Асосий ишлаб чиқариш жараёнларини ташқил қилиш
Корхоналарнинг асосий фаолиятини ишлаб чиқариш жараёнининг бориши ташкил этилиши. Унинг асосий вазифаси истеъмол қийматини яратишдир. Масалан, қазиб олиш соҳида минерал хом ашёларни ва ёқилғини қазиб олиш, қайта ишлаш соҳа ида – хом ашёни қайта ишлаш натижасида маҳсулотни истеъмол қилиш учун тайёрлаш. Ишлаб чиқариш жараёни комплекс жараён бўлиб, бирбири билан чамбарчас боғлиқ бўлган технологик ва меҳнат жараёнларини ўз ичига олади. Технологик жараён – бу, меҳнат буюмлари ўзгариши (шакли, ташқи кўриниши, катта-кичиклиги, агрегатлик ҳолати, тузилиши ва ҳ.к.)нинг натижаси бўлиб, табиий жараёнларни ҳам ўз ичига олади. Бундай ҳолда жонли меҳнат иштирок этмайди (масалан, қуритиш қуйма, поковканинг қуриши, материаллар ёки деталлар мойлангандан сўнг атмосфера шароитида қуриши), лекин бу жараён маълум даражада кишилар назорати остида олиб борилади.
Меҳнат жараёни бу, жисмоний ва ақлий энергиянинг сарфланиши бўлиб, истеъмол қиймати яратишга қаратилгандир. Ишлаб чиқариш жараёнининг натижаси технологик режимга амал қилинишига ва шароитларнинг йиғиндисига боғлиқ (жараённи олиб бориш учун технологик режим талаблари йиғиндиси: хом ашёва материалларнинг таркиби, меъёрдаги босим ва бошқа ишлаб чиқариш омиллари бўлиши шарт).
Ҳозирги замон корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириш учун, ишлаб чиқариш ва меҳнат воситаларидан ташқари, моддий шароит (ишлаб чиқариш биноси, ёритисқурилмалари, омборлар ва ҳ.к.) амал қилади. Бу шароитлар бўлмаса жараённинг юз бериши ё мутлақо мумкин эмас ёки фақат такомиллашмаган бир тусдагина юз беради. Ишлаб чиқариш жараёни икки томонлама, яъни: ижтимоийиқтисодий (кишилар муносабати) ва моддий-техника шароитлари билан характерланади. Бу омилларнинг таъсири натижасида ҳар қайси корхонада ишлаб чиқариш жараёни ташкил топади. Ҳозирги замон ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаб чиқариш жараони ички тузилиши жиҳатдан бир хил эмас: у мустақил жараёнлардан ташкил топган бўлиб, турли шаклларга ва ўзига хос хусусиятга эга. Бу айрим мустақил жараёнлар, одатда, асосий ва ёрдамчи жараёнларгабўлинади. Шунингдек, ҳар қандай асосий жараённи ҳам таркибий қисмларга бўлиш мумкин (маҳсулотларнинг айрим қисмларини тайёрлаш жараёни параллел ва кетмакет олиб борилади). Бундай қисмлар асосий маҳсулотни тайёрлаш босқичи ёки босқичси дейилади (ҳар қайси босқич ёки босқичси технологик жиҳатдан алоҳида ишлаб чиқариш жараёнининг бир қисмини ташкил этади). Ишлаб чиқариш жараёнининг босқичси бир-биридан қўлланиладиган технологик усуллар,ускуналарнинг характери ва кадрларнинг ихтисосланиши билан фарқ қилинади. Масалан, машинасозликкорхоналарининг асосий жараёни учта босқичдан иборат: тайёрлаш, қайта ишлаш ва йиғув. Босқичлар айрим оператсиялардан ташкил топади. Оператсия ўзгармас ишлаб чиқариш қуроллари, меҳнат предметлари ва иш жойида амалга оширилади. Буюмларнинг шакли ёки меҳнат буюмларининг кимёвий таркиби бир неча ўринларда ишчилар назорати остида ўзгаришига оператсия дейилади. Оператсия ишлаб чиқариш жараёнининг бирқисмидир. Материалларни қайта ишлашда ва оператсияларни вақт бўйича бажаришда, тайёрлашда олдинги ҳамда кейинги оператсиялар сони ва сифати билан боғланади. Оператсиялар иш ҳаракатлари (приёмлар)га бўлинади. Приём бу иш ҳаракатининг жараёни бўлиб, бир ишловчи тамом қилган иш элементидан иборатдир. Ҳарқайси иш приёмини бажариш учун, бажарувчи маълум даражада меҳнат ҳаракатини амалга оширади (маълум детални олиш, бураш, тортиш ва ҳ.к.лар меҳнат ҳаракати приёмининг бир қисми бўлиб, ишчининг бирор буюмга таъсири ёки ишчининг буюм билан ёхуд буюмсиз бир жойга силжиши тушунилади). Ишлаб чиқариш жараёнини бўлишдан мақсад иш кучини ратсионал жойлаштириш, малакали ишчиларга бўлган талабни аниқлаш, улар ишининг аниқ ҳисобини олиб бориш, яъни меҳнат унумдорлигининг ўсишини, резервларини аниқлашдан иборат.
