Kkkkkkkkk



Download 2,35 Mb.
bet48/84
Sana11.04.2022
Hajmi2,35 Mb.
#543748
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   84
Bog'liq
13-MAKROIQTISODIYOT

9.1. Дискрецион фискал сиѐсат.
Давлатнинг фискал ҳаракатлари Иқтисодиѐтни мувофиқлаштиришда катта аҳамиятга эгадир. Шунинг учун реал миллий ишлаб чиқариш ҳажми ва бандликни ўзгартириш, инфляция ва Иқтисодий ўсишни назорат қилиш мақсадида давлат харажатлари ва солиқлар орқали бошқариладиган дискрецион фискал сиѐсатни кўриб чиқамиз. Бунинг учун аввалом бор қуйидаги мулоҳазаларни кўриб чиқамиз;

  1. Инвестция ва соф экспортнинг соддлаштирилган моделидан фойдаланиш давом этсин;

  2. Давлат хариди дастлаб хусусий харажатлар миқдорига хеч қандай таъсир кўрсатмасин;

  3. Давлатнинг соф солиқ даромадлари индивидуал солиқларни йиғишдан ташкил топсин;

  4. Давлат соф миллий маҳсулот миқдоридан каътий назар йиғилган солиқлар суммасини олсин;

  5. Нархлар даражаси доимий бўлсин;

  6. Фискал сиѐсат макроиқтисодиѐтда талаб омилларигагина таъсир қилсин, жами таклифга эса умуман таъсир килмасин.

Бу мулоҳазалар бизга давлат харажатлари ва солиқларининг Иқтисодиѐтга қандай таъсир кўрсатиш тўғрисида тушунча хосил қилиш имконини беради. Масалан, давлат СММ миқдори қандай бўлишидан каътий назар 20 млрд сўмлик товар ва хизматларни сотиб олишга карор килди дейлик. Хусусий харажатларнинг ошиши каби давлат харажатларининг ошиши ҳам жами харажатлар графигини биссектирисага нисбатан силжишига ва СММ мувозанат миқдорининг ўсишига олиб келади. Шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз лозимки давлат харажатлари мультипликатор самараси билан тасдиқланган. Давлат харажатининг 20 млрд сўмга ошиши СММни 80 млрд сўмга ошишига олиб келади. Яъни, мультипликатор 4 га тенг.
Бундан ташқари давлат харажатларининг 20 млрд сўмга ошиши солиқ тушумлари ҳисобидан молиялаштирилмайди. Чунки солиқларнинг ошиши СММ миқдорининг камайишига олиб келади. Бошқача айтганимизда давлат харажатлари бюджет камомади билан қопланиши керак.
Агарда давлат харажатлар миқдорини камайтирса жами харажатлар графиги пастга қараб силжийди. Яъни, ҳар қандай шароитда СММ миқдорини камайтиради. Масалан, давлат харажатлари 20 млрд сўмдан 10 млрд сўмга қисқарса СММ миқдори 40 млрд сўмга камаяди. Мультипликатор самараси 4 га тенг бўлади.
Давлат 20 млрд сўм миқдорида солиқ жорий килсин. Яъни, давлат СММнинг ҳар қандай миқдорида 20 млрд сўмлик солиқ тушимига эга бўлсин. Бу ўз навбатида солиқларни тўлагандан кейинги даромадлар миқдорига таъсир қилади. Чунки бу таъсир истеъмол ва жамғариш миқдорининг камайишига олиб келади. Хусусий истеъмол ва хусусий жамғармалар мультипликатори солиқларни тўлагандан кейинги даромадлар миқдори камайишининг қанча қисми истеъмолга ва қанча қисми жамғармага тўғри келишини аниқлаб беради. Яъни, МРС ва МРS лар бўйича ҳисоблаганимизда ҳар қандай миқдордаги СММ дан 20 млрд сўмлик солиқларнинг олиниши истеъмол харажатларини 15 млрд сўмга, жамғармани эса 5 млрд сўмга камайтиради. Бу камайишлар СММ миқдорини 60 млрд сўмга камайишига олиб келади.
Демак солиқларнинг олиниши СММ миқдорига нисбатан солиқларни тўлагандан кейинги даромадлар миқдорининг камайишига олиб келар экан. Бу камайиш ўз навбатида СММ нинг ҳар қандай миқдорида истеъмол ва жамғармалар миқдорининг камайишига олиб келади. Жамғарма ва истеъмоллар камайиши миқдорлари МРС ва МРS лар билан аниқланар экан.
Давлат харажатлари ва солиқлар миқдорининг бир хил миқдорда ўсиши СММ миқдорининг ўсишига олиб келади. Бизнинг миослимизда G ва Т ларнинг 20 млрд сўмга ошиши СММ миқдорининг 20 млрд сўмга ошишига олиб келган. Бу бизга баланслашган бюджет мультипликаторини тушиниш имонини беради. Давлат харажатларининг ўзгариши солиқ миқдорининг ўзгаришига нисбатан жами харажатлар миқдорига кўпроқ таъсир кўрсатади. Давлат харажатлари жами харажатлар миқдорига бевосита, солиқлар миқдори эса билвосита таъсир кўрсатади.
Жами харажатлар = С + I + Хп + G ;

T= + 20 S = -5 М = - 60 СММ = + 80 G = + 20
C = -15
Бундан кўриниб турибдики баланслашган бюджет мультипликатори бирга тенг. Солиқлар миқдоринг 20 млрд сўмга ошиши солиқлар тўлагандан кейинги даромадлар миқдорини 20 млрд сўмга қисқартиради ва истеъмол харажатларини 15 млрд сўм камайишига олиб келади. Ўз навбатида истеъмол харажатларининг 15 млрд сўмга камайиши СММ ни 60 млрд сўмга камайишига олиб келади. Аммо, давлат харажатларининг 20 млрд сўмга ошиши СММ ни 80 млрд сўмга оширади. Демак мос равишда давлат харажатлари ва солиқлир 20 млрд сўмга ошиши СММ ни 20 млрд сўмга ( 80-60 = 20) оширади.
Фискал сиѐсатнинг фундаментал мақсади ишсизлик ѐки инфляцияни тугатишдир. Иқтисодиѐтнинг пасайиш даврида рағбатлантирувчи фискал сиѐсат тўғрисида гап кетади. Яъни, у биринчидан давлат харажатларини оширади, иккинчидан солиқларни камайтиради, учинчидан биринчи ва иккинчи йўналишлари бирга кушиб олиб боради. Бошқача айтганимизда баланслашган бюджет бўлса иқтисодиѐт инқирозга учраган пайтда фискал сиѐсат давлат бюджети камомати йўналишига ҳаракат қилади.
Тескариси иқтисодиѐтда керагидан ортиқча талаб инфляциясига жой бўлса бундай шароитга босик фискал сиѐсат тўғри келади. Яъни, биринчидан давлат харажатларини камайтириш, иккинчидан солиқларни ошириш ва учинчидан иккаласини бир-бирига кушиб олиб бориш. Агарда Иқтисодиѐт олдида инфляция устидан назорат урнатиш муаммоси тўрган бўлса фискал сиѐсат давлат бюджетининг ижобий қолдигига йуналтирилган бўлади.
Лекин, шуни ҳам эсдан чиқармаслик керакки СММ қиймати нафақат давлат харажатлари ва солиқлар ўртасидаги фарқка боғлиқ, балки бюджетнинг абсолют миқдорига ҳам боғлиқдир.
Давлат бюджетида камомад бўлган шароитда унинг иқтисодиѐтни рағбатлантириши камомадни рағбатлантиришига боғлиқ. Мамлакат бюджет камомадини икки хил йўл билан молиялаштириш мумкин. Яъни, аҳолидан қарз олиш ҳисобига (фоизли қоғозларни сотиш ҳисобига) ѐки кредиторлари томонидан янги пулларни печат қилиши орқали.
Агарда давлат пул бозорига чикса ва у ерга ўзининг қарзларини олиб чикса, у молиявий воситалар учун хусусий тадбиркорлар билан рақобатга киришади. Молиявий воситаларга бўлган бу қўшимча талаб фоиз ставкалари мувозанат нуқтасини оширади. Чунки, олдинги мавзулардан маълумки инвестиция харажатлари фоиз ставкалари билан тескари пропорцианалликка эга. Демак, давлат томонидан қарзлар олиш фоиз ставкалари даражасининг ошишига олиб келади. Агарда давлат бюджети камомади янги пулларни чиқариш орқали молиялаштирилса хусусий инвестициялар таъсиридан кўтилиши мумкин. Давлат харажатлари инвестиция ва истеъмолга кучли таъсир килмаган ҳолда ўсиши мумкин. Демак, давлат бюджети камомадини молиялаштиришда янги пулларни чиқариш давлат қарзларини кенгайтиришга нисбатан яхширок усул бўлиб ҳисобланар экан.

Download 2,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish