Бозор иқгисодиётига утиш муиосабати билан иқтисодиётнинг барча сохаларида ислохотлар олиб борилмоқда, чунончи иш юритиш сохасида хам бир қанча камчиликлар мавжуд эдики, уларни тезда бартараф этишга тўғри келмоқда. Бунинг учун бу сохада аввало ҳужжатлар билан ишлашга эътибор бериш хамда иложи борича иш юритиш жараёнини ихчамлаштириш лозим. Чунки рахбарлар ҳужжатларни қабул қилганда улар нечоғлик содда ва ихчам бўлиши, унинг вақтини кўп эгалламаслиги лозим.
Ташкилот, корхона ва фирмалардаги ишни ишлаб чиқариш тараққиётига мувофиқ ташкил этишда ва такомиллаштиришда ҳужжатларнинг ўрни ва ахамияти бёкиёсдир.
Ташкилот, корхона ва фирмалардаги ишни ишлаб чиқариш тараққиётига мувофиқ ташкил этишда ва такомиллаштиришда ҳужжатларнинг ўрни ва ахамияти бёкиёсдир
Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилиниши муносабати билан, бозор иқтисодиётига ўтиш лозимлиги туфайли. Иқтисодиётни Бозор муносабатларига утказишга қаратилган чора-тадбирлар корхона мустақиллигини қучайтиришга олиб келмоқда. Ундан ташқари аралаш ва хусусий мулк асосида ҳар хил ишбилармонлик корхоналари ташкил қилинмоқда. Бу шароитда уларнинг иш натижасига бўлган маъсулияти жиддий ортиб бормоқда, бу ўз йўлида рахбарларнинг хам мустақиллигини оширмоқда. Рахбар корхонанинг Юқори самарасини таъминлаб бошқариш каби долзарб масалани хал қилиши лозим. Бошқариш махоратини чуқўр эгаллаш учун ҳар қандай рахбар ўз малакасини ошириши, қайта уқиши ва ўз тажрибасини ошириши айниқса хозирги замон талабидир
Бундан ташқари қарорлар, янги қонун-қоидаларни ва шу каби ишларни тез етказиш борасида факс ва замонавий ахборот воситаларидан унумли фойдаланилмоқда.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсатлардан бири тадбиркорларга қулайликла.р яратишдир. Бу қулайликлар бўлар бўлмас ҳужжатларни тўлдириш, уларни тегишли шахсларга олиб бориб имзолатиш ва ана шу кабиларга чек қуйишдан иборатдир. Тадбиркор янги иш юритмоқчи бўлса турли ташкилот ва фирмаларга кечаю-кундуз ҳисобот бериши ва уларга ўз фаолиятини мақсадини тушунтириб бериш каби ишлардан озод бўлмоқда. Бу ўз навбатида корхоналарда иш юритишни ихчамлаштириб, самара бермоқда.