Ишлаб чиқариш жараёнларининг юқорида қайд қилинган элементларга бўлиниши ишлаб чиқариш жараёнининг структурасини ташкил қилади. Ишлаб чиқариш жараёни соҳа маҳсулотини тайёрлашдаги ролига қараб, асосий, ёрдамчи ва хизмат қилувчи жараёнларга бўлинади. Меҳнат буюмларининг асосий маҳсулотга айлантирилиши асосий жараён деб аталади. Бундай жараёнларга машинасозлик заводларида қуйидагилар киради: тайёрлов босқичсида чўянни ванранкаларда эритиш, деталлар қуйиш учун қум қолипларни тайёрлаш; ишлов берадиган босқичда у механизмга асосланган ёки иссиқлик йўли билан деталларга ўзига хос хусусият, ўлчов ва сиртқи томонга сифатли ишлов бериш; пайвандлашда деталларни бир тугунга (узелга) йиғиш ёки тамомланган буюмлар машиналар ва уларнинг қисмларини ва комплект буюмларни (подшипниклар, электромоторлар, асбоблар) йиғиш.
Ёрдамчи жараёнлар ишлаб чиқариш учун хизмат қилади ва маҳсулот ишлаб чиқаришнинг асосий жараёнини узлуксиз таъминлайди. Буларга қуйидагилар киради: ишлаб чиқаришни асбобускуна билан таъминлаш (штамплар, моделлар тайёрлаш ва буларни таъмирлаш, чархлар ва тиклаш), таъмир бўйича хизмат қилиш (ускуналарни таъмирлаш, модернизатсия ва турли хил ускуналарга жорий хизмат қилиш), турли хил энергия (електр энергия, буғ, ҳаво ва ҳ.к.)лар билан ишлаб чиқариш учун хизмат қилиш. Хизмат қилиш жараёнига корхоналарнинг моддийтехника таъминоти, тайёр маҳсулотни сотиш, транспорт билан хизмат қилиш ва ҳоказолар киради.
Меҳнат қуролларига таъсир қилишнинг усулларига ва характерига қараб асосий ва ёрдамчи жараёнлар: қўл билан, машинақўл билан, машина билан, автоматлаштирилган ва аппарат билан бажариладиганжараёнларга бўлинади. Қўл билан бажариладиган жараён асосан меҳнат предметлари шаклининг ўзгаришига қаратилганбўлади. Машина ва қўл ёрдами билан бажариладиган жараёнга фақат машина билан бажариладиган иш элементларигина эмас, балки қўл меҳнати билан бажариладиган иш ҳам киради. Масалан, деталларни қўл билан олиб туриш усулида станокда ишлов бериш.Машина ва механизмлар ёрдами билан бажариладиган жараёнда материалларнинг шакли, катта-кичиклиги, кўриниши, ҳолати ўзгаради ва ишчиларнинг қатнашиши чегараланган бўлади. Автоматлаштирилган жарёнлар ишчилар қатнашмаган ҳолда ёки фақат уларнинг кузатуви ёрдамида амалга оширилади. Аппаратли жараён физикавий, кимёвий ва иссиқлик жараёнларига алоқадор бўлиб, бу махсус агрегатларда технологик жараёнларнинг бажарилиши биланхарктерланади. Ишлаб чиқариш жараёнлари вақт бойича давом этиш хусусиятларига қараб, такрорланиб турадиган ва узлуксизларга бўлинади. Такрорланиб турадиган жараёнларда бошланғич хо ашё ва материаллар ускуналар ёрдамида узлуксиз равишда қайта ишланади ва натижада тайёр маҳсулотга айлантирилади. Ҳар қандай соҳа корхоналарида ва Сехларида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш жараёнининг асосида жонли меҳнат предметларива меҳнат воситаларидан вақт ва фазода ратсионал равишда фойдаланиш ётади. Бу эса ускуналар, хом ашё, материаллар, ёқилғи, электр энергия ва бошқа ишлаб чиқариш воситалари ҳамда меҳнат ресурсларидан фойдаланишда юқори самарадорликка эришишни тақозоетади. Ишлаб чиқариш жараёнини ратсионал ташкил қилиш ишлаб чиқаришни такомиллаштиришнинг
режали ва мутаносиб бўлишини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |