Бойлик самараси ѐки реал касса қолдиқлари. Бойлик самараси ѐки реал касса қолдиқлари шуни билдирадики, нархлар даржасининг ошиши, жамғарилган пул активлари (омонатлар, облигациялар) реал харид қобилиятини тушириб юборади. Бундай шароитда аҳоли янада камбагаллашиб боради ва ўз-ўзидан харажатлар миқдорини қисқартиради. Масалан, бирор-бир шахс ўзининг активида 10 млн. сўм бўлса, ундан хеч иккиланмасдан бирорта автомашина сотиб олиши мумкин. Агарда инфляция ушбу шахс активининг тўлаш қобилиятини 6 млн. сўмга тушуриб юборса у машини сотиб олмаслиги мумкин.
Импорт харидлар самараси.
Импорт харидлар самараси шуни билдирадики бирор-бир мамлакатда товар ва хизматларнинг ички нархлари Ташқи нархларга нисбатан ошиб борса, у маҳсулотга бўлган талаб камаяди ва ўз навбатида импорт маҳсулотларга бўлган талаб ошади. Ва аксинча ички нархларнинг камайиши импортнинг камайишига ва экспортнинг ошишига олиб келади ѐки миллий маҳсулотга бўлган талабни оширади.
Юқорида кўриб ўтилган омиллар жами талабнинг нарх омиллари деб аталади, чунки миллий ишлаб чиқариш реал ҳажмининг ўзгариши фақат нархларгагини боғлиқдир. У эгилувчан нарх модели деб аталади. Бундан ташқари жами талабнинг нархларга боғлиқ бўлмаган омиллари ҳам мавжуд. Демак жами талаб уй хўжалиги, корхоналар, ҳукумат ва ҳорижий шериклар талабларидан Ташкил топар экан. Унда уларнинг харажатлардаги ўзгаришлар жами талабнинг миқдорида ўз аксини топади ва унинг эгри чизиғини чапга ѐки унга силжитади. Жами талабнинг нархларга боғлиқ бўлмаган омилларига биз қуйидагиларни киритамиз.;
Истеъмол харажатларидаги ўзгаришлар;
а) истеъмолчилар кўлларидаги моддий қийматликлар ўсганда;
б) истеъмолчилар келажакда ўз даромадларини кўпайишини кутиши натижасида кўпроқ харид қилишни афзал кўришса;
в) истеъмолчилар қарзлари миқдори камайса ва уларга ҳозирги кунда кўпроқ харид қилиш имконини берса;
г) истеъмолчилар даромадларидан олинадиган солиқлар ставкаси камайса.
Инвестиция харажатларидаги ўзгаришлар.
а) фоиз ставкалари - пул массасининг кўпайиши билан у ошиб боради ва шунга мувофиқ инвестиция харажатлари қисқаради;
б) инвестициялардан кутилаѐтган фойда нормаси ошса;
в) корхоналардан олинадиган солиқлар миқдори камайса;
г) технология - янги техникаларни ишлаб чиқаришга жалб қилишса;
д) резервдаги қувватлар ўзгариши натижасида.
Давлат харажатларининг ўзгариши, яъни давлат янги-янги харажатлар миқдорини оширганда. Масалан, ҳарбий харажатлар ва янги касалхона ва бошқа муассасалар кўришга корор килганда.
Соф экспорт харажатлари.
Бошқа мамлакатлар миллий даромадларининг ўсиб бориши.