлаб чиқариш таркибидаги ўзгаришлар, математик моделлар асосида ҳисоб-китоб қилинади ва иқтисодиѐтни кайси йўналишда ривожланиши аниқланади.

Download 2,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish