Қисқача хулосалар.
Ҳар қандай ишлаб чиқариш тизими фаолият кўрсатиши учун зарур бўладиган ижтимоий ва Иқтисодий муносабатлар пул ѐки унинг воситалари ѐрдамида амалга оширилади, ўлчанади, баҳоланади. Демак пул махсус хусусиятга эга бўлган товар ҳисобланиб, айирбошлашнинг ривожланиши натижасида пайдо бўлган. Унинг махсус хусусияти ликвидлилигидир (яъни тез алмаштириш).
Маҳсулотлар бозоридаги каби пул бозорида ҳам пулга бўлган умумий талаб ва таклиф мувозанат нуқтада кесишади. Маҳсулотлар бозорида мувозанат нуқтани нархлар тенглиги, асосласа пул бозорида эса бундай тенгликни фоиз ставкаси билдиради. Умуман пуллар кенг маънодаги ва тор маънодаги пулларга бўлинади. Буларга пул агрегатларини киритиш мақсадга мувофиқдир.
Пул инсонларга ўзларининг кундалик эҳтиѐжларини қондириш ва жамғариш учун зарур бўлади. Шунинг учун ҳам пулга бўлган умумий талаб битимлар учун пулга талаб ва молиявий активлар учун пулга талаблардан иборат бўлади. Шунингдек умумий пул таклифи нафақат жорий ҳисоблардаги маблағлардан, балки аҳоли кулидаги Нақд пуллардан ҳам Ташкил топади.
Пул-кредит тизимининг учта асосий воситасини ажратиб кўрсатиш ўринлидир. Буларга ҳисоб ставкаси, мажбурий резерв нормалари ва очик бозордаги операцияларни киритамиз. Пул мультипликатори, банк мультипликатори, кредит мультипликатори каби кўрсаткичларни ҳисоблаш пул-кредит тизимининг асосий вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Кредит тизими учта гуруҳга бўлинади. Яъни, марказий банк, тижорат банклари, махсус банклар ва молия институтлари.
Таянч иборалар.
Пул тушунчаси, пул бозори, пулнинг хусусиятлари, пулнинг вазифалари, пулнинг қиймати, пулли хиизматлар, пул муомаласи, кредит карточкалари, пул массаси, Нақд пул, Нақд бўлмаган пул, пул агрегатлари, тор маънодаги пуллар, кенг маънодаги пуллар, ликвидли қимматбаҳо қоғозлар, тезкор жамғарма, танга пуллар, қоғоз пуллар, пул бўлмаган ликвид маблағлар, пул талаби ва таклифи, пулнинг яроклилиги, пулнинг нисбий камлиги, қонуний тўлов воситаси, депозитлар, пул мультипликатори, банк мультипликатори, кредит мультипликатори, омонатлар, депонентлаш коэффициенти, пулнинг айланиш тезлиги, пул заҳираси, пул экспанцияси мультипликатори, банк резервлари, фоиз ставкаси, мажбурий резерв нормаси, очик бозордаги операциялар, кредит, марказтй банк, тижоарт банклар, махсус банклар, молия институтлари, чек қўйилмалари ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |