Кириш. Фаннинг предмети мақсади ва вазифалари
Режа
1
2
3
Ишлаб чиқариш тадбиркорлиги хилма-хилдир. Ҳар қандай бизни қайта ишлаб чиқариш сикли–маҳсулот ва хизматнинг ишлаб чиқариш, товарларни алмаштириш ва тақсимлаш, уларни истеъмол қилиш билан у ёки бу даражада боғлиқ бўлгани учун тадбиркорлик фаолиятининг қуйидаги турларини: ишлаб чиқариш, тижорат ва молиявий тадбиркорликни ажратиб кўрсатиш мумкин.
Бундан ташқари кейинги ўн йилликларда иқтисодий ривожланган мамлакатларнинг ҳаммасида тадбиркорликнинг маслаҳат-консултатив тури(консалтинг) алоҳида мустақил турга айланмоқда. Шу билан бир вақтнинг ўзида тадбиркорликнинг санаб ўтилган турлари бир нечта кичик турларга бўлинади. Умумий тасаввурда тадбиркорликнинг турлари ва кичик турларини 3-чизма жадвалдаги кўринишда тасвирлаш мумкин (қуйидага/қаралсин).
Ишлаб чиқариш тадбиркорликни етакчи тури деб аташ мумкин. Бунда маҳсулот, товарлар ишлаб чиқарилади. Бироқ бозор иқтисодиётига ўтишда айнан шу фаолият соҳаси энг кўп салбий ўзгаришларга дучор бўлди: хўжалик алоқалари узилди, моддий-техник таъминот бузулди, маҳсулотни сотиш кескин пасайди, корхоналарнинг молиявий аҳволи ёмонлашди.
Бозор иқтисодиётига ўтишнинг биринчи йилларда тижорат тадбиркорлиги жадал ривожланди. У товарлар ва хизматлар билан характерланади. Бунда тезроқ натижага эришиш мумкин. Илгари кун томондан чекланган бу соҳа асосан хусусий, якка тартибдаги тадбиркорлик сифатида шиддат билан ривожлана бошлади. Бу соҳага кўплаб чаққон, ташаббускор, кучга тўла одамлар ўз кучларини йўналтирдилар. Баъзан уларнинг орасида илгари “соядаги” иқтисодга мансуб деб ҳисоблашган одамларни фирмага, одатда, 10-12 фоиз рентобилликни таъминласа, тижорат фирмалари 20-30 % ҳатто ундан ҳам ортиқ рентабилликка эришишлари мумкин.
Молиявий (ёки молия-кредит) тадбиркорлиги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида туридир. Унинг фаолият соҳаси–муомала, қийматлар алмашинувидир. Молиявий фаолият ишлаб чиқариш фаолиятига ҳам, тижорат фаолиятига ҳам кириб боради, бироқ у банк, суғуртасини ва бошқа шаклларда мустақил ҳам бўлиши мумкин.
Молиявий битим тадбиркорлик фаолиятининг олдинги турларидек унча катта рентабиллик меъёрини кўзда тутмайди: бу катталик 5-10 фоизни ташкил этиши мумкин.
Кейинги йилларда маслаҳат тадбиркорлиги каби истиқболли шакл ривожланмоқда. У кўплаб йўналишга эга ва унинг бизнинг мамлакатимизда ривожланиш даражасини бошқа мамлакатлардагиси билан солиштириб шундай хулоса чиқариш мумкинки, яқин йилларда консалтинг шиддат билан ривожланиш йўлини босиб ўтади.
Нисбатан мустақил бўлган тадбиркорлик фаолияти турлари ўзаро чамбарчас боғланиб, бир-бирини тўлдирадилар. Бунда устуворликни тадбиркорлик фаолиятининг ҳамма турларини белгилаб берувчи ва энг мураккаби бўлган ишлаб чикариш тадбиркорлигига бериш керак. 3-чизмадан кўриниб турганидек, ишлаб чиқариш тадбиркорлигига инноватсион, илмий–техник фаолият, бевосита товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш, уларнинг ишлаб чиқариш учун ишлатиш, шунингдек бу соҳалардаги ахборот фаолияти киради. Ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланишни истаган ҳар қандай тадбиркор конкрет қайси товарларни ишлаб чиқариши, қайси хизмат турларини кўрсатишни хоҳлашини белгилаб олиши керак. Сўнгра бу тадбиркор маркетинг фаолиятига киришади. Товарларга бўлган эҳтиёж истеъмолчилар, товарларнинг харидорлари, улгурчи, улгурчи–чакана савдо ташкилотлари билан алоқага киришади. Тадбиркор ва товарнинг бўлажак харидорлари ўртасида тузулган контракт музокараларини расмий (фармал) якуни бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бундай контракт тадбиркорлик (хавфи) тавакални энг кам (минимал) даражага тушуради. Акс ҳолда тадбиркор товар ишлаб чиқариш бўйича фаолиятини фақат оғзаки келишувга эга бўлибгина бошлайди. Эндигина юксалаётган бозор муносабатлари шароитида оғзаки келишувларнинг ишончлилиги унча катта эмас, (тавакал) эса сезиларли даражада баланд.
Ишлаб чиқариш тадбиркорлигининг навбатдаги босқичи ишлаб чиқариш омилларини сотиб олиш ёки ижарага олиш (ёллаш). Ишлаб чиқариш тадбиркорлиги агар олинадиган фойда йиғиндилар харажатларидан 10-15 фоиздан ортиқ бўлгандагина ижобий маънога эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